Январ 30, 2017 15:25 Asia/Tashkent

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

                      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

 Азиз мухлислар, сизга  тақдим  этиладиган   дастлабки  қўшиғимиз   "Амире бигазанд"   деб  номланган. Бу  қўшиқни

эронлик  машҳур  хонанда Муҳсини Човуший   куйлайди. Марҳамат тингланг!

Эронлик  хушовоз  хонанда   Муҳсин Човуший 

ижросидаги  "Амире бигазанд" қўшиғини  тингладик.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

 Азиз мухлислар, Намангон ва Бухоро вилоятларидан мухлисларимиз Насима ва Ойдин  биздан Нуриддин Ҳайдаров ижросида "Давлатинг борида" номли қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган. Қайд этишимиз жоизким    Нуриддин Ҳайдаров жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган.  

Азиз дўстлар, сингилларимиз истак-хоҳишларини инобатга олиб Нуриддин Ҳайдаров ижросида "Давлатинг борида" қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

   Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Самарқанд ва Душанбе  шаҳрларидан  кўп мухлисларимиз    истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлган Давлатманд Холов  ижросида "Эй қавми ба ҳажрафта кучоед”"  номли  чиройли қўшиқни эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг!