Исломий инсон ҳуқуқлари
Бирор кишига насиҳат қилмоқчи бўлган инсон ўз қалбидаги покиза нарсаларини унга беришидир. Насиҳат қилаётган одам ўзи покиза бўлмоғи ва қалбидаги покиза нарсаларни бировга улашмоғи даркор.
Ислом дини таълимотларида ахлоқий ва қонуний масалаларга катта аҳамият берилган бӯлиб, одамларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурмат-эҳтиромига таважжуҳ қилади.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда маслаҳат ва насиҳат қилиш ҳақида суҳбатлашдик.
Барчамиз ҳаётда бизни тӯғри йӯлга ҳидоят этувчи ва насиҳат қилувчи одамларга муҳтожмиз. Баъзида ӯзимизнинг ахлоқий хато ва камчиликларимизни кӯриб, уларни ӯнглаб олишга уринамиз. Бундай шароитда пок ва содиқ инсонлар сӯзларига қулоқ тутишимиз лозим.
Бирор кишига насиҳат қилмоқчи бўлган инсон ўз қалбидаги покиза нарсаларини унга беришидир. Насиҳат қилаётган одам ўзи покиза бўлмоғи ва қалбидаги покиза нарсаларни бировга улашмоғи даркор.
Жамиятимиздаги зиёли олимлар улғайиб келаётган ёш авлодни насиҳат билан зийнатламоғи, ўзларининг хайрли ишлари билан ўрнак бўлмоғи лозим. Чунки, насиҳат билмаган кишига ўргатади, билганга ёдига солади. Дин насиҳат билан қоим туради. Насиҳат тинглаганлар икки дунё саодатли бўлади.
Насиҳат қилишнинг энг муҳим шартларидан бири, бирон масалада маслаҳат сўраган кишига холис маслаҳат беришдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: "Бир мусулмон ўзининг биродаридан маслаҳат сўраса, биродари албатта унга холис маслаҳат берсин";
Мусулмон биродарингизга қилишингиз мумкин бўлган насиҳатдан яна бири – ўзи йўқ бўлган ўринда унинг ёнини олиш, обрўсини ҳимоя қилишдир. Чунки бундай насиҳат мусулмоннинг ўз биродарига содиқлигини кўрсатади. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: "Бир мусулмоннинг бошқа мусулмон устидаги ҳақларидан бири ўзи йўқлигида унга холислик қилишидир";
•Насиҳат фақат тил учида бўлмаслиги лозим. Яқин дўст-ёр, қўни-қўшниларимизнинг айбларини беркитиб, хатоларини тузатишимиз, уларга зарар келтирадиган ишлардан тийилишлик ва манфаат келтирадиган ишларни амалга ошириш, катталарни ҳурмат қилиб, кичикларга шафқат кўрсатиш, хиёнат ва ҳасад қилишдан йироқ бўлиш каби бу ёмон иллатлардан сақланишликларини тушунтиришимиз керак. Насиҳат орқали бир инсонни жамиятга тўғри яшашлиги учун йўл курсатган бўламиз. Зеро, Фузайл ибн Иёз айтганларидек: "Бизнинг назаримизда юксак мақомли кишиларни кўп намоз ўқиш ёхуд доим рўза тутиш орқали бу даражага етишмаган, аксинча улар қалб саховати, кўнгил мусаффолиги ва умматга яхшиликни соғиниш билан шу даражага эришганлар".
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Воиз буйруқ сўзини кўп ишлатмаслиги лозим. Хусусан агар воиз тингловчилардан кўра ёшроқ ёки тингловчиларга нотаниш бўлса. Шу билан бирга тингловчиларга азият берадиган, уларни танқид қиладиган ва улар хуш кўрмайдиган сўзларни ишлатмаслиги керак бўлади. Аксинча воиз тингловчиларнинг қадрини кўтариб, уларда бор яхши хусусиятларни эслатиб, уларнинг қалбини очсин.
Насиҳат қиладиганлар юмшоқ муомалали ва очиқ чеҳрали бўлишлари лозим. Чунки инсонлар очиқ чеҳрали, тавозеъли ва юмшоқ муомалали инсонларни хуш кўрадилар. Аксинча жеркиб берувчи ва қўполлардан эса қалблар нафратланади. Шунинг учун жоҳил ёки бузғунчи инсонларнинг ҳам қалбларини ўзига ром этиш, уларни ҳам ҳидоятланиши, Аллоҳнинг азобидан нажот топиши учун қандай бўлмасин, уларга имкон қадар, дунё матоҳларидан бирор нарса бериб бўлса-да, яхшилик қилинмоғи тавсия қилинади.
Дин насиҳатдир. Ислом дини сўзларда воқе бўлгани каби амалларда ҳам акс этади. Насиҳат имконият даражасида амалга оширилади. Сўзи қабул бўлишига кўзи етган ва бирор зарар таҳдид солмаган киши насиҳат ҳаққини адо этишга киришади.