Илмий янгиликлар сари
Паркинсон касаллигининг ривожланишида наслий омиллар катта аҳамиятга эга. Чунки, касаллик наслдан-наслга доминант (устун ёки ошкора) тарзда узатилади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Эрон Амир Кабир исмидаги Саноат Университети мутахассислари паркинсон касаллиги олдини олиш учун мияни ҳаракатга солувчи асбоб ишлаб чиқаришди. Бу асбоб ҳеч бир зарар етказмасдан мияни ҳаракатга киритади ва паркинсон, альцгеймер ва депрессия каби касалликларни даволаш учун қӯлланилиб, хотирага таъсир етказади. Бу асбоб шунигдек компютерга уланиш қобилиятига ҳам эга.Паркинсон касаллиги – титроқ хуружи. Бу касаллик ҳақида илк бор 1817 йилда Джеймс Паркинсон ўзининг «Титроқли фалаж ҳақидаги эссе»сида ёзиб, биринчи навбатда титрашнинг сабабини аниқламоқчи бӯлган. Ушбу касаллик марказий асаб тизимининг суст ривожланувчи хасталиги бўлиб, сурункали ривожланиб боради. Бу хасталик брадикинезия (умумий ҳаракатнинг камайиши), тремор (титраш), ригидлик (қотиб қолиш) каби белгилар билан кечади. Яна касаллик ҳаракатларнинг сустлиги, мушакларнинг қаттиқ таранглашуви, бемор тинч турганда тремор ва рефлексларнинг бузилиши билан таърифланади.
Бу хасталик 100 минг нафар аҳоли ўртасида 60 тадан 180 тагача учрайди ҳамда ёш ўтган сайин бу касалликнинг учраш эҳтимоли ортиб бораверади. 60 ёшдан кейин ушбу касаллик билан 1-5 фоиз аҳоли оғрийди.
Дунё бўйича 10 млн.га яқин одам ушбу дардга чалинган. Бу эса Паркинсон касаллигининг Альцгеймер хасталигидан кейин иккинчи ўринда турувчи нейродегенератив (асаб тизимининг бузилиши) касаллик эканлигидан далолат беради. Бу касаллик кўпроқ эркаклар орасида учрайди. Паркинсон касаллиги (идиопатик паркинсонизм) ва паркинсонизм синдроми бир-биридан фарқ қилади. “Паркинсон касаллиги” деганда наслий омиллар сабабли ривожланган касаллик тушунилади. Буни даволаш қийин.
Паркинсон касаллигининг ривожланишида наслий омиллар катта аҳамиятга эга. Чунки, касаллик наслдан-наслга доминант (устун ёки ошкора) тарзда узатилади.
Демак, ушбу дардга мойиллиги бор одамларда турли ташқи салбий таъсирларгина хасталикни юзага келтириши мумкин.
Титраш кўпроқ қўл панжаси, оёқлар, жағ, тил ва қовоқларда кузатилади. Хаста кишининг ҳаракатлари секинлашади ва унинг тезлиги чегараланиб боради.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Паркинсон касаллигида ҳаракатнинг издан чиқишида ниқобсимон юз қиёфаси пайдо бўлади. Бунда оғиз очиқ, қад-қомат ҳам мажбуран эгилган бўлади. Бундан ташқари чайнаш қийинлашганлиги сабабли қалқиш юзага келади ва ҳалқум мушакларининг ҳаракати сусайганлиги сабабли ютиш ҳаракатлари бузилади. Натижада беморда сўлак оқиши кузатилади. Ушбу касалликда яна нутқ секинлашган ва тушунарсиз бўлади. Кўриш фаолиятининг издан чиқиши сабали киприкларнинг очилиб-ёпилиши ҳаракати камаяди. Кўзнинг айланма мушаклари ва қовоқлар қисқариши бу дардга хос аломат. Беморда ёғ безлари фаолиятининг кучайиши, қабзият(ич қотиш) ёки пешоб ва нажасни тутолмаслик ҳамда жинсий фаолиятнинг бузилиши юзага келади.2016 йили октябр ойида Амир Кабир Университети устози доктор Фарзод Тавҳидхоҳ мияни бошқарувчи ва ҳаракатга киритувчи асбобнинг ихтиро этилишини эълон қилди. Доктор сӯзларига кӯра, бу асбобни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар инобатга олинган. Ӯтган йилнинг октябр ойида шунингдек Занжон Университети мутахассислари миснинг юқори ҳароратга муқовим фталасянин(Phthalocyanine) нано пигментини ишлаб чиқаришга муваффақ бӯлишди. Бу нано пигментдан бошқа рангларни ҳам нано миқёсида қӯлга киритиш мумкин. Бу рангларни бундан олдин Хитой, Ҳиндистон ва Германиядан киритиларди. Бу технология асосида қӯлга киритилган ранглардан ӯқимачилик, халқ ҳунармандчилиги ва резина ишлаб чиқариш саноатида қӯлланилади.
Азиз тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳосига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададагорингиз бӯлсин.