Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз тингловчилар, ӯтган дастуримизда сиз билан биргаликда “Тақдир” номли қиссамизнинг давомини эшитдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу қиссамизнинг давомини эшитамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини
эътиборингизга ҳавола этаман.
Эслатиб ўтамизки, ёш шаҳзода айтди: “Мен шоҳзодаман ва мени шаҳрим сизларнинг шаҳрларингизга яқиндир. Отам ўлганидан кейин акам менга қарши чиқиб исьён барпо этди ва қудратни ўз қўлига олди. Мен ўз жонимни сақлаш учун у ердан қочдим ва йўлда уч нафар шахс билан ошно бўлдим . Улар билан бу шаҳарга етиб келдик Ҳозир бу дўстларим учун бирон бир овқат олиб боришим лозим. Улар мени кўтишияпти”.
Уша ерда ҳузур топган савдогарлар уни танидилар ва айтдилар: “У туғри айтияпти, биз бир неча маротаба уни ўз отаси ёнида курган эдик”.
Шаҳарнинг бузрукворлари шундай хулосага келишдиким, у шоҳ ўрнига энг яхши ва муносиб шахсдир ва эҳтимол Парвардигор уни бу иш учун махсус бу шаҳарга юборган бўлса керак. Бу ишни амалга ошириш билан ихтилофлар ўртадан йўқ бўлади ва бирон киши эътироз ҳам қилмайди.
Ёш шаҳзода ана шундай осонлик билан подшоҳликка сайланди. Бу шаҳарнинг расм-русумларига кўра, биринчи кунда халқ у билан ошно бўлишлари учун подшоҳни оқ филга утирғизиб айлантирардилар. Ёш подшоҳ шаҳар дарвозасига етганида ўз дўстларини кўрмади ва хизматкорларига дастур бердиким, шаҳар дарвозасининг устида шундай ёзиб қуйсинлар: “Ақл, сайъ-ҳаракат ва гўзаллик уша вақтда натижа берадиким Аллоҳ таолонинг амри ва тақдир бу шахс билан бирга бўлса ва менинг бир кунлик хушбахтлигим ва ҳаётим айтилган бу сўзларга далил бўла олади. Халқ билан ошно бўлиш маросими ва расм-русумининг охирга етгани билан ёш подшоҳ қасрга қайтди ва ўз тахтига ўтириб, биринчи навбатда ўз дўстларини қасрга олиб келиш учун ўз маъмурларини шаҳарга юборди. Унинг дўстларини ҳаяжон ва изтиробга тушган ҳолатда олиб келишди ва улар ўз дўстини подшоҳлик тахтида кўриб ҳайратга тушдилар. Подшоҳ уларнинг ҳол аҳволларини сўраганидан сўнг бир кун олдин бўлиб ўтган можарони таърифлаб берди. Дўстлар шаҳзоданинг бу юқори мартабага етганидан хўрсанд бўлишди ва уни табриклашди.
Энди қиссамизнинг давомини эшиттинг!
Ёш подшоҳ меҳмонлар билан сўҳбатлашганидан сўнг ақл ва билим соҳиби бўлган савдогарнинг ўғлини ўз вазири этиб тайинлади. Чиройли йигитга кўп пул ва мол берди токим у бошқа диёрга бориб бирон иш ва касбга эга бўлсин. Ва охирида қади-қомати келишган деҳқон уғлини ўз қўшиннининг қумондони этиб тайинлади.
Ёш подшоҳ муҳим бир нарсани айтишни мақсад қилган эди. Сўнг ўзича ўйлади: ”Энди, айтадиган бу сўзларимнинг муносиб вақти етиб келди ва барча олимлар, вазирлар ва дўстлар ҳам тўпланишган “
Сўнгра, уларга қараб деди: “Менинг азиз дўстларим ер-юзида, бу шаҳарда ва ҳаттоки сизлар ўртангизда донолик, шижоат, ҳунармандчилик ва гўзаллик нуқтаи назаридан мендан афзалроқдирлар. Мен на ўзимнинг ақлим ва на гўзаллик ва на қудратга ишончим йўқ эди. Акам устимдан ғалаба қилгани ва қудратни қўлга киритиш замонидан бошлаб тирик қолишимга умидим ҳам қолмаган эди. Бундай мартаба ва мақомга етишимни эса умуман ўйламаган эдим. Агар айтган бу нарсалар ушбу мақом ва мартабанинг сабаби бўлса, мен ҳеч қачон бу қудрат ва салобатга етолмасдим. Мени ўз уйимдан чиқариб юборган эдилар ва акамнинг қилмишларидан қурқиб чўл-биёбон ва тоғларга сарсон-саргардон бўлдим. Аммо тақдир тақозоси ва Аллоҳнинг амри билан мен бу шаҳарга келиб шундай мартаба ва мақомга эга бўлдим. Фақат Худонинг амри бўлмаганида ақл, гўзаллик ва сайъ-ҳаракат билан бу мақом ва мартабани қўлга киритиш мумкин эмасди. Ва агар қўлга киритган вақтда ҳам бир умр ўтарди. Шунинг учун шундай хулосага келишимиз мумкинким, барча нарса Худонинг қўлидадир ва энг доно инсонлар ҳам Парвардигор истаги билан бирон нарсага эришадилар “
Ёш подшоҳ сукут сақлади . Тупланган жамият ўртасида бир кекса киши жойидан туриб шундай деди: “Ёш подшоҳнинг умри ўзоқ бўлсин! Сиз айтган сўзлар ақлнинг расолигидан ва азм иродангиздан далолат беради. Ҳақиқатан, агар Аллоҳнинг назари тушмаганида сиз бу мартаба ва мақомга эришолмасдингиз. Менинг бир ривоятим бор. Агар ижозат берсангиз бу ривоятимни сизга айтиб берсам!“
Азизлар, кекса кишининг ривоятини эса келгуси дастуримизда баён этамиз.