Январ 28, 2017 16:26 Asia/Tashkent

Худойим, нажоткор мавъудни кутиб турадиган инсонларнинг илтижолари ул зотнинг қулоғига етса керак. Тонг отиши билан энг маҳзунли қарашлар, сенинг нажоткоринг бўлган Маҳдий (а)-га саломлар йўллашади ва унинг зуҳур топишини кутишади.

Худойим, нажоткор мавъудни кутиб турадиган инсонларнинг илтижолари ул зотнинг  қулоғига етса керак. Тонг отиши билан энг маҳзунли қарашлар, сенинг нажоткоринг бўлган  Маҳдий (а)-га саломлар йўллашади ва унинг зуҳур топишини кутишади. Аллоҳ ул зотнинг келишларини тезлаштирсин ва унинг ёронларига зафар ато этсин. Эй энг меҳрубон ва раҳмли Аллоҳ, унинг қўли билан осойишталик ва хавфсизликни, ҳамда гўзаллик ва адолатни дунёда барқарор этгин!

 

Ўтган дастуримизда иллоҳий пайғамбарларнинг нажоткор мавъуди ҳақидаги башоратларни баён этган эдик. Инсонлар юракларида умид нурини вужудга келтирадиган бу башорат  кенг дунёқарашни  очиб беради. Тарих шу нарсага гувоҳдирким, нажоткорнинг зуҳур топиш ақидаси адолат ва ҳақиқат пояси остида бино этилган ҳукуматида  зулм ва ситамнинг таг-томиридан йўқ қилиб ташлайди ва бу ақида фақат шарқ ва шарқий мазҳабга тегишли эмас, балки умумий ва жаҳоний ақидаси ҳисобланади ва турли қавмлар ақидалари ўртасида турли шаклларда кўзга ташланади. Хитойликларнинг қадимий китобларида, ҳиндийлар ақидалари, Скандинавия аҳолийси орасида, ҳаттоки қадим мисрликлар ва америкалик маҳаллийлари каби манбаларига асосланиб айтиш мумкинким, улар нажоткорнинг зуҳур топишига эътиқод қилишарди. Бу масала шундай ҳақиқатни бизга исботлайдиким, дунёни зулм ва ситамдан озод этадиган шахс инсонларнинг фитрати ва вужудида мавжуддир.

Америкалик жамиятшунос Бернард Борлар “Мессианизм” номли рисоласида мазкур эътиқод америкалик қизилтанли ҳиндулари орасида мавжудлигига ишора этиб шундай айтади: “Америкалик қизилтанли ҳиндулари  ўртасида шундай ақида мавжудким  бир куни ҳиндуларнинг палвони зуҳур топади ва уларни ерда бўлган жаннат томон ҳидоят этади.”

Авесто, Занд, Жомоспнома китобларида, “сушёнт” нажоткорлари номи билан машҳурдир. Бу мавъудлар уч нафар бўлганлар ва улар ўртасида энг сўнги ва энг муҳими ул зотдир. Зардуштийлар шундай эътиқодда эга эдиларким, бу нажоткорнинг келиши билан адолат дунёда ҳукумрон бўлади. Жомосп китобида шундай келтирилган: “Араблар ўртасидан ўз аждодларидан динини тарқатадиган бузургвор бир киши дунёга келади ва адолат ер-юзида ҳукумрон бўлиб, бури ва қўй бир жойдан сув ичади. “

Ўзини ҳазрат Мусо алайҳисаломнинг издошлари ҳисоблайдиган яҳудийлар дунё мавъудини интизорлик билан кутишади. Таврот китобининг “Таквин сафари” 12  имом ҳақида сўз юритилади ва Исмоил аждодидан  пайғамбар вужудга келади.

Яҳудийларнинг бошқа китобларида нажоткор мавъуд ҳақида шундай нарсага ишора эталидиким, ул зот  иймонсиз кишиларни худо билан яқинлаштиради ва динсизликни дунё бўйлаб таг-томиридан йуқ қилиб ташлайди.

Қуръони карим ўтган шахслар, жумладан яҳудийлар ўртасида ёруқ келажак ҳақида бўлган умидини ва эътиқод ҳақида таъкидлаб ўтади. Анбиё муборак сурасининг 105-чи ояти каримасида шундай келтирилади:


105 . Батаҳқиқ, Биз зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик. (Тафсирчиларимиз ушбу ояти каримадаги «зикр» ва «ер» сўзларидан кўзланган мақсад ҳақида икки хил фикр билдирганлар. Баъзилари, «зикр»дан мурод–Тавротдир, шунга кўра, оятнинг маъноси: «Батаҳқиқ, Биз Тавротдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» бўлади, дейдилар. Бошқалари эса, «зикр»дан мурод–Лавҳул Маҳфуз, бинобарин, аввал ўша маънони Лавҳул Маҳфузга ёзиб, кейин Забурга ҳам ёзган эдик, маъноси чиқади, деганлар.«Ер» ҳақида эса, баъзи уламоларимиз оддий ер кўзда тутилган десалар, бошқалари жаннат ери назарда тутилган, дейдилар. Ушбу икки хил маънони қўшиб, ҳар иккиси кўзда тутилган, деса ҳам бўлади.)

 

 

  Аммо ўзини Мусо алайҳиссалом издошлари деб биладиган яҳудийлар ул ҳазратдан сўнг уларнинг самовий китобларида башорат этилган икки ваъдаланган шахслар Ҳазрат Масиҳ алайҳиссалом ва Ҳазрат Муҳаммад (с) -ни қабул қилишмади ва осонлик билан ўзларининг муқаддас китобларидаги башоратлар ва ишораларни инкор этишади. Яҳудийлар таърихидан маълумот олишимиз билан  шу нарсага англаб етамизки таърихнинг бир қисмида бу қабила фитна ва фасоджўликни келтириб чиқаришда уларга тенги йўқ эди. Ва парданинг орқа томонида уларнинг исьёнчилик қилишларининг нишонасини топиш мумкин. Чунончи бугунги кунда бутун дунё ўзини яҳудий деб биладиган сионистларнинг фитна ва жанг оловини ёқишларининг  шоҳидига айланмоқда. Яҳуд диндорлари бу жараёндан афсўсланишади, аммо улар ҳозирги кунгача Фаластиннинг ишғолий ерларида фасодлик қилиб  унинг бегуноҳ ва мазлум халқини қатл этишади.    

Масеҳият динида охирзамоннинг нажоткори ҳақида жуда ёрқин башоратлар келтирилган. Инжил китобининг 24 чи фаслида шундай келтирилган: " Машриқдан чиқиб  мағрибгача ёруқтирадиган чақмоққа ўхшаган Инсон боласининг бу дунёга келишини кўришингиз мумкинким, осмоний булутларда қудрат ва азамат билан келади. Аммо уша кун ва соатдан ҳеч ким ва ҳатто осмоний фаришталарнинг  хабари ҳам йўқ. Бас бидор бўлинг. Чунки сизнинг  соҳибингиз  қачон келишини билмайсиз. "

Масиҳийлар нуқтаи назарига кўра Марям саломуллоҳи алайҳо фарзанди бўлмиш Исо алайҳисалом нажоткор мавъуд саналади. Масиҳийлар издошлари шундай эътиқодга эгаларким у салибга осилган ва яна иккинчи маротаба зуҳур топади ва  тартибсизликдан дунёни  поклайди.

Ҳазрат Исо алайҳисаломнинг ваъдаланган кунда қайтиб келиши исломий манбаларда ишора этиб ўтилган башоратлардан саналади.  Бу манбаларда шундай келтириладиким, охирзамон етиб кеганида дунё аҳлининг нажот берувчиси Ҳазрат Маҳдий ажжаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг зуҳур топиши билан ҳазрат Исо алайҳисалом ҳам зуҳур топади. Ва ул ҳазратнинг орқаларида тўриб, намоз ўқийди ва ул ҳазратнинг зуҳур топиши билан дунёда ҳақиқат ва адолат учун кўраш олиб боради.   

  

Ёрлиқ