Январ 18, 2017 14:48 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Кайҳон ва Хуросон газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси Қазоқистоннинг Остона шаҳрида ўтказиладиган йиғилишга ишора этиб шундай ёзади, Туркия бир томондан қурол-яроқ ва нефтни контрабанда қилишни ижро этувчи омил ва террористларнинг асосий ҳомийси унвонида Суриядаги курдларни террористлар деб таништиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Аммо бошқа томондан эса бир вақтнинг ўзида Остона музокараларида иштирок этиш учун ИШИД террорчи гуруҳи ва Жабҳатун-Нусрани даъват этишни таклиф этмоқда. Бугунги кунларда шоҳид бўлаётган нарса бу террористлар ҳомийларининг ниқобсиз чеҳраларини кўришимиздир ва улар ёвузлик, жиноятларни содир этиш ва уруш орқали амалга оширмаган нарсаларини савдолашиш ва сиёсий музокаралар орқали қулга киритишга мойиллик зоҳир этишмоқда. Муқовимат ва ҳомийларининг ифтихорли хатти-ҳаракатлари  ҳозирги замон тарихининг олтин саҳифасида ёзилди ва улар ислом дунёсининг нефтга тўла минтақасининг қалбида ислом душманларининг янги шайтоний лойиҳаларини бартараф этишди. Бунга қарамасдан аниқ ва далилли маълумотлар борким, терроризмнинг ҳомийлари ҳалигача ҳавсалалари пир бўлиб қолгани йўқ. Улар сиёсий маслаҳатлашувлар ва музокара қилиш орқали террористик гуруҳларнинг қайта қудрат бошига келишлари заминасини тайёрлашга ҳаракат қилишмоқда.     

                                    ******

Кайҳон газетаси шундай келтиради, Ироқ Курдистон автомоном минтақасининг маркази бўлмиш Арбил шаҳри ушбу мамлакатда Американинг энг катта  консуллигини мизбонлик қилади. Консуллик 200 минг метр квадрат масоҳатни эгаллайди. Ва Америка бу консулликни қуриш учун 600 миллион доллар сарфлайди. Арбилда бундай катта масоҳатда консулликни қуриш шуни ошкор этадиким, Вашингтон минтақа бўйлаб ўзининг махсус режаларига эгадир. Минтақа мамлакатларидан жосуслик қилиш, курдлар яшовчи минтақалар ва Исроил режими ўртасида алоқани вужудга келтириш ҳамда сепаратистик жараёнларни келтириб чиқариш бу мақсадлар жумласидандир. Арбилда Американинг консуллигини қуриш шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Ироқ халқи ва марказий давлатга қарши ИШИД такфирий гуруҳини ҳимоят этиш лойиҳаси амалда мағлубиятга юзмаюз бўлган. Бу лойиҳанинг мағлуб бўлишини эътиборга олган ҳолда, Америка бундан кейин Ироқнинг ички ишларига дахолат этиш, нуфуз топиш амалиётларини ўтказиш ва минтақа мамлакатлари устидан жосуслик ишларини олиб боришни Арбилдаги консуллик ва Бағдоддаги элчихона орқали амалга оширади. Исроил ва Арабистон режимлари ҳам Ироқнинг Курдистон автоном минтақасига махсус эътибор қаратишади.     

                                    ******

Хуросон газетаси шундай ёзади, Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича ижтимоий сўровга Англия халқининг ижобий рай беришлари натижасида вужудга келган баҳс-мунозаралардан бири бу қандай қилиб ажралиш масаласи ҳисобланади. Ижтимоий сўровлар учун тайёр бўлмаган Англиянинг сиёсатчилари ажралиб чиқиш учун олдиндан режалаштирилган бирон бир лойиҳани тайёрлаганлари йўқ эди. Шу ҳол билан Европа Иттифоқидан чиқиш Европанинг молиявий маркази ҳисобланмиш Лондон учун жидий иқтисодий харажотларни вужудга келтиришини улар яхши билишарди. Англияликлар Европа Иттифоқи билан ўз алоқаларини уларнинг имтиёзларидан баҳраманд бўлиш тарзида ўрнатмоқчи эдилар.  Аммо Европа раҳбарларининг ақидаларига кўра, Европа Иттифоқида барча нарса умумийдир ва Англия Европа Иттифоқидан чиқишда айрим нарсаларни синчиклаб танлай олмайди, яъни ишчиларнинг борди келдиларига чеклов қуйиш билан Европа иттифоқининг бозорига эга бўла олмайди. Европа ихтилофлар асрида қарор олган. Англия оғир ажралиб чиқишни танлашдан бошқа чораси йўқ. Англиянинг молия вазири Филип Хомунднинг айтишича, Европадан ажралиб чиқиш ушбу ўлканинг иқтисодини энг паст даражада қарор беради.