Масжид- ишқ ва имон маскани
Масжид диний маданиятда Байтуллоҳ ва Худонинг уйи унвонида қабул қилинган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг сўнгги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ислом дунёсида масжиднинг аҳамияти ва унинг бугунги дунёда уйнайдиган ролини эътиборга олган ҳолда “Масжид ишқ ва имон маскани"унвони остидаги дастуримиз давомида оятлар ва ислом динининг буюк Пайғамбари (c) ва пок имомлар алайҳимсаломларнинг сийратлари ва ривоятларига асосланиб масжиднинг турли ва хилмахил вазифа ва роли ҳақида сўҳбатлашдик ва муҳим маълумотлар олдик.
Масжид исломий андеша ва маданиятида ҳамеша муқаддас мавқега эгадир. Бу муқаддас макон Худованд ошиқларининг макони бўлиши зимнида , энг сиёсий ва қарорларни қабул қилиш ва ҳатто ҳарбий маслаҳатлашувлар ҳам ушбу маконда ўтказилган. Шунингдек масжид исломий маданият, ҳунари ва маданиятининг меросхўри ва ҳамда ижтимоий ишларда халқнинг бирлашишлари ва уларнинг ҳамкорликлари ҳамда ваҳдат келтирувчи марказ саналади. Масжид Худонинг уйи ва Аллоҳ таоло даргоҳига тоат-ибодат қилиш ва бандаликни бажо кетириш макони ҳисобланади.
Шунингдек бу дастурда дунёнинг муҳим бўлган айрим буюк масжидлари билан ҳам ошно бўлдик
. Масеҳийлар калисо, яҳудийлар синагога ибодатхонаси ва зардуштлар оташкадани ўзларининг тоат-ибодат қилиш макони этиб қарор беришган. Аммо ислом дини иллоҳий энг охирги ва энг комил дин унвонида инсониятни раҳбарлик қилиш ва ҳидоят этишни ўз зиммасига олиб масжидни мусулмонларнинг тоат-ибодат қилишлари учун бир марказ унвонида қарор берди.
Масжид деб ўзига хос тарзда ном қуйишнинг сабаби шундан иборатдирким, Аллоҳ таоло баробарида тавозўъ этиш ва сажда қилиш макони ҳисобланади. Намоз кўп кўрсатмалар берилган энг муҳим исломий тоат-ибодат қилиш саналади ва намозни бажо келтириш ўртасида сажда қилиш махсус аҳамиятни касб этади. Сажда қилмоқ ва ерга ўтириб буй сунмоқ ва ниҳоят Худонинг кибриёси ва азамати баробарида тавозўъ этиш ва тоат-ибодат қилиш даражаси ва ягона яратувчининг баробарида барча мавжудотларнинг табиий барқарорлигининг зуҳур топиши саналади.
Масжид диний маданиятда Байтуллоҳ ва Худонинг уйи унвонида қабул қилинган.Осмон ва ердан бошлаб борликнинг барча нарсалари Худоникидир. Аммо Худо инсонлар ушбу маконнинг аҳамиятини дарк этишлари ва у ерда тўпланиб иллоҳий раҳмат ва баракотдан баҳраманд бўлишлари учун бир моддий макондан бошқа нарса бўлмаган масжидни ўзининг уйи деб атади. Шунинг учун инсон масжидда Худога ўзини яқинроқ ҳис этади.
Айрим масжидлар катта ва олий мавқега эгадир. Чунончи бир ривоятда келтиришларига кўра, масжидларнинг энг афзали бу Байтул-Ҳаромдир ва ундан кейин Пайғамбар(с)масжиди ва кейин эса Куфа масжиди, кейин масжидул-Ақсо, ҳар бир шаҳарнинг жомеъ масжидлари ва ундан кейин маҳалла масжиди ва бозор масжиди тўради. Масжидул-Ҳаромнинг аҳамияти жиддийдир ва мусулмонлар ўз намозларини ушбу масжид ва Худонинг уйига қараб бажо келтиришга вазифадордирлар. Чунончи Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: "Одамнинг уйда ўқиган намози бир намоз мизони билан тенгдир ва маҳалла масжидида ўқилган намоз 25 намоз, жомеъ масжидида бажо келтирилган намоз 500 намоз билан ва Масжид-ул Ақсода ўқилган намоз 50 минг намоз билан тенг ва менинг масжидимда ўқилган намоз эса 50 минг намоз билан ва масжидул-Ҳаромда бажо келтирилган намоз 100 минг намоз билан тенг келади. "
Масжид қанчаки мусулмонларнинг бирлиги ва ваҳдатини устувор этса ва жамиятнинг барча қатламларини ўзига қамраб олса, шунча Аллоҳ таолонинг истак-хоҳишига яқинлашади. Турли мазҳабларга эргашадиган одамларнинг бир масжидда ҳузур топишлари мазҳабий ва эътиқодий ихтилофлар мусулмонларнинг ягона сафда туришларини парокандалик ва тафриқага сололмаганидан далолат беради.
Масжид Парвардигор бандаларнинг ҳузур топишлари маҳалли бўлишига қўшимча энг муҳим сиёсий ва инқилобий қарорларни қабул қилиш, ҳатто ҳарбий маслаҳатлашувлар ана шу маконда амалга оширилган. Шунингдек масжид мусулмонларнинг йиғилиш маҳалли, ҳамда мусулмон миллатининг ваҳдати, бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигининг шукўҳли тажаллийгоҳидир. Бу ваҳдат ҳар бир жамиятнинг боқий ва соғлом қолишнинг асосий эҳтиёжи саналади.
Масжидда аёл ва эркак, кичик ва катта, турли салиқа ва афкорга эга кишилар бир жойда тўпланишади. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик билан елкама-елка туриб намоз маносикларини бажо келтиришади.
Шунинг учун масжиднинг муҳим вазифаларидан бири исломий жамиятда бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва иттифоқни барқарор этиш ва мустаҳкамлашдан иборат.
Бугунги кунда ҳам исломий уммат душманлари билан қарши-кураш олиб боришни мақсад қилган кишилар кураш олиб бориш йўл-йуриқи унвонида исломий мазҳаблар ўртасида ваҳдатни барқарор этиш пайида бўлишади ва шиа ва сунний мазҳабдаги мусулмонларнинг ўртасида ваҳдат ва бирдамликни мустаҳкамлаш ҳақида ўйлашади. Бу тафаккурнинг яққол намунасини Оятуллоҳ Мусо Садр тафаккурида мушоҳада этиш мумкин. Бу бузургвор олим милодий 1987-йилда ўғирланди. Ҳозиргача бу олим ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу олим на фақат мусулмонларнинг ваҳдати, балки Иброҳимий барча динларнинг ваҳдати тарафдори эди. Шунинг учун на фақат сунний ва шиа мазҳабида, балки калисоларда ҳам ҳузур топиб якшанба кунининг мавъизаларини бажо келтирарди. Бу олим Лубнонда ҳузур топганида кўпинча Қурбон ва Фитр байрамлари каби муносабатларда аҳли сунний мусулмонлари масжидга бориб шиа аҳли ва сунний мусулмонлари ўртасида ихтилоф йўқлигини кўрсатиш учун жамоат намозини бажо келтирарди.