Масжид- ишқ ва имон маскани
Одатда масжидда ҳозир бўлган мўминлар тўпламида инсоннинг ҳузур топиши ва улар билан маънавий ва дўстлик алоқаларини ижод этиш шахснинг ички осойишталиги, хурсандчилиги ва шодоблигининг сабабига айланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз! и!
Ўтган дастуримизда масжиднинг аҳамиятини зикр этиб ўтган эдик ва масжид халқнинг асосий ва муҳим ибодатгоҳи унвонида иймонни мустаҳкамлаш учун энг яхши макон ва маданий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий фаолиятларни кенгайтириш ҳатто мусалмонларнинг руҳиясини яхшилаш учун энг муҳим марказ ҳисобланади. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадиким, масжидда ҳузур топиш яккаланиб қолиш, касаллик ва ғам-кулфатга гирифтор бўлиб қолишни ҳис этиш каби айрим мушкулотларни бартараф этиш учун кенг тасир етказиши мумкин. Ҳаётга умид қилиш ва дуонинг мустажоб бўлиши , Худога таяниш ва ишончни ҳис этиш, биргаликда дуо қилиш билан Худонинг меҳр-муҳаббатини ўзига жалб этиш, бошқа мусалмонлар билан алоқа ўрнатиш воситаси билан дўстлик ва эзгў амалларни мустаҳкамлаш масжидда ҳузур топишнинг ижобий натижаларидан саналади. Одатда масжидда ҳозир бўлган мўминлар тўпламида инсоннинг ҳузур топиши ва улар билан маънавий ва дўстлик алоқаларини ижод этиш шахснинг ички осойишталиги, хурсандчилиги ва шодоблигининг сабабига айланади.
Бугунги кунда руҳнинг саломатлиги, хотиржамлиги ва гирифторлик ва хавотирланишлардан холи бўлган ҳаёт инсоният аҳлининг асосий эҳтиёжларидан ҳисобланади. Касаллик ва хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган нотуғри хатти-ҳаракатлар, эътиқодлар ва меҳрубонликни билиб олишлари учун руҳшунослар одамларнинг руҳий саломатликларини таъминлаш учун сайъ-ҳаракат қилишади. Улар бу омилларни ўзгартириш ва яхши ҳаёт кечириш учун қоида-қонунларни топиш пайида юришади. Қуръони карим маъноли ва қисқа жумлалар билан осойишталикка эришиш учун энг осон ва ишончли йўлни Худони зикр этишда деб билиб Раъд муборак сурасининг 28 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар,)
Шунингдек Фатҳ муборак сурасининг 4 ояти каримасида иллоҳий илтифотлардан бири бу мўмин мусалмонларнинг қалбларида осойишталик бағишлашини таъкидлаб шундай буюради: “У иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил этган зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.”
Аллоҳ таолога тоат ибодат қилиш ва унга сажда қилиш маконни масжид деб аташади. Шунинг учун масжид иллоҳий яқинлашиш маҳали ҳамда зулмат ва эгоизм илдизларини йўқ қилиб ташлаш маконидир. Ва инсон иллоҳий яқинликни касб этиши учун масжидга бориши, ягона Худодан бошқа нарсага ишонмаслиги ҳамда ўз нафсини гуноҳлардан поклаши лозим. Бу муқаддас маконда намозхонлар масжидда ҳукмрон бўлган маънавий фазо билан бирга бўлиш шунингдек ички ва ташқи дунё билан ўзининг ихтилофларини бартараф этишга сайъ-ҳаракат қилади. Турли ривоятларда масжидда ҳозир бўлган намозхонлар учун кўп фазилатлар эслатиб ўтиладиким, инсонда шодоблик ва умид қилиш руҳиясини тирилтиради ҳамда одамни тушкунлик ва ноумидликдан узоқлаштиради. Бундай ривоятларда дунёвий ажр-мукофотларга қўшимча, охират саройида осойишталикка эришиш, жаннат уйини бунёд этиш, ўз Худосини ҳурмат-эҳтиром қилиш, қиёмат кунида нуронийликка эришиш, гуноҳларни кечириш ва уни поклаш, фаришталарни дуо қилиш каби умид бағишловчи ўзига хос ажр-мукофотлар ҳақида ҳам паём беради. Масжид Худони зикр этиш, эслатиш ва оат-ибодат қилиш учун энг яхши макон саналади. Масжиднинг фазоси иллоҳий ва нуроний фазодир. Шунинг учун инсоннинг руҳига катта тасир етказади. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай деб марҳамат этадилар: “Кимки масжидни ўз уйи этиб қарор берса, Аллоҳ таоло у учун руҳий осойишталикни кафолат беради.”
Азиз тингловчилар, дастуримизнинг иккинчи қисмида Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳридаги “Масжиди Кабуд” жомеъ масжидини таништиришга сайъ-ҳаракат қиламиз.
Мазори Шариф шаҳридаги Масжиди Кабуд шундай макон ҳисобланадиким, у ерда яшайдиган айрим аҳолининг эътиқодларига кўра, у ерда Али бин Аби Толиб алайҳиссалом дафн этилган. Албатта аниқ манбаларга асосан Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг қабри Нажафда жойлашган ва Мазори Шарифда дафн этилган шахс эҳтимолан ул ҳазратнинг навераларидан бўлиши мумкин. Балх халқининг айтишлари ва достонлариига кўра, “Тал Али” номи билан танилган теппалик устида эшиклари пулатдан ва қулфлари кумушдан ясалган кичик бир сандуқ топилди. Сандуқнинг ичида кийик терисида куфий хаттида ёзилган Қуръон оятлари , катта қилич ва тош мавжуд эди. Тош устида “Ҳаза қабрун валиюллоҳ Али Асадуллоҳ” деб ёзилган эди. Минтақа ва қишлоқ аҳолиси бу мавзўдан огоҳ бўлганларида хурсандчилик қилишди. Бу хабар Хуросоннинг ҳокими Султон Санжар Салжуқийга бориб етганида ўзи Балх шаҳрига келди ва минтақа аҳолисига 50 минг динор қизил олтин ҳадя берди. Бу нақлга кўра, Султон Санжар сандуқни ўзининг қароргоҳи Марвга олиб бориб у ерда дафн этиш ва у ерда зиёратгоҳ қуроқчи бўлди. Аммо уша вақтдаги Балхнинг бузургворлари бунга тўсиқлик яратишди ва бу сандуқ уша ерда қолишини сўрадилар. Султон Санжар ҳам бу қароридан қул тортди ва уша ерда ғиштдан кичик бир бинони қурди. Аммо Чингизхон даврида бу бино ўртадан йўқ қилиб ташланди ва бу минтақа иккинчи маротаба ўзининг собиқ номи яъни “Тал Али” деб номланди. Ўтган юз йиллар давомида мазкур масжид турли ўзгаришларга юзмаюз бўлди. Балхнинг подшолари замонида бу масжид кенгайтирилди ва унга бошқа бинолар қўшимча қилинди. Жумладан Шайбонийларнинг ўн биринчи амири Абдулмўминхон Ўзбек бу ерда бир гумбаз барпо этди. Шунингдек 1014-1017 йилларда подшолик қилган Муҳаммадхон ҳам унинг атрофида боғ яратди ва равза ва бинонинг ичкарисида турли зеб-зийнатларни вужудга келтирди. Ҳазрат Али алайҳиссалом зиёратгоҳининг биноларини кошинкорлик қилиш ҳам 1287 йилда Амир Аламхон ҳукумати даврида Самиъ Самарқандий қули билан бошланди. Афғонистоннинг охирги подшоси Муҳаммад Зоҳиршоҳ ҳам 1319 йилда бу масжидни қайта қурди ва унинг кириш айвонини зеб-зийнат берди.