Январ 30, 2017 15:16 Asia/Tashkent

Ислом дини таълимотида катта ўрин тутадиган масалалардан бири – табиатни эъзозлаш, теварак-атрофни, сувни, ҳавони, туп-роқни, ҳайвоноту набототни асраб-авайлашдан иборатдир.

Қадимда ҳайвонларни муқаддас билишган бӯлиб, бу жиҳатдан улар турли поғоналарда туришарди. Қушлар ҳайвонлар ичида қадрли саналиб, қирғий, бургут, лочин, қарчиғай каби қушлар қабила аъзоларига барака ва бахт олиб келувчи муқаддас жонзод ҳисобланиб, уларни отиш қатъиян ман этилган.

Сув қушлари коинотнинг турли қисмлари – осмон, ер ва сув орасидаги воситачи ҳисобланган.

Турли халқлар, миллатларда бойўғли, бургут ва лочин патларининг муқаддас кучига ишонадилар. Шу сабабли кичик ёшдаги ўғил болалар ва қизчаларнинг бош кийимлари, бешик ва беланчакларини қушлар пати билан безайдилар. Ўрта Осиё ўтроқ халқлари орасида қирғовул, товус, хўроз муқаддас қушлар деб саналган.

Қуръони каримда ҳайвонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари таинланган бӯлиб, Ёсин муборак сураси 71-73 ояти карималарида бу борада ӯқиймиз:

Ахир Биз улар учун Ўз қўлларимиз—ла қилган нарсалардан чорваларни яратиб қўйганимизни кўрмайдиларми?! Бас, улар ўшаларга молик–эгадирлар-ку!

Биз уларга ўша(ҳайвон)ларни бўйинсундириб қўйдик. Бас, улардан маркаблари бор ва улардан ерлар.

Улар учун ўшаларда манфаатлар ва ичкиликлар бор. Ахир шукр қилмайдиларми?!

Ислом таълимотида сув ва ҳаво, уларни улуғлаш, эъзозлаш хусусида ҳам оламга татигулик, банибашарий аҳамиятга молик йўл-йўриқлар, ҳикматлар берилган. Номлари зикр этилган жаҳон динлари ва уларнинг муқаддас китобларида таълимотида табиатга меҳр-муҳаббат, атроф-муҳитни, сувни, ҳавони, тупроқни, ҳайвоноту набототни асраб-авайлаш, заминдаги барча жонли-жонсиз нарсаларнинг қадрига етиш, бесабаб нобуд бўлишига йўл қўймаслик ҳақидаги асосий ғоялар катта ўрин тутган. 

Ислом дини таълимотида катта ўрин тутадиган масалалардан бири – табиатни эъзозлаш, теварак-атрофни, сувни, ҳавони, туп-роқни, ҳайвоноту набототни асраб-авайлашдан иборатдир.

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар — ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш, тиклаш ва такрор кўпайтиришга, уларнинг яшаш муҳитини, урчиш жойлари ва кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолишга, ов қилиш ва балиқ овлаш жойлари маҳсулдорлигини оширишга қаратилган, илмий асосланган тадбирлар мажмуи.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Табиат – кенг маънода бутун борлиқ олам ва унинг хилма – хил шакллари; тор маънода кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаи бўлган атроф табиий муҳит. Инсон ўзининг ҳаёти давомида бутун борлиқдан эмас, балки уни ўраб турувчи ва унинг таъсири доирасида турган атроф табиий муҳитдан фойдаланиш мумкин.

Тирикликнинг давомийлиги, инсоният, наботот, ҳайвонот оламининг тақдири, аввало, экологик софликка боғлиқ. Аммо афсуски, бугунги кунда табиатдаги ана шу экологик мувозанат кун сайин емирилмоқда. Шу боисдан эндиликда атроф-муҳит муҳофазаси – ҳаво, сув, тупроқ, ўсимликлар, ҳайвонларни асраб-авайлаш, уларнинг тури ва таркибларининг йўқолиб кетишига йўл қўймасдан, софлигича сақлаб, келгуси авлодларга етказиш дунё миқёсида умуминсоний масалага айланди.

Табиатни муқаддас даргоҳ, инсон илк бор кўз очиб кўрган дунё сифатида эъзозлаш, унинг битмас-туганмас бойликлари, ноз-неъматларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, атроф-муҳитни қандай қилиб бўлмасин муҳофаза этиш ҳаёт-мамот масаласи эканлиги ҳақидаги олижаноб фикр ва тушунчалар, тасаввурлар, ғоялар ва таълимотлар, ривоятлар ва ҳикматлар, қонун ва қоидалар, дастур ва тузукларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши инсоният тарихи каби қадимий ва азалийдир.

 

 

 

Ёрлиқ