Январ 19, 2017 15:28 Asia/Tashkent

Баркамол инсонни шакллантиришда оила ижтимоий институт сифатида бажарадиган ва-зифаларни бошқа бирон бир тузилма бажара олмайди.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда муваффақ оилалари тузилиши ҳақида суҳбатлашамиз. Муваффақиятли оилаларда ҳаётнинг барча жиҳатларида эр-хотин орасида меҳр-муҳаббат ва қадрдонлик ҳисси ҳукмрон бӯлади.

Психологлар фикрига кӯра эр-хотин бир мушкулотга дуч келгандабир-биринингунга нисбатан фикрини яшхи англаган ҳолда мушкулотни ечишлари мумкин.  

Руҳшунослар айтишича суҳбатдоши сӯзларини  диққат этиб, тинглаш бир ҳунар бӯлиб, оилавий муносабатларда катта аҳамиятга эга. Умр йӯлдошингиз билан суҳбатлашганда унинг сӯзларига диққат билан қулоқ тутинг.

Кейинги йилларда кенг жамоатчилик ва олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб кела-ётган масалалардан бири шахс ва оила, оилавий муносабатлар муаммосидир.

Баркамол инсонни шакллантиришда оила ижтимоий институт сифатида бажарадиган ва-зифаларни бошқа бирон бир тузилма бажара олмайди.

Шунинг учун, маънавий, ижтимоий- психологик жиҳатдан инсон учун оила биринчидан, яхши хулқ намуналарини топиб, улар-ни ўзлаштиришда ўзига хос ўрин тутади; иккинчидан, ён-атрофдагилар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида мулоқотга кириш йўлларини топиш учун имкон яратади; учинчидан, фарзандларни мустақил ҳаётга тайёрлашда турли мазмундаги ахборотларни жамлаб, ҳаёт тажрибаларини ўргатиш ўчоғи сифатида хизмат қилади.

Оила инсон учун муқаддас маскан, кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Оилавий турмушнинг асосий мақсади - бу фарзанд кўриш орқали аҳолини қайта тиклаш, авлодлар билан аждодлар ворислиги ва давомийлигини ҳамда ер юзида инсоният тарихий тараққиётини таъминлашдан иборатдир.

Оиланинг маданий фаолияти, уларнинг шакллантириш ва ривожлантириш омиллари ижтимоий амалиётга боғлиқ ҳолда авлодлардан-авлодларга ўтиб, бойиб, такомиллашиб боради. Зотан, инсон шахси ва унинг маданий оламининг таркиб топиши ҳам маънавиятдир. Оиладаги ўзаро муносабатлар ҳақида фикр юритар эканмиз, улар муайян ижтимоий-маданий тизимни тшкил этиши кўзга ташланади.

Бу тизим оиланинг ўзига хос маънавий оламини ташкил этади ва ижтимоий тузилишнинг зарраси сифатида бир-бирига таъсир қилади ҳамда ўзаро алоқадорликда бўлади.

Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда оила” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Башар ер юзига келган биринчи куниданоқ биргаликда бӯлиш ва оила қуриш орқали тинчлик ва сокинликка эришиши мумкин эканлигига пайгаб етган.

Инсон фитрати руҳан ва жисмонан ормликка эришиш, маънавий такомилланиш ва ӯзидан насл қолдириш учун оилаг қуришга эҳтиёж сезади. 

Ислом иффат ва маънавий покизаликни қўриқлаш учун энг яxши восита бўлмиш оила ташкил этишга тарғиб этиб, фитратнинг нидосига ижобий жавоб беради ва оила қуришни виждонли, ҳалол ва тўғри фарзандлар етиштириб, насл сақлаб қолинишининг ягона воситаси деб, билади.

Оила ӯзининг кенг қамровли аҳамияти билан кӯплаб динлар намояндаларини ӯзига жалб этиб келмоқда. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади.

Маълумки,  оила   эр-хотиннинг   ўзаро  биргаликда  яшаш  аҳдлашувидан  вужудга келади.   Эр-хотин  оила  қуришдан  олдин   ўзаро  бахтли-саодатли   яшаш  мақсадида   бир-бирларига  ўзаро   кўмаклашиш  ва   инсоний  камолотга   яқинлашиш   учун   бир-бирига  елкадош  бўлишга   аҳд қилишади. 

Ислом   дини   соғлом  оиланинг  барча  омилларини аниқ-равшан  баён   этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий  заруриятдир.  Зеро,  соғлом  оила,   соғлом  исломий   жамиятнинг  асоси   ҳисобланади.