Январ 14, 2017 15:07 Asia/Tashkent

Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни иймонга тегишли даражага кўтармаган.

Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад(с) поклик ва озодаликка катта аҳамият бериб, ул зот билан кӯришганда биринчи покизалик, оросталик ва чиройликлиглари кӯзга ташланарди. Ул ҳазрат ҳамиша тоза-озодаликки аҳамият бериб, таҳорат қилишдан ташқари мудом ювинардилар ва бу ишни ӯзлари учун бир ибодатдек билардилар.

Шунингдек ҳазрат пайғамбар (с) хушбӯйликлардан фойдаланардилар. Бу борада шунингдек буюрмишлар: Сизларнинг дунёларингдан хушбӯйликларни хуш кӯраман ва менинг кӯзларим нури, намоздадир.

Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни иймонга тегишли даражага кўтармаган.

Бир вақтлар Оврупода масиҳий дини ҳукмронлик қилган пайтда поклик гуноҳ ҳисобланган. Кишилар ўзига, кийим-бошига узоқ вақт сув теккизмаганлари билан фахрланганлар. Ҳозирда ҳам кўпчилик назарида поклик тиббий ёхуд шахсий озодалик иши ҳисобланади.

Исломда эса бу иймон иши бўлиши билан бирга, поклик бўлмаса, банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун аввало, банданинг қалби, нияти пок бўлиши керак.

Қолаверса, ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, кийим-боши ва ҳатто ибодат жойи ҳам пок бўлиши шарт. Пок бўлганда ҳам каттаю кичик, кўзга кўринадигану кўринмайдиган барча нопокликлардан холи бўлиши керак. Ана шундоқ покликка эга бўлмаган банда Аллоҳга ибодат қила олмайди. Яъни, намоз ҳам ўқий олмайди, Қуръон ҳам ушлай олмайди.

Исломда ибодатларнинг қабул бўлиши – пок¬лик асосида адо этилишига боғлиқ. Бизда поклик йўлида қилинган ҳар бир иш юқори баҳоланади ва уни қилган кишига улкан ажр-савоблар, олий мартабалар бор.

Покизалик ва гигиена қоидаларини риоят этиш кӯнгилга қувонч бағишлаши билан бирга, инсон руҳ ва жисмидан ғубор ва нопокликларни ҳам ювиб юборади. Тоза-озодалик кайфиятни кўтаради, бошлаган ишда унум сезилади. Дарқақиқат, кўнгил тоза, беғубор бўлса, у мудом озодалик, саранжомлик, тозалик ва кўркамликни истайди. Жамият аъзоларининг тоза-озода юришлари уларнинг саломатликларини таъминловчи бир омилдир.

Гигиена - бу ҳар бир инсоннинг жисми, уст боши, (турар-жойлари, ошхоналари, сув манбалари, ювиниш ва заруратхоналар) ва бошқаларни тоза сақлашга қаратилган тадбирлар мажмуасидир.

Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Шахсий гигиена қоидаларига доимий амал қилиш оилангизни турли хилдаги юқумли касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг яхши воситаси ҳисобланади.

Инсонлар у хоҳ катта, хоҳ гўдак ёшида бўлсин турли касалликларга микроблар билан зарарланган овқатларни истеъмол қилиш туфайли дуч келадилар. Улар эса овқатда, ифлос сувда бўлиши мумкин. Натижада ич терлама, гепатит, қичима, гижжа ва бошқа юқумли касалликларга чалиниш кузатилган ва аниқланган.

Шундай экан, энг аввало қўл ва оғиз бўшлиғи тозалигига эътибор беринг. Шунингдек соч, тери, хонадон гигиенаси қоидаларига риоя қилинг. Қўллар овқат пишириш олдидан, хайвонларга қаралгандан сўнг, хожатхонадан чиққандан кейин, кўчадан уйга қайтгач, овқатланишдан олдин, ҳар қандай юмушни бажариб бўлгач албатта совунлаб ювилиши шарт.

Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни яхшилаб олса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.

Аввал айтганимиздек, таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат. Уни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларни аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш керак. Ана ўшанда таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.