Январ 28, 2017 16:13 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, бугунги дастурларимиз давомида масжидда таълим-тарбия бериш ишларини баён этиш зимнида тўрт мазҳабларни таълим бериш учун мадрасининг ичидаги Мисрнинг энг катта масжидларидан бири “Султон Ҳасан” масжиди ҳақида сўҳбалашамиз.

Азиз тингловчилар, бугунги дастурларимиз давомида масжидда таълим-тарбия бериш ишларини баён этиш зимнида тўрт мазҳабларни таълим бериш учун мадрасининг ичидаги Мисрнинг энг катта масжидларидан бири “Султон Ҳасан” масжиди ҳақида сўҳбалашамиз.

Ўтган бир нечита дастурларимизда таълим ва тарбия беришда масжиддан фойдаланиш ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ўргатиш ва таълим бериш, айниқса ислом зуҳур топишининг дастлабки тўрт асрида масжиднинг асосий иккинчи вазифаси эди. Бу иш одатда масжиднинг ётоқхонасида ўтказиларди. Ўқитувчилар масжиднинг устунларига таянардилар ва шогирдлари эса уларнинг атрофида йиғилишарди. Аёл ва эркак бўлишларидан қатъий назар дарсда қатнашишлари мумкин эди. Ва ҳатто ўз саволлари билан устоднинг дарсини тўхтатишлари мумкин эди. Бу иш ўқитувчи учун фойдали эди, чунки дарснинг мавзўларини яхши тайёрлаб келишининг сабабига айланарди. Ҳақиқатан ҳам талабчан шогирдларнинг танқидлари таълим бериш вазифасини ўз зиммасига оладиган камсаводли одамларнинг бундай вазифаларга келишлари учун монеа яратарди. Милодий унинчи асрда яшаб ва фаолият олиб борган география илмининг устоди Муқаддасий Қоҳиранинг асосий масжидида 120-та бундай  ҳодисаларнинг шоҳидига айланган экан.

Масжид ўрта асрларда ва айрим вақтларда эса ҳозирги кунга қадар ўзининг яқин алоқаларини уламолар, ўқувчилар ва китоб билан сақлаб келган. Масжидда талабалар баҳс-мунозара этиш, суханронлик қилиш ва охирги асарларни эшитиш учун йиғилардилар. Асарларни нашр этишдан олдин нашр этиши назарга олинган асар халқ тўплами ва асар муаллифининг ҳузурида муаллиф  ёки ёзувчи томонидан  бу китобнинг тасдиқланиши учун ўқиб бериш маъносида эди. Шу тартиб билан рухсат олган шахс эса ўз навбатида ва ана шу равишда бошқаларга рухсат берарди. Масжид бундай ишлар учун муносиб бир макон эди.

Ислом дунёсида тасниф ва таълиф этиш жараёни бошланишидан кейин мусалмон ёзувчилари ўз асарларини халқнинг фойдаланишлари учун масжидга вақф этишарди. Шу тартиб билан масжидларда барчанинг ихтиёрида бўлган Қуръондан ташқари ҳадис, тафсир, сират, фиқҳ ва калом  китоблари ҳам сақланарди. Ҳижрий биринчи асрнинг ўрталаридан бошлаб масжидларга китобларни совға бериш кенг ривож-равнақ топди. Ва масжид уша замонда катта миқдорда китобни сақлашга имкони йўқлиги ва кутубхоналар учун муносиб маконни назарга олмаганлари сабабли кейинчалик масжидларни қуришда масжиднинг ичида кутубхона учун муносиб фазо яратиш ривожланди. Натижада ҳар бир катта ва муҳим масжидда одамлар ўз китобларини тақдим этишлари учун бир кутубхонага эҳтиёж сезишарди. Кўп олимлар ва донишмандлар ўз китобларини шаҳар масжидига вақф этиб беришарди. Катта меҳнат билан нусха кўчирилган ёки катта нархда сотиб оладиган китоблар катта қадр қийматга эга эди. Бу китобларнинг эгалари китобларни сақлаш ва кейинги даврнинг донишмандларнинг ихтиёрларига қарор олиши учун ўз китобларини масжид, ҳарам ва мадрасаларга вақф этишарди. Номи машҳур бўлган ҳар бир масжид ўзининг кутубхонасига эга эди.                             

Масжиддаги кутубхоналарнинг аксарияти оддий кутубхона эди. Аммо айрим буюк масжидлар эса исломий ҳудудларда шўҳрат топган нафис ва комил китобларга эга эди. Шу тартиб билан масжидлар тоат-ибодат қилиш, илмий, таълимий ва маданий ролга эга бўлишига қўшимча исломий жамиятда машҳур ва кенг кутубхоналар ҳам ҳисобланишарди.

Масжидул-Ҳаром кутубхонаси 350 минг нусха ёзма ва нафис китобларни сақлайди. Бу ерда Маккаи мукаррамадаги муҳим кутубхонани зикр этиш мумкин. Тарихий ҳужжатларга кўра, бу кутубхона Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам валодат топган маконларидир. Бу макон ул ҳазратнинг Мадинаи мунавварага ҳижрат қилишларидан кейин Имом Али алайҳиссаломнинг акаси Ақил Ибн Аби Толиб ихтиёрига қарор олди. Бундан сўнг “Муҳаммад Бин Юсуф Ас-Сақафий “ бу маконни сотиб олиши ва “Дор Ибн Юсуф” номли уйни унга қўшишига қадар у ерда унинг фарзандлари яшадилар.

Ундан сўнг Аббосийлар халифаси бўлмиш Маҳдининг хотини ва Ҳорун Ар-Рашиднинг онаси ҳижрий 171-чи йилда бу уйни бир масжидга айлантирди ва ундан сўнг Ол-Сауд ҳукуматининг бошланиши билан вайронага айланишига қадар  барча амирлар ва маликлар томонидан бу масжидда қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ундан сўнг қамарий 1370-чи йилда Маккаи мукаррама кенгашининг  бош котиби бу масжиднинг Масжидул- Ҳаромга яқин бўлиши сабабли бу маконни кенгайтиришдан кейин кутубхонага айлантириш буйруқини содир этди. Сўнгги йилларда Масжидул- Ҳаромни кенгайтириш баҳонаси билан бу муқаддас маконни вайронага айлантириш ҳам режалаштирилган эди ва мусулмонларнинг кенг эътирозлари боис бу режа амалга оширилмади.

Муҳим кутубхоналарга эга бўлган Димишқнинг “Уммавий  ” ва “Зайтуния  ” жомеъ масжидлари ҳамда  Нажаф ва Карбалонинг “Бағдод  жомеъ масжиди”,  Қоҳира масжидларини тилга олиш мумкин.

Мисрнинг муҳим  бошқа масжидларидан бири бу “Султон Ҳасан мадрасаси ва масжиди” ҳисобланади.

Султон Ҳасан мадрасаси ва масжиди  қамарий 760-чи йил Қоҳирадаги  “Салоҳуддин Аюби” қалъаси олдида 3 йил тинимсиз олиб борилган сайъ-ҳаракатлардан кейин бино этилди. Мазкур масжид 7906 (етти мингу туққиз юзу олти ) метр квадрат кенглиги билан ислом дунёсида энг машҳур масжидлардан бири ҳисобланади.

Бу масжид диворларининг баландлиги 36 метр ва унинг энг юқорий минораси 68 метр баландликка эгадир.

Тўғри тўртбурчак шаклидаги бинодан масжид, мадраса ва бошқа хоналар ўрин олган.

Мажмуани шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон чўзилган тош девор ўраб туради. Бир қанча кўп қаватли миноралар қад ростлаган. Бино қурилган пайтда улар тўртта бўлган. Олд томонда бир нечта қаватга ўрнатилган тор узун деразали токчалар кўзга яққол ташланади. Иморатнинг ўзига хос мемъорлик услубида улуғворлик, тинчлик ва куч-ғайрат намоён. Тор йўлак мурабба шаклидаги ёпиқ ҳовлига олиб боради. Бу ер бутун ансамблнинг марказидир.

Ҳовли четидаги силлиқ деворлар ўртасида найзасимон равоқлар ишланган. Улкан равоқлар ва баланд деворлар орасидаги бўшлиқда одам ўзини қум заррасидай кичкина сезади.

Улуғвор меъморий шаклга турли безак анжомлари янада салобат бахш этади. Меҳроб, девор ва устунлар мармарлар, турли рангдаги тошлар билан безатилган.

Ёрлиқ