Масжид- ишқ ва имон маскани
Масжид қанчаки мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги ва ваҳдатини мустаҳкамласа, шунингдек жамиятдаги турли қатламларни янада кенгроқ ўзига қамраб олса, шу мизонда парвардигорнинг истак-хоҳишларига яқинроқ бўлади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Масжид қанчаки мусулмонларнинг бирлиги ва ваҳдатини устувор этса ва жамиятнинг барча қатламларини ўзига қамраб олса, шунча Аллоҳ таолонинг истак-хоҳишига яқинлашади. Турли мазҳабларга эргашадиган одамларнинг бир масжидда ҳузур топишлари мазҳабий ва эътиқодий ихтилофлар мусулмонларнинг ягона сафда туришларини парокандалик ва тафриқага сололмаганидан далолат беради. Шунинг учун биринчи қисмда масжидда мусулмонларнинг бирлиги ва ваҳдати ва иккинчи қисмида эса «Масжиди Хош « ҳақида сўҳбатлашамиз.
Ўтган дастуримизда айтган эдикки масжид исломий андиша ва маданиятда доим муқаддас мавқега эга бўлиб келган. Бу муқаддас макон Парвардигор бандаларнинг ҳузур топишлари маҳалли бўлишига қўшимча энг муҳим сиёсий ва инқилобий қарорларни қабул қилиш, ҳатто ҳарбий маслаҳатлашувлар ана шу маконда амалга оширилган. Шунингдек масжид мусулмонларнинг йиғилиш маҳалли, ҳамда мусулмон миллатининг ваҳдати, бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигининг шукўҳли тажаллийгоҳидир. Бу ваҳдат ҳар бир жамиятнинг боқий ва соғлом қолишнинг асосий эҳтиёжи саналади.
Масжидда аёл ва эркак, кичик ва катта, турли салиқа ва афкорга эга кишилар бир жойда тўпланишади. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик билан елкама-елка туриб намоз маносикларини бажо келтиришади.
Масжид қанчаки мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги ва ваҳдатини мустаҳкамласа, шунингдек жамиятдаги турли қатламларни янада кенгроқ ўзига қамраб олса, шу мизонда парвардигорнинг истак-хоҳишларига яқинроқ бўлади. Турли мазҳаблар издошларининг бир масжидда тўпланишлари шу нарсани кўрсатадиким уларнинг мазҳабий ва эътиқодий қарама-қаршиликлари мусулмонларнинг ягона сафда туришларини парокандалик ва тафриқага юзмаюз эта олмаган. Шунинг учун масжиднинг муҳим вазифаларидан бири исломий жамиятда бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва иттифоқни барқарор этиш ва мустаҳкамлашдан иборат.
Масжид намозхонлари ҳам бошқа мусулмонлар билан ҳамжиҳат бўлиш зимнида ўзларини гина-кудуратдан ўзоқлаштириб исломий жамиятнинг яширин ва ошкора душманларига ўзларининг ваҳдатлари ва ҳамдилликни намойиш этишлари лозим. Шунга асосан, Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини исломий жамиятнинг ваҳдатини зарар остига қарор берадиган масжидда намоз ўқиш ва ҳатто у ерда ҳузур топишдан қайтаради. Шунинг учун ул ҳазрат мусулмонлар жамиятининг ваҳдатига зарар етказадиган масжидни бузиш дастурини содир этдилар.
Бугунги кунда ҳам исломий уммат душманлари билан қарши-кураш олиб боришни мақсад қилган кишилар кураш олиб бориш йўл-йуриқи унвонида исломий мазҳаблар ўртасида ваҳдатни барқарор этиш пайида бўлишади ва шиа ва сунний мазҳабдаги мусулмонларнинг ўртасида ваҳдат ва бирдамликни мустаҳкамлаш ҳақида ўйлашади. Бу тафаккурнинг яққол намунасини Оятуллоҳ Мусо Садр тафаккурида мушоҳада этиш мумкин. Бу бузургвор олим милодий 1987-йилда ўғирланди. Ҳозиргача бу олим ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу олим на фақат мусулмонларнинг ваҳдати, балки Иброҳимий барча динларнинг ваҳдати тарафдори эди. Шунинг учун на фақат сунний ва шиа мазҳабида, балки калисоларда ҳам ҳузур топиб якшанба кунининг мавъизаларини бажо келтирарди. Бу олим Лубнонда ҳузур топганида кўпинча Қурбон ва Фитр байрамлари каби муносабатларда аҳли сунний мусулмонлари масжидга бориб шиа аҳли ва сунний мусулмонлари ўртасида ихтилоф йўқлигини кўрсатиш учун жамоат намозини бажо келтирарди.
Азизлар, дастуримизнинг иккинчи қисмида Эроннинг Систон- Балужистон вилоятидаги Хош масжидини таништиришга сайъ-ҳаракат қиламиз. Хош жоме масжиди Балужистон ва Систон вилоятида жойлашганким шиа ва сунний мусулмонлар ўртасидаги ваҳдатнинг яққол намунасидир.
Маҳаллий кекса кишиларнинг гувоҳ беришларича қадим замонлардан бошлаб шиа ва суннийларнинг аксарияти ушбу масжидда бир-бирларининг ёнида туриб бирдамлик билан намоз иқомасини бажо келтирардилар.
Хош шаҳрининг жамоат имоми ҳужжат-ул-ислом Муҳаммад Ҳусейн Мирийнинг айтишича ўзига хос ва ажойиб бу масжидда шиа ва сунний мазҳабидаги мусулмонлар ҳамдиллик ва ваҳдат билан беш маҳал намоз уқишади.
Масжиднинг дастлабки қурилиши ҳижрий шамсий 1307 йил 247 квадрат метр масоҳатда асос солинди. Бу бино масжиднинг асосий иморати ва унга қушилган минорадан иборатдир. Масжиднинг асосий биноси 16-та устун остида қурилган.
Хош жоме масжидининг минораси илон шаклида қурилган миноралар жумласидандир. Бу минора қисқа ва доира шаклда қурилган. Минора турли шакллар ва геометрик лойиҳалар билан безатилган.
Масжид интерьери учун хос бўлган хаттотлик санъати, ганч ва ёғоч ўймакорлик ишлари кенг қўлланилган. Кўкка бўй чўзиб турадиган осмонўпар минора ва маҳобатли гумбаз иншоатнинг энг эътиборга лойиқ қисмидан бири.