Январ 14, 2017 15:08 Asia/Tashkent

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда масжидда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг олиб борган таблиғотларини баён этган эдик ва шуни зикр этиб ўтган эдикки, Ислом Пайғамбари (с) бу муқаддас маконда жаззоб ва дилрабо ваъз ва хутбаларини баён этган эдилар. Пайғамбар (с)-нинг ваъзлари диний таълим- тарбия бериш асослари ҳақида эди. Албатта, бу ваъзлар халқнинг ривож-равнақ топишига нисбатан уларнинг огоҳлик ва маърифатларининг даражасини юксаклаштиришга қаратилган эди.  Ислом динининг буюк Пайғамбари (с) илмни  ўргатиш ва кенгайтириш ҳамда жаҳолат ва саводсизликка қарши кўраш олиб боришга катта аҳамият берардилар. Ул Ҳазрат Мадина шаҳрига киришлариданоқ саводли одамлар билимни ўргатишни ўз зиммаларига олишларини истаган эдилар. Шунинг малакали котиблар бўлмиш “Абдуллоҳ Бин Саид” ва “Убода Бин Сомит” бугунги кунда  саводхонлик марказига  ўхшаган бир марказни очдилар. Бундан сўнг мусулмонлар саводхонлик ва ўрганиш билан шуғулланишди.

Шуни зикр этиш жойизким, Бадр урушидан сўнг, уруш қоида қонунларига биноан фидя унвонида асирлар тўрт минг динор тўлашлари билан (асирлар ёки маҳбусларни озод этиш учун ҳақ тўлаш) ўзларини озод этишлари мумкин эди. Пайғамбар (с) бу тўловни беришга имкониятлари бўлмаган кишиларга фидя тўлаш ўрнига ун нафарга ёзишни ўргатиш учун бўйруқ бердилар.

Пайғамбари Акрам (с) тавҳидни тарғиб этиш ва исломни кенгайтириш учун масжидни мусулмонларнинг билим олиш  маркази этиб қарор бердилар. Ул ҳазратнинг ўзлари Мадина масжидида ўтириб, ўз саҳобаларни таълим берардилар.

Аби Бин Каъб айтади: “Пайғамбар (с) масжидига бордим ва Қуръонни ўқаётган ва қироат қилаётган шахсни кўрдим. Ундан сўрадим  Қуръонни қироат этишни  ким сенга ўргатди?

У деди: Худонинг Пайғамбари !

Ҳамда Сафавон Бин Ғассон айтади: “Масжидга ташриф буюрган  Худо Расули (с)-нинг олдиларига келдим. Айтдим : “Ё Расуллулоҳ, билим ўрганиш учун олдингизга келдим!“

Ул ҳазрат буюрдилар: “Илмни талаб қиладиган инсонга қутловлар бўлсин!”        

Пайғамбар (с)-нинг риҳлатларидан сўнг ҳам илм ўрганиш, айниқса Қуръонни таълим бериш ва унинг мазмунини  аниқ тафсир этиш ҳалигача давом этмоқда. Али Бин Аби Толиб (а),  Абдуллоҳ Бин Аббос, Абдуллоҳ Бин Масъуд ва Пайғамбар (с)-нинг бошқа саҳобалари  масжидда Қуръоннинг тафсири ва унинг мавфҳумларини баён этишни ўз зиммаларига олишди. Улар Қуръоннинг биринчи муффасирлари эдиларким, ривоятлар ва Пайғамбар (с) суннатларидан фойдаланиб, иллоҳий ваҳийларнинг мақсадларини  мусулмонлар учун нотаниш бўлган мавзўларни тафсир этардилар.

Замон ўтиши ва мусулмонларнинг фатҳ этиш жараёнининг кенгайиши билан Ироқдаги Куфа ва Басра  ҳамда Мисрдаги Фустат каби энг катта шаҳарлар қурилди. Янги қурилган бу шаҳарларнинг энг муҳим маконлари бу Жомеъ масжид эди. Жомеъ масжиди деб шундай масжидни назарга тўтадиларким, ҳар бир шаҳарда халқ тўпланиши учун ҳокимлар томонидан масжид таъсис этилади ва жамоат, жума ва байрам намозларининг   иқомаси унда барпо  этилади. Шу сабабдан бу масжидлар катта шаклда қурилади.   Куфа масжидини мисол келтириш мумкинким, аввалида унда 40 минг нафар киши сиғиниши мумкин эди. Бу масжиднинг таълим бериш роли, айниқса Ҳазрат  Али (а) хилофати даврида жуда катта эди. Чунки “Нажҳул Балоға”  қийматли китобида жамланган кўп хутбалар бу масжидда баён этилган эди.

Азизлар, бугунги дастуримиз давомида Мисрда жойлашган энг қадимий масжид, Амр Бин Ос масжиди ҳақида сиз билан  сўҳбатлашамиз.

Амр Ибн Ос масжид милодий 641 йил ва ҳижрий 21-чи йилда Мисрда қурилган. Мазкур масжид Африка қитъасида энг қадимий масжид ҳисобланиши учун Тожул-Жавомеъ номи деб аталади. Бу масжид ислом динининг 14-чи масжиди ҳисобланади. Имом Шофеъий, Лайс Бин Саъд, Абу Тоҳир Салафий ва Ибн Ҳишом каби инсонлар бу масжидда дарс, ваъз ва мавъизалар айтган эдилар.

Мусулмонларнинг иккинчи халифасининг ҳукми билан Амр Ибн Ос Мисрни фатҳ этди. Амр Бин Ос Нил дарёсининг шимол-ғарби қирғоқида жойлашган Искандария шаҳрига ҳужум қилишидан олдин ушбу дарёнинг шарқий қирғоғида хайма барпо этди. Эътибори тасдиқланмаган бир неча достонларга асосан шундай ривоят этишадиким, Искандариянинг фатҳ этилишидан олдин бир каптар Амр Бин Ос хаймасиинг устида тухм қўйган эди. Уша каптар тухм қўйган жойни Амр Бин Ос Мисрда янги шаҳарнинг маркази ва пойтахти деб эълон қилди ва бу шаҳарни Ал-Фустат ёки хаймалар шаҳри деб деб атади. Кейинроқ бу маконда Амр Бин Ос масжиди қурилди.

Бу масжиднинг биноси  тўрт бурчакли оддий  тарзда қурилган бино эди. Унинг устунлари нахл дарахтидан ва диворлари эса тош ва хишт, ҳамда томи хурмо дарахтининг баргларидан қурилган эди. Бу масжид шу даражада катта эдиким, ислом қушунлари унда намоз ўқишарди. Бошида бу масжид бошқа масжидларга ўхшаб миноралари йўқ эди, аммо Муовия  даврида  тўрт минора бу масжидга қўшилди ва унинг майдони кенгайтирилди.