Тарихий саналар
Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 3- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 24-чи кунидир.
Бугун якшанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 3- чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 19-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 24-чи кунидир.
Бундан 144 йил олдин ҳижрий- қамарий 1293 чи йил шаввол ойининг 26-чисида: Эроннинг буюк уламоларидан бири ва машҳур мужтаҳиди Оятуллоҳ Сайид Абдулмуҳаммад Мўсавий вафот этди.
У етти ёшлигидан бошлаб Қуръони каримни ёдлаб олиб, диний илмларни ўргана бошлади. У 24 ёшлигида ижтиҳод даражасига сазовор бўлди ва ундан кейин таълим беришни давом эттирди.Оятуллоҳ Мўсавий диний илмларнинг буюк уламоларидан эди ва диний мадрасалар ва ҳавзаларда фиқҳ ва фиқҳ усулларидан дарс бериб, кўп ижтимоий фаолиятлар билан ҳам машғул бўлганди.
Оятулоҳ Мўсавийдан мероcга олган китоблар жумласидан "Захиратулибод" ва " Шарҳи истидлоли бар урватулвасқа" асарларига ишора қилиш мумин.
*****
Бундан 72 йил олдин шу куни, милодий 1944 йил 31 июлда франсуз ёзувчиси, шоир ва юқори малакали учувчи, кўплаб асарлар муаллифи Антуан де Сент-Экзюпери Иккинчи Жаҳон Урушида самолётининг қулаши натижасида оламдан ўтди. У милодий бир минг тўққизюзинчи (1900) йилда Франсиянинг Леон шаҳрида туғилган. У учувчиликка катта қизиқиши сабабли бу иш билан шуғулланди. Экзюпери Иккинчи Жаҳон Урушида армия сафига кирди ва ҳарбий почта ташиш вазифасини бажарди. Берилган вазифасини бажариш учун парвоз қилган Экзюпери бошқа қайтиб келмади ва унинг самолёти ҳам топилмади. Экзюпери ёзувчилиги ва ундан қолган асарлар сабабли катта шуҳрат қозонди. У ишдан ташқари вақтларда ёзувчилик билан шуғулланарди. Унинг шоҳасари "Кичик шаҳзода" деб аталади. "Жануб хабари" ва "Тунги парвоз" китоблари ҳам унинг қаламига мансуб.
*****
Бундан 44 йил муқаддам милодий 1960 йил июль ойининг 31 –чисида:
Америка қоратанли мусулмонларининг раҳбари Элижоҳ Муҳаммад ушбу мамлакатнинг давлат федерали назорати остида қоратанлиларнинг давлатини ташкил этишни сўради. У ушбу лойиҳани Америкада қоратанлиларнинг ирқпарастлик жараёнидан қутқариш учун амалга оширган эди. Америка қоратанли мусулмонларининг бошқа раҳбари Фред Муҳаммад таъсири остида мусулмон бўлган Элижоҳ Муҳаммад ушбу ҳаракатнинг энг таъсирчан шахсларидан бири эди. У ушбу мамлакатнинг мусулмонлари учун турли марказ, масжид ва "Уммати ислом" партиясини ташкил этди. Шу ҳол билан Молкум Икс каби Америка қоратанли мусулмонлар ҳаракатининг фаоллари Элижоҳнинг айрим ақида ва сиёсатларига мухолиф эдилар. Табиийки, Америка қоратанлилар давлатини ташкил этиш лойиҳаси Вашингтон томонидан ҳам жиддий талқин этилмади.