Биз ва тингловчи
Эшиттиришлар шарҳи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ваҳдат ва иттиҳод сўзлари бирлик ва бирдамлик маъносини билдиради. Шунинг учун ҳам пайғамбарлар билан тузилган илоҳий битимлардан бири жамиятда ваҳдат ва бирдамликни яратиш бўлган.
«Қуръони Карим» ваҳдат ва бирлик масаласи ўта аҳамиятли эканини қайта-қайта таъкидлаб, умматлар орасида бирлик ва бирдамликни яратиш ва уни ҳимоялаш учун турли йўл-йўриқлар кўрсатган. Аллоҳ таоло томонидан инсонларга нозил этилган ушбу муқаддас китоб бутун дунё, динлар, мусулмонлар ва оила бўғинлари орасида бирдамликнинг зарур эканлиги ва унинг кенг кўламли аҳамиятини такрор-такрор таъкидлаган.
Бирлик ва яккахудоликка даъват этувчилар турли нуқтаи назарлар ва фикр-мулоҳазаларни билдиришган. Қуръон ушбу назарларнинг барчасини бирлаштириб, инсонларни унинг атрофида бирлашишга даъват этди.
Қуръонда инсонларни тупроқдан яралгани, бир ота-онадан дунёга келишгани, инсонийлик жиҳатдан бир хил ва баробар эканликлари ҳамда турли ирқ ва қавмларнинг ҳеч қандай мавқега эга эмаслиги таъкидланиши билан бирга, илоҳий динлар издошлари ва ҳақиқат изловчиларнинг диққат-эътиборини қуйидаги муҳим масалаларга қаратади.
«Оли Имрон» сурасининг 103 – оятида ваҳдат ва бирдамлик хусусида қуйидагича буюрилади:
«Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутингиз ва бўлиниб кетмангиз. Ҳамда Аллоҳнинг сизга берган неъматини эслангиз: сизлар бир вақтлар (ўзаро) душман эдингиз, шунда У Зот қалбларингизни улфат қилди, оқибат сизлар Унинг неъмати ила (ўзаро) биродар бўлдингиз. Ва сизлар оловли жар ёқасида эдингиз, шунда У сизларни ундан қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз.»
Ояти каримадаги «Аллоҳнинг ипи» деган иборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон ип-арқонни маҳкам тутса, қутилиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг ҳам бирдан бир чораси – Қуръони Каримни маҳкам ушламоқликдир. Шундагина инсон нажот топади. Мусулмон уммати нажот топиши учун ҳаммалари бир бўлиб уюшқоқлик билан Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони Каримни маҳкам тутишлари лозимдир. Бу оятнинг ушбу жумлалари мусулмон оламини бирлаштириш зарур эканлигини баён этиб, бу йўлда қилинадиган фаолиятларнинг шиоридир. Қуръони Карим Аллоҳнинг ипи-арқони эканлиги ҳақида жуда ҳам кўп ҳадислар ворид бўлган.
Кўплаб тафсирчи олимларнинг фикрича, бу сўз, яъни ваҳдат ва бирлик сўзининг энг тўғри тафсири Қуръоннинг ўзидир.
Ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг ушбу сонида кўплаб мухлисларимизга маъқул тушган “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттириш борасида сизга маълумот берамиз.
Эрон халқаро радиоси Ўзбек хизматининг оқшомги дастурларида ўрин олган ушбу эшиттиришлар душанба кунлари эфирга узатилади.
“Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” номланган туркум эшиттиришнинг режиссёри ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, матнлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Кўҳёр Аршадниёман.
Мазкур эшиттиришда ваҳдатнинг ислом уммати учун қанчалик аҳамиятга эга эканлиги хусусида баён этилган муҳим ҳадис ва ақидалар билан сизни таништирамиз.
Расули Акрам (c)дан нақл қилинган ҳадисга кўра, Қуръон осмон ва ер оралиғига тортилган Аллоҳнинг арқонидир.
Қуръон бутун инсонлардан ихтилоф ва низоларни четга суриб қўйиб Аллоҳга юз тутишга чақиради. Қуръон тафриқа, низолардан узоқлашишга ва бунинг натижасида кўплаб бандалар саодатга эришишлари каби олий мақсадни илгари суриб, уни таъкидлайди.
Қуръони Карим инсонлар орасида чин кўнгилдан бўладиган иттифоқ ва бирлашувни илоҳий неъмат деб билади.
Қуръон «Оли Имрон» сурасининг 159 – оятида исломнинг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) ҳазратларининг келишларини мусулмонлар бирлашуви ва ҳамжиҳатликлари учун асос деб билиб, ул зотнинг суннатларига ёндашишни бирдамликнинг яратилиши ва ҳимояланиши учун асосий йўл деб изоҳлайди.
Азизлар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Расулуллоҳ (с) ўзларининг олий даражадаги ахлоқлари ва олижанобликлари билан мусулмонлар тафаккури ва тушунчасини юксалтириб, уларни бирлаштирдилар. Қуръони Карим мусулмонларни юқорида айтилган илоҳий арқонни мустаҳкам тутишга ва тафриқа-ю низолардан чекинишга ҳамда улардан амри маъруф (яхшиликларга буюриш) ва наҳий мункар (ёмонликлардан қайтариш) ишларини хоҳлайди. Бу суҳбатдан шундан хулосага келамизки, амри маъруф ва наҳий мункар ишлари бирдамликни барқарор этиш ва тафриқаларнинг олди олиниши учун муҳим рол ўйнайди.
Шу билан бирга, Қуръони Карим барча мўъминлардан мусулмон биродарларининг жонини ўз жонларидек кўришни, бир-бировларидан айб қидирмаслик, тўҳмат қилмаслик ва ғийбат сўзларни гапиришдан тийилишга чақиради.
Бутун Ислом диёрининг олимлари йигирмадан ортиқ Исломий ваҳдат ва бирдамлик конференсияси ташкил этишларидан сўнг Ваҳдат ва Бирдамликка оид низомни тасдиқлашди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг буюк раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг баёнотларига кўра: «Аҳли суннат ва шиа мазҳабидаги мусулмонлар ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик бўлишига ишонмайдиганлар исломдан бехабардирлар. Бугунги кунда Ислом оламига тафриқа ва низо солиш тарихий гуноҳ саналади.»
Ҳозир эса доимий мухлисларимиздан бири Шарофиддин Хуррамовнинг қилган сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Азиз тингловчимиз Шарофиддин Хуррамовнинг сўҳбати эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.