Январ 04, 2018 10:53 Asia/Tashkent

Масжид ислом динида олий мақом ва катта аҳамиятга эгадир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

  “Масжид - ишқ ва имон " унвонли дастуримизнинг азиз тингловчилари!

Ўтган дастуримизда масжиднинг мусулмонлар руҳиясига осойишталик бағшишлашига ишора этиб масжидда ҳузур топиш ва намозхон мумин мусулмонлар билан   маънавий ва меҳр –муҳаббат алоқаларни ижод этиш шахснинг  ички осойишталикка эришиши ва хурсанд бўлиши сабабига айланади деб айтган эдик.

Шунинг учун иллоҳий пешволар ўз суханронликларида масжидни муминларнинг ибодатгоҳи ва паноҳ топиш макони деб билишади. Бу паногоҳда инсон ҳаяжон ва изтиробга тушишдан ўзоқлашиб осойишталик ва  тинчликка эришади.

Имом Содиқ (а)  бу ҳақда мусулмонларга дунёвий мушкулотлар ва ғам-кулфатлар билан юзмаюз бўлганларида масжид ва намозга  паноҳ олсинлар, деб кўрсатма беради.

Масжид ислом динида олий мақом ва катта аҳамиятга эгадир. Ислом динининг суюкли Пайғамбари (с) Мадина шаҳрида исломий жамиятни таъсис этишнинг ибтидосида  

 унинг шон-шўҳратини амалда барча мусулмонларга кўрсатдилар. Ул ҳазрат на фақат ўзлари, балки ул ҳазратнинг  барча ёронлари ва саҳобаларини масжидни қуриш учун даъват этдилар ва  улардан масжидни қуриб битказишгача бошқача иш билан шуғулланмасликни сўрадилар.

Пайғамбар (с)   масжидни қуриб битказишдан кейин  ушбу муқаддас маконда мусулмонларнинг масалаларига етиш ва таблиғот ишлари билан шуғулландилар.

Бугунги кунда бошқа динларда Худо билан алоқада бўлиш ва тоат-ибодат қилиш   ибодатгоҳи унвонида танланган маконлар ижтимоий масалалар ва жамият билан чуқур алоқага эга эмас.    

Аммо Расули акрам (с)   бино этган масжид жамиятнинг асосий масалалари билан чуқур ва таъсирчан алоқага эга эди.  Масжид маслаҳат ва машварат қилиш маркази ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига муҳим ишларда халқ  билан машварат қилишга фармон берди ва масжид бундай масалаларни амалда татбиқ этиш учун  энг муносиб макон саналади.  

Ислом зуҳур топиш замонида мусулмонлар ҳаётда юз берадиган  барча масалаларда, жумладан ихтилофлар, жанжаллар  тортишувлар, эҳтиёж сезиш, мушкулотларни бартараф этмоқ  ва инсон жамиятда ҳар кун юз берадиган бошқа инсоний мавзўларни ҳал этиш учун  масжидга  мурожаат этишарди. Албатта бунга ўхшаш мурожаатлар Расули акрам (с) асрида халқнинг тақводор ва зоҳид бўлишлари, дунёнинг мол-мулкига аҳамиятсиз бўлишлари, уларнинг охиратга қаттиқ алоқада бўлишлари ва ишонишлари Расули Акрам (с)  берган кўрсатмаларини ижро этишлари сабабли  жуда кам юзага келарди.

Бу масаланинг сабабини уша даврда ҳаёт кечирган халқнинг Ислом дини Пайғамбари (с) ҳаётидан  катта таъсирланишлари   ва дунё мол-мулкига шиддат билан тақводор бўлишларидан  қидириш лозим.

Азизлар,  дастуримизнинг иккинчи қисмида сизларни Покистондаги Масжиди Подшоҳи жоме масжидини таништиришга сайъ-ҳаракат қиламиз.

Масжиди Подшоҳи Покистоннинг  тарихий масжидларидан ҳисобланадиким  Лоҳур шаҳрида жойлашган.  Бу масжид курагоний сулоласи  давридаги меъморчиликнинг чиройли ва шон-шўҳратидан мерос қолган  бир ёдгорлик ҳисобланади. Бу масжидни қуриш жараёнлари милодий 1671-йилда буюк муғул империясининг императори Аврангзеб Оламгир дастури билан бошланиб , милодий 1673-йилда охирга етказилди.

Масжиди Подшоҳи Покистоннинг иккинчи йирик масжид ва дунёнинг бешинчи буюк масжидларидан ҳисобланадиким бу масжилдда 50 минг намозхонлар жой олишади  ва Покистоннинг жозибали туристик меросларидан ҳисобланади.

Масжиднинг асосий кириш эшиги  Лоҳур қалъасининг рўпарусида  қарор олган  ва Оламгир дарвозаси номи билан машҳурдир. Кейинчалик унга масжиднинг иморати қушилди.

Подшоҳи масжид  квадрат шаклида қурилган ва икки қаватда Имом жамоат турар жойи ва кутубхонадан иборатдир. Масжиднинг қурилиши асосан  квадрат шаклида бўлиб ҳар бир томони 170 метрга тенг.  Масжиднинг меъморчилиги ва дизайни Ҳиндистоннинг Деҳли масжидига  жуда ўхшайдиким Аврангзеб отаси император Шоҳжаҳон томонидан қурилган.

                                

Ёрлиқ