Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари
Жавон газетаси Жабҳутун-Нусра террористик гуруҳининг номини ўзгартирилишига ишора этиб, шундай ёзади, шунга эътибор қаратиш лозимким, ушбу номни ўзгартиришнинг бир қисми жанубий жабҳанинг ўзгаришларига боғлиқ бўлиши мумкин ва ушбу арсада ўзига жалб этадиган нарса шундан иборатким, Сурия ичкарисида ва Жавлон ишғолий минтақаларида хавфсизлик ҳудудини ижод этиш учун сионистик режимнинг лойиҳасидир. Бу режим Сурия урушлари замонидан бошлаб Ан-Нусра гуруҳига боғлиқ бўлган минглаб такфирийларни Жавлонда жойлашган тармоқли шифохоналарда даволаб ва бошқа камунал ва қурол-яроқлар хидматларини тақдим этишлари билан ушбу гуруҳларни қандайдир ўзига жалб этмоқда. Ва ушбу шахсларга таяниб Жавлон ишғолий теппаликларида хавфсизлик ҳудудини ижод эта оладими ёки йўқми деган масалани синовдан ўтказиш ҳолатида қарор олагн. Агарчи сионистик режим ушбу лойиҳанинг ижро этилиши оқибатидан хавотирга тушган бўлсада, аммо ҳар ҳолда такфирий террористлар билан ўз алоқасини хаспўшлаш учун Жабҳутун-Нусра кучларини ишга солиш билан унинг номини ўзгартиришга эҳтиёж сезади. Шунинг учун Жабҳатун-Нусра номини ўзгартириш бе режимнинг лойиҳасини ижро этиш йўлида янги қадам ҳисобланади.
******
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Сурияда муқовимат кучлари ва армиянинг тез суратда ғалаба қозонишлари Америка ва унинг коалициядаги иттифоқчиларининг инсонпарварлик ҳисс-туйғуларини бирданидан вужудга келтирган. Американинг коалицияси музокара қилиш ва оташкесимни эълон қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти орқали террористларни ушбу оғир вазъиятдан чиқариш ва уруш майдонидаги ўзгаришларни яна бир маротаба Америка ва террористлар манфаатига ўзгартириш учун бир неча кунлик ва чекланган фурсатни қулга киритишга ҳаракат қилмоқда. Аммо масала шундан иборатким, Сурия ва муқовимат кучлари Америка ва коалицияга ишониш жиҳатидан бир неча маротабалар зарар ва катта зарбалар кўришган. Аммо ҳақиқат шундан иборатким, Ҳалаб қуршовини такомуллаштириш билан нафақат ижарага олинган террористларнинг кўпчилиги, балки ғарб-араб ва иброний душманлик маркази мағлубиятга юзмаюз бўлиб, ўзларининг охирги нуқталарига етиб келишган. Шу тартиб билан Америка коалицияси сабрсизлигининг рамзи бу Ҳалабда қуршовга олинган ноҳарбийларнинг саломатликлари учун эмас, балки улар барча замина ва жабҳаларда мағлубиятга дуч келишдан хавотирга тушганлар ва ҳозирги кунда расвочилик билан амалга ошираётган уйинлари эса инкор этиб бўлмайдиган мағлубиятлар билан ўз якунига етиш учун яқинлашиб қолган.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка халқи Трамп ва Клинтоннинг мамлакатнинг қудрат бошига келишларидан ушбу мамлакатнинг келажагидан жиддий хавотирланишмоқда. Ва ҳатто таҳлилчиларнинг ўртасида ҳам мубҳам бир келажак ҳақида фикр баён этишмоқда. Бир томондан Америка жамияти ва ҳатто хорижий таҳлилчиларнинг бир қисми ўртасида ҳизбий арестрократия ва сионистик сармоячиларга Хиллари Клинтоннинг боғлиқ бўлиши нуқтаи назаридан ушбу тасаввурлар вужудга келганки, Трамп хорижий сиёсатларда изоляцияга олиш позициясини қуллаши ва Хиллари Клинтонга нисбатан Американинг ички иқтисодига аҳамият қаратиши туфайли дунё ва Америка учун яхши вариант бўлиши мумкин ва Американинг ички вазъиятини тартибга келтириши ҳамда халқни юзмаюз бўлган ёмон вазъиятдан нажот бериши мумкин ва бошқа томондан бу масала халқаро назоратчилар томонидан инкор этилган. Ва уларнинг эътиқодларига кўра, Трампнинг шахсияти, Американинг дунё қудратига айланиши бўйича қайтадан тиклашдаги унинг юқори мақсадлари, унинг атрофида урушқоқ экстремистларнинг йиғилиши, муҳожирлар ҳақида ирқпарастликка мойиллик зоҳир этиши ва унинг урушқоқликка бўлган руҳияси келажакда хорижий ва ички арсаларда кўп фожеаларнинг вужудга келиши сабабига айланаши мумкин. Абама президентлигининг биринчи даврида Америка ташқи ишлар вазирлигининг масъулиятини ўз зиммасига олган демократларнинг номзади Хиллари Клинтон ҳам минтақа бўҳронларида муҳим рол уйнади ва ўзи ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этишда кўмак берган сайъ-ҳаракатларини эътироф этган. Бинобарин Американинг президентлик сайловларидаги номзадларнинг ҳар бири жанжалли хусусиятларга эгалар ва ушбу мавзў мамлакат сайловининг келажаги ва Абамадан кейинги даврни мубҳамликка юзмаюз этган.