Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси
Радикал гуруҳлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги сўҳбатларимизда таъкидлаб ўтилганидек, Саудия Арабистони томонидан берилаётган молиявий ёрдамлар фақат тўғридан-тўғри салафийлик гуруҳлари, диний тарғиботчилар ва сунъий йўлдошлар орқали кўрсатиладиган телеканаллар билан чекланиб қолмайди. Балки Арабистон салафийлик таълимотини ўрганиш учун арабларнинг бошқа ўлкаларидан Макка, Мадина ва Риёз шаҳарларига келган таҳсил олувчилар учун ҳам катта миқдорда доллар ажратади.
Арабистон ташқи сиёсати механизмининг мақсади исломни дунёда тарқатиш эмас, балки ушбу механизмнинг асосий мақсади ушбу мамлакат подшоҳлигининг иқтисодиёти, идеологияси ва стратегияси манфаатларини ҳимоя этувчи тармоғларни ташкил этиб уларни мустаҳкамлашдир. Араб баҳори бошланганидан кейин салафийликнинг ҳомий ва тарқатувчилари мазкур сиёсий мақсадларни амалга ошириш учун ўзлари назарда тутган гуруҳларга бевосита молиявий ёрдамларни янада оширадилар.
Сиёсий таҳлилчи Муҳаммадали Адрубий Мисрда салафий бўлган Нур партиясининг ҳайратланарли даражада парламентда 24 фоиз овозга эга бўлган ғалабасига ишора этиб айтади: “Диктаторларнинг чиқиб кетишларидан кейин салафий партияларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятларини кенгайтириш имкони яралди ва улар эндиликда расмий тарзда Арабистондан молиявий ёрдамлар олишмоқда. Араб давлатларида Араб баҳори номини олган қўзғолонларнинг юзага келиши ҳақиқатан ҳам, Арабистонни ҳайратга солди. Бунга жавобан Риёз ушбу мамлакатларда ўз нуфузини оширишга эга бўлиш учун салафий гуруҳларни ташкил этишни бошлади.”
Саудия Арабистони Сурияда ушбу ўлка салафийларига жудда катта миқдорда молиявий ёрдамлар кўрсатди ва ҳатто Саъд Ал-Ҳаририй етакчилигида Ливандаги 14-март гуруҳи орқали салафий гуруҳларга турли ва кўп миқдорда қурол-яроқ етказиб берди. Ушбу гуруҳлар аввал Сурияда залворли бир шароитни яратиб ушбу мамлакатнинг инфратузилмаларини йўқ қилгач, ҳозирги Сурия давлатини ағдаришни режалаштиришган эди. Бу ўртада Исроил, Америка ва Арабистоннинг Сурияга доир ёндашувлари бир-бирига ўхшаш эди.
Бу уч давлат Сурияда ўзларига қарам бўлган бир ҳукуматни ташкил этиб, у ердаги муқовамат марказини бўлиб ташламоқчи бўлишди. Риёз, Тел-Авив ва Вашингтоннинг ушбу соҳадаги муштарак ёндашув ва иттифоқлари Сурияда юзага келадиган ҳар қандай фитналарни кучайтиришга уларни ундади. Уларнинг иш дастурида Суриянинг ҳозирги тизимига барҳам бериш ва унинг ўрнига Ғарб ва Саудия Арабистонига қарам бўлган давлат тузимини яратиш учун Суриядаги салафий террорчи гуруҳларга молиявий, ҳарбий ва стратегик ёрдам кўрсатиш кенг кўламда амалга оширилди.
Бу ерда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Ислом динига кўра, ҳеч ким бировни динсизликда айблаб Аллоҳнинг марҳаматидан бенасиб қилишга ҳаққи йўқ. Бу фақатгина ўша одамнинг ҳукмига ҳавола. Бу мавзулар эса илоҳий манба бўлмиш шариат қонунларида ёзиб қўйилган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Агар кимдир Ислом ва Пайғамбаримиз (с) таълимотларидан ёки Қуръони Каримдан бош тортса ёхуд жамоатчилик олдида Қуръони Каримга нисбатан қандайдир гуноҳ иш, ҳурматсизлик қилган бўлса ҳам, бундай ҳолатларда масалага ойдинлик киритиш керак бўлади. Балким ўша пайтда ушбу шахс ақлдан озиб эс-ҳушини йўқотгандир. Шу боис, бундай ҳолатларга дучор бўлган кимсани “муртад” ёки “кофир” бўлибди деб айтолмаймиз. Демак, бу нарсани фақатгина ўша кишининг ўзи амалга ошириши мумкин, бошқаларда эса шунчаки мўлжаллаш ва қайд этиш эҳтимоли мавжуд.
Шунга кўра, агар кимдир ўзининг мусулмон эканини эътироф этса ҳамда Исломнинг шартлари-ю, иймоннинг рукнларини тан олса, намоз ўқиса, у ҳолда қандайига биров уни “Исломдан ташқарида” деб айта олади?! Бу иш тўғри эмас. Аммо мана бу салафийлар эса шундай йўл тутиб ўзларининг ортидан эргашмаган катта қисмдаги мусулмонларни осонлик билан динсизликда айблаб уларни “мушрик” ва “кофир”га чиқаришмоқда. Бунинг маъноси улар учун “кофирга чиқарилган” кишининг қони ва моли ҳалол дегани. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак; гўё улар шундай бир гуруҳки, ўзига хос русумда жиноят содир этиб кимда-ким улар билан келишиб ишлашни ҳоҳламайдиган бўлса, гарчи мусулмон бўлса ҳам, унга нисбатан “кофир” ва “мушрик” ҳукмини чиқараверишади.
Сўзимиз пировардида шуни ҳам эслатиб ўтамизки, мусулмонлар орасидаги йўлдан адашган бундай гуруҳларни “фирқа” деб аташимиз мумкин. Шунингдек, бу ўринда “ҳизбуттаҳрир” ёки “таблиғ жамоати” каби фирқалар ҳақида ҳам сўз юритсак бўлади. Фирқа аъзолари ҳатто ташқи кўринишларидан ҳам кўпчиликдан ўзгача эканликларини билдиришга мойил бўлиб турадилар. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак; “таблиғ жамоати” Покистонча кийим киядилар, соқолларини ҳам ўзгача қилиб ўстирадилар. Ушбу санаб ўтилганлар фирқанинг зоҳирий кўринишларидан ҳисобланади. Уларнинг ўзларига хос ҳаёт кечириш тарзлари, тартиб-интизомлари мавжуд. Улар кўпчиликдан ажралган ҳолда, ўзгача йўл тутадилар. Улар фақат ўзларигагина хос бўлган ташқи белгилари, умумий шаклда бирдай либос кийишлари билан бошқаларнинг ташқи кўринишлари хато эканлигини ҳамда мусулмончиликка муносиб эмаслигини билдирмоқчи бўлишади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “салафий”ларнинг мўътадил ва ўртамиёналари ҳам бор, мутаассиб ва радикаллари ҳам бор. Ҳар икки йўналишдаги салафийлар эндиликда Ислом оламида кўплаб фитна ва келишмовчиликларга сабаб бўлмоқдалар.
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.