Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Мардум Солори ва Жумҳурии Исломи газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, Иорданиянинг молиявий ҳомийлари ушбу мамлакатни икки вариант, яъни яхши ва ёмон варинтлар баробарида қарор беришганким, вариантлардан ҳар бирини танлаш ўзига хос харажотларни талаб этади.
Агар бу ўлка ушбу ҳомийларнинг молиявий ҳимоятларидан фойдаланишни хоҳласа, такфирий терроризмни қуллаб қувватлашиши лозим ва айни ҳолда Сурияда улар билан бирга бўлиши лозим. Ва агар мустақил тарзда такфирий терроризм билан қарши кўраш олиб боришни хоҳласа, бу ҳолда молиявий босимлар остида қарор олади. Аммо Иордания давлатининг манфаатлари шундан иборатким, ҳам такфирий терроризмдан узоқда бўлиши лозим ва ҳамда иқтисодий кескинликлар билан қарши кўрашиш учун хорижий кўмаклардан фойдаланиши лозим. Бу икки мақсадга бир вақтнинг ўзида эришиш эса Иордания подшосини Масквага сафар қилишни ўз ишчи дастурида қарор беришга мажбур этмоқда.
Бошқа томондан айрим далилларга кўра, сионистик режим ҳам Иордания тизимини ағдариш ва вужудга келадиган ушбу фазодан “Трансафар лойиҳаси”, яъни фаластинликларни Иорданияга кўчиришни ижро этишдан фойдаланишни мақсад қилган ҳамда айни ҳолда Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги шаҳарчаларни ишғолий Фалластинга қўшишни хоҳлайди.
Бунга асосан шундай фикрлар билдирилмоқдаким, Арабистон ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларнинг Иорданияга кўрсатадиган молиявий кўмакларини тўхтатиш ва бу амаллар баробарида Ғарб мамлакатларининг бепарволик қилишлари бу режим босим ўтказишининг омилларидан биридир.
******
Мардум Солори газетаси шундай келтиради, саъудияликлар Трампнинг президентлик даврида Вашингтон ва Риёз ўртасидаги алоқаларни мастаҳкамлашни мақсад қилишган. Ол-Саъуд режими охирги йиллар давомида, айниқса милодий 2014 ва 2015 йилларда Ғарб мамлакатлари, айниқса Америкадан 160 миллиард доллардан ортиқ маблағга тенг уруш тажҳизотларини сотиб олган ва ушбу тажҳизотлардан Яман халқига қарши ҳужум қилиш ва шунингдек Ироқ ва Сурия каби икки мамлакатда террористларни жиҳозлантириш учун фойдаланган.
Шунга қарамасдан Арабистон кучли бир армияга эга эмас ва мамлакатнинг ички масалаларида ҳам молиявий оғир мушкулотлар билан юзмаюз бўлиб қолган. Бу ҳол билан саъудияликлар юзмаюз бўлган ички ва хорижий мушкулотлардан кейин минтақада ўз қудратини муҳофазат этишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Шунга асосан ўзининг қадимий шерикининг ёрдамига эҳтиёж сезади. Арабистон Исроил режимининг кўмаклари билан Трампдан кейин америкаликларнинг яккалантириб қуйишларидан қутилишидан сўнг, ўзларининг асосий молиявий ҳомийларини қулдан бой бермаслик учун қурол-яроқлар васвасасининг олдини олишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Шунингдек Эрон ва Америка ўртасида ихтилофни ижод этишга интилмоқда.
******
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади исломий айрим мамлакатлар нафақат яҳудий ва насронийларни ўз иттифоқчилари деб билишади, балки ўзларининг ҳидоят этувчилари ва ҳомийлари деб қабул қилишган. Исломий мамлакатларнинг айримлари бегона ана шу мамлакатларнинг дастурлари ва ишораларига қараб исломий ва қўшни мамлакатларда ўзларининг диний сингиллари ва биродарларини ўлдириш билан шуғулланишмоқда ва уларни нобуд қилишдан бошқа нарсага розийлик беришмаяпти. Оғир оқибатга эга бўладиган ушбу уйинга хотима бериш лозим ва ислом дунёси ўзининг қулдан бой берган азамати ва обрў эътиборини қайта тиклаш учун бор куч-қудрати ва имкониятларини сарфлаши лозим. Бу газета ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида бахтимизда ислом дунёси муносибат қилиш ва ҳамфикрлик қилиш учун катта замина ҳамда кенг маданий ва диний муштаракликларга эгадир шу билан бирга ҳамжиҳатлик ва муштарак амал қилиш билан ислом дунёсининг барча манфаатларини мумкин бўлган даражада юксалтириш ва кафолат беришимиз мумкин деб қўшимча қилади.