Январ 19, 2017 11:40 Asia/Tashkent

Янги эшиттириш билан таништириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг ушбу сонида  кўплаб мухлисларимзга маъқул тушган “Биз билан Эронга келинг” унвонли туркум эшиттириш борасида сизга маълумот берамиз.

Эрон халқаро радиоси Ўзбек хизматининг оқшомги дастурларида ўрин олган ушбу эшиттиришлар сешанба кунлари эфирга узатилади.

“Биз билан Эронга келинг” номланган туркум  эшиттиришнинг  режиссёри ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, матнлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Кўҳёр Аршадниёман.

Осиёнинг жануби -ғарбий қисмида жойлашган Эроннинг географик ўрнига эътибор берилса, у  дунёнинг учта қитъаси, яъни Осиё, Африка ва Европани боғлаб турувчи муҳим  стратегик аҳамиятга эга ҳудуд эканлигини яққол кўриш мумкин.Бир томондан,Эроннинг Ҳурмуз бўғозига эгалигию, бу бўғознинг савдо кемалари, нефт танкерлари ва муҳим нефт олинувчи ҳудудлари бутун  дунёнинг диққат марказида бўлса, иккинчи томондан, унинг бетакрор маданияти  ҳамда бой мероси, тенгсиз маънавий  ва сиёсий бойликлари ушбу мамлакатга ўзига хос аҳамият бахш этади.

Эрон ниҳоятда турлича  иқлим шароитига эга бўлган минтақадир.Масалан, ҳижрий шамсий 1374, милодий 1995 йили Эроннинг турли вилоят  марказларида  ҳароратнинг энг иссиқ  ва совуқ  кунлари орасидаги фарқи 77.6( йилнинг энг иссиқ куни Аҳвозда плюс 49 даража ва энг совуқ кун Ардабилда минус 28.2 даража )бўлган.Эроннинг турли вилоят марказларидаги  ҳарорат даражасининг ўртача статистик  маълумотларига кўра, мамлакатдаги об ҳаво бир неча иқлим шароитларидан, яъни совуқ, иссиқ, ўртача ҳолатлардан ташкил топганлигини кўрсатади.Масалан, мамлакатнинг ғарбий, шимолий ғарбий, шимолий шарқий қисми совуқ иқлимга эга ҳудудлар ҳисобланса, Каспий денгизининг қирғоқлари, марказий тоғ ёнбағри ҳудудларида жойлашган шаҳарлар  мўътадил иқлимга, мамлакатнинг жанубий шаҳарлари  эса жуда иссиқ  иқлимга эга. Бир вақтнинг ўзида Эронда тўртта фаслни кузатиш мумкин.

Эронга доир бу каби қизиқарли маълумотлар тингловчилармизни бефарқ қолдирлмаган.

Азизлар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг  интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Шу ўринда айтиш лозимки, Эронда диққатга сазовор жойлар жуда кўп ва хилма-хилдир.

Агар кимдир Эроннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни хоҳласа, унга камида уч ой керак бўлади.

Дарҳақиқат, саёҳат дастури,ҳар доимгидек, вақт, имконият ва сайёҳнинг истаклари билан боғлиқ, албатта.Эрон қизиқарли саёҳат учун қулай турли имкониятларга эга учта мамлакатдан биридир.

Беҳисоб музейлар,гўзал боғлар, бозорлару турли тижорат марказлари, зиёратгоҳлар. Чиройли кўчалар, тарихий обидаларга эга Теҳрондан ташқари сайёҳларга аввало Исфаҳон, Шероз, Машҳад шаҳарларини, сўнг Кирмоншоҳ, Табриз, Язд, Кирмон,Шуш шаҳарларини, шунингдек,Гилон ва Мозандарон, Оби Гармнинг ям-яшил ва чиройли қирғоқларини, гуллаётган Ардабилни, Ҳамадон ғорларини, Киш оролининг гўзал қирғоқларини томоша қилиш тавсия этилади.

Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун турли транспорт имкониятлари, яъни самолёт, поезд, автобус, такси каби транспорт турлари мавжуд.Шуниси эътиборлики, ички транспорт йўналишлари баҳоси бошқа мамлакатларникидан анча арзон нархда.Бироқ, транспорт турини танлаш сайёҳнинг имкониятларига боғлиқ бўлиб қолишидан ташқари , йўналишга, яъни у танишмоқчи ва кўрмоқчи бўлган жойга ҳам боғлиқдир.Ҳар бир сайёҳ ўз вақтини яхши ўтказиш учун ички туристик сайёҳлик бўлимларига ёки ҳеч бўлмаса шундай фирмалардан маслаҳат олмоғи лозим.

Эрон Каспий денгизи орқали Қозоғистон ва Россия, Форс  кўрфази   ва Уммон денгизи  орқали  эса Қувайт, Баҳрайн, Арабистон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Уммон  давлатлари билан чегарадошдир.Ушбу мамлакат  масоҳат бўйича дунёда ўн олтинчи ўринда туради.

Ҳозир эса  доимий   мухлисларимиздан бири  Эраж Соҳибовнинг  қилган сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.

Азиз тингловчимиз Эраж Соҳибовнинг   сўҳбати эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.