Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистонга оид муҳим хабарлар
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари раҳбарлари ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди;
Ўзбекистон БМТ Инсоният тараққиёти индексида 116-ўринни эгаллади;
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши мажлиси бўлиб ўтди;
Global Firepower рейтингида Ўзбекистон армияси МДҲда учинчи ўринда;
Ўзбекистон президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди;
Ўзбекистон яшаш учун энг қиммат мамлакатлар рўйхатида 72-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари раҳбарлари ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
24 июл куни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Карим Масимов билан телефон орқали суҳбатлашган. Бу ҳақда Масимов ўз твиттерида маълум қилган.
"Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқоти ташкил этилди", дея ёзган вазир.
У твиттерида мулоқотнинг тафсилотларини келтирмаган. Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 23 ноябрида ўрнатилган. Икки давлат муносабатлари Абадий дўстлик ҳақидаги келишув ва Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома асосида ривожланиб келмоқда.
Ўзбекистон БМТ Инсоният тараққиёти индексида 116-ўринни эгаллади.
БМТ тараққиёт дастури ҳар йили ушбу индексни тузиб чиқади. Янги инсоният тараққиёти индексига кўра, Ўзбекистон 116-ўринни эгаллади. Мамлакатда инсоният тараққиёти индекси 0,661 ни ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон инсоният тараққиёти ўрта даражада бўлган мамлакатлар гуруҳига киради.
Экспертлар мамлакатларни кутилаётган умр узоқлиги (Ўзбекистонда у 68,2 ёшни ташкил этади); ўқишга сарфланган йилларнинг ўртачаси (10 йил), таълим давомийлиги (11,5 йил); ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига нисбати (5,227 минг доллар) орқали баҳолайди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши мажлиси бўлиб ўтди
2016 йил 27 июлда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисни Ўзбекистон президенти, Хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов бошқарди.
Мамлакатнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Global Firepower дунё мамлакатлари армиясининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 48 ўринда қайд этилган.
Армиялар 50 хил параметр асосида таҳлил қилинган. Унда қўшин сони, мамлакатдаги жангга лаёқатли бўлган эркаклар сони, табиий бойликлар, географик жойлашув каби омиллар инобатга олинган.
Мамлакатлардаги ядровий қуроллар муҳим омил сифатида қаралмаган, лекин рейтингда уни ҳам инобатга олишган. 126 давлат иштирокидаги рўйхатнинг юқори қисмида денгиз флотига эга мамлакатлар қайд этилган.
Рўйхатни АҚШ, Россия ва Хитой бошқармоқда. Ўзбекистон МДҲда Россия ва Украинадан кейин учинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўринда кўрсатилган.
Сайт маълумотига кўра, Ўзбекистон қуролли кучлари 420та танк, 166та самолёт, 715та ПЖМ, 143 ўзиюрар тўп, 880та тўп, 190 та ёппасига ўт очиш қуролларига эга. Ўзбекистоннинг ҳар йилги ҳарбий харажатлари 70 млн долларни ташкил қилади.
Ўзбекистон президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик мактуби мактуби йўллади.
2016 йилнинг 28 июл куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Шиндзо Абега 26 июлда Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади.
Ўзбекистон президенти ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.
Қадрли тингловчилар, “Ўзбекистон ҳафта давомида” рукни остидаги эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.