август 01, 2016 05:00 Asia/Tashkent

Биринчи Жаҳон уруши

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 11-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 1 август .

Бундан 102 йил олдин, яъни милодий 1914 йилнинг 1-августида Германиянинг Россияга қарши жанг эълон қилиши билан Биринчи Жаҳон уруши расман бошланади. Ундан уч кун олдин Австрия  ушбу мамлакатнинг валиаҳди Сараевода террор қилингани баҳонаси билан Сербияга жанг эълон қилган эди. Германия  Россияга ва кейинроқ Францияга уруш эълон қилганидан сўнг урушнинг майдони  тезлик билан кенгаяди ҳамда Германия, Австрия, Венгрия ва Туркия  бошқа иттифоқчи  мамлакатларни ташкил этган Франция, Англия, Россия ва Сербияга қарши ҳарбий тўқнашувлар олиб боришади. Ушбу жаҳон урушининг заминалари олдиндан комил тарзда  яратилган эди. Мазкур уруш бошланишидан олдинги ўн  йилликларда  Европанинг қудратли  мамлакатлари ўртасида қуролланиш, мустамлака ҳудудларини кенгайтириш рақобатлари ҳамда экстремистик руҳиясига эга бўлган ватанпарварлик тафаккурлари кучайган эди. Албатта, кўплаб ҳарбий бирлашмалар ҳам ушбу урушнинг бошланиши учун сабаб бўлган эди. Бу орада Германия Европада кўпроқ ҳарбий имконият ва ривожланишларга эга бўлган эди. Бироқ ушбу мамлакат ва унинг иттифоқчилари мазкур урушда мағлуб бўлишади. Биринчи Жаҳон уруши 1918 йил 11 ноябрда якун топади. Унинг натижасида 9 миллион киши ҳалок , 29 миллион киши эса  ногирон бўлишади  ва 5 миллион киши дараксиз юқолади.

Бундан  28 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1367 йил 11 мурдод ойида БМТ томонидан  Эрон ва Ироққа юборилган тадқиқот қилиш гуруҳ вакиллари икки ҳисоботни тақдим этишади. Берилган ушбу ҳисоботларга кўра, Ироқнинг собиқ режими Эронга қарши бошлаган мажбурий урушида кимёвий қуроллардан бир неча бор фойдалаган. БМТ ушбу ҳисоботлар билан биринчи бор Ироқ армиясининг Эронга қарши кимёвий қуроллардан фойдалаганини  очиқ-ойдин  эътироф  этди. Шунга қарамай, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Саддом Ҳусейн ҳарбийларига ушбу ман этилган  қуролардан фойдалаганлари  учун  кўрсатган аксиламалида Ироқ баъс режимига қарши бирон резолюция  чиқармайди.

Баъс режими Эронга қарши саккиз йиллик мажбурий уруш давомида Эрон ҳарбийлари ва халқига қарши кўп марталаб кимёвий қуроллардан фойдаланади. Аммо ўша вақтда ушбу режим Ғарб қудратларининг ҳимояси остида бўлганлиги ва кимёвий қуролларни ишлаб чиқаришда ғарбликлар билан ҳамкорлик қилганлиги боис халқаро босимлар билан юзмаюз бўлмаган эди.

Биринчи август милодий тақвимда Халқаро она сути куни  эълон қилинган. Зеро Иккинчи Жаҳон урушидан кейин кўплаб юртларда, айниқса  тараққий этган мамлакатларда болаларга  қурутилган  сут ва  бошқа табиий бўлмаган озиқаларнинг берилиши жаҳон ҳамжамиятини хавотирга солган эди. Шу сабабдан болаларни она сути  билан озиқлантириш ва она сутининг бола саломатлиги  учун фойдаси кенг кўламда оммага  тарғиб қилинади. Мазкур тадбирларни назарга тутган ҳолда милодий 1990 йилда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Италиянинг Флоранс шаҳрида ўтказган  йиғилишида  болаларни асосан  она сути билан озиқлантиришни янада давом эттириш мақсадида декларация  қабул қилади. Мазкур декларацияда болага олти ойлик давригача ва ундан кейин ҳам она сути бериш унинг саломатлиги учун қанчалик  муҳимлиги таъкидланган.