Қалбга яқин қўшиқлар
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Азиз мухлислар, таъкидлаб ўтамизки ўзбек тили радиоси Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига ўзатилади. Таҳририятимиз ходимлари мусиқий дастуримизнинг мазмунли ва ёқимли бўлишига сайъ-ҳаракат қилишади. Ва бугунги сизларга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқ радиомизнинг редактори томонидан танлаган , кайфиятни кутарувчи ва чиройли қўшиқ Ризо Содиқий ижросида “Ҳавойе тозе” номли қўшиғидир.
Яхшиси келинг биргаликда ушбу чиройли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат тингланг.
Азиз мухлислар, мусиқий дастуримиз давом этади.
Тошкент, Самарқанд, Намангон ва Жиззах шаҳрларидан кўп мухлисларимиз Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Озодбек Назарбеков қўшиқларини тинглаш истагини билдиришган.
Ҳар бир тарона мухлис қалбидан жой олиши учун жон куйдириб, бутун вужуд билан куйланиши катта аҳамиятга эга. Озодбек Назарбеков айнан мана шундай санъаткорлардан бири десак, муболаға бўлмайди. Ҳеч биримизга сир эмаски хонанданинг барча ашаддий ва вафодор мухлислари ҳар йили унинг концерт дастурини бошланишини интизорлик ва сабрсизлик билан кутадилар. Хонанда ҳар бир концерт дастурида ўз устозларини ёдга олиб уларга миннатдорчилик билдиришади. У бир репортажда шундай деди: “Тилагим, мухлисларим ҳамиша бор бўлишсин, соғ бўлишсин! Умуман, бутун дунёда мухлислар бор экан, улар бизни дунёни кўришимизга сабабчи бўладилар. Нафақат Ўзбекистонда яшаб ижод қилиш, балки шу мухлислар туфайли биз дунёга чиқиш билан бирга, ўзимизга кўп янгиликлар оламиз, фикрларимиз, дунёқарашимиз ўзгаради .
Азизлар, келинг биргаликда бу санъаткорнинг чин қалбдан кўйлаган “Девона, ошиқ” қўшиғини тинглайлик.
Азиз мухлислар, мусиқали дастуримизнинг сўнгги лаҳзаларида Душанбедан Анора ва Ситора номли мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан Афғонистоннинг машҳур ва жуда севимли хонандаларидан бўлмиш Амиржон Сабури ижро этган “Дилбар ” чиройли қўшиғини сизларга тақдим этамиз.