феврал 04, 2017 12:02 Asia/Tashkent

Эрон исломий инқилобининг ислом оламидаги озодлик ҳаракатларига Эронда Имом Хумайний раҳматуллоҳу алайҳ бошчилигидаги исломий уйғониш эҳтимол, вақт нуқтаи назаридан Ӯрта Шарқдаги айрим исломий ҳаракатлардан кейинроқ зуҳур этгандир. Аммо бу исломий уйғониш минтақадаги исломий ҳаракатлар, хусусан Ливан ва Фаластиндаги ҳаракатларга жуда самарали таъсир кӯрсатди. Исломий инқилоб ва у етиштирган маданият улуғ сармоя бӯлиб, унинг қадриятлари таъсири ва қаршилик кӯрсатиш руҳиясини мустаҳкамлашдаги роли

Эронда Имом Хумайний раҳматуллоҳу алайҳ бошчилигидаги исломий уйғониш эҳтимол, вақт нуқтаи назаридан Ӯрта Шарқдаги айрим исломий ҳаракатлардан кейинроқ зуҳур этгандир. Аммо бу исломий уйғониш минтақадаги исломий ҳаракатлар, хусусан Ливан ва Фаластиндаги ҳаракатларга жуда самарали таъсир кӯрсатди. Исломий инқилоб ва у етиштирган маданият улуғ сармоя бӯлиб, унинг қадриятлари ва идеяларига садоқат ислом умматини комилликка ундайди. Замонамизда руй берадиган маданий-ижтимоий фаолиятлар ва жараёнларнинг қадр-қийматини белгиловчи меъёрлардан бири албатта, уларнинг исломий инқилоб маданияти билан мутаносиблиги мезонидир. Ҳар бир ҳаракат ва фаолият қанчалик  Исломий инқилоб маданияти билан чамбарчас боғлиқ бӯлса, у ислом уммати учун шунчалик азиз, шунчалик қадрли. Айрим жараён ва ҳаракатлар исломий- инқилобий маданият фарзанди бӯлиб,   исломий инқилобнинг динний йӯналишлари бағрида вужудга келишган. Улар исломий инқилоб жараёнида  жуда кӯп қадриятларни ӯзида мужассамаштириб,  диний-инқилобий қадриятларнинг гулдастаси эдилар.

Ободонлаштириш ҳаракатлари ёки бошқача қилиб айтганда жиҳодий ҳаракатлар барча инқилобий қадрият ва идеалларнинг мажмуасидир. Шу сабабли улар исломий -инқилобий маданиятни ӯзида акс эттирган энг асил ижтимоий ҳаракатлар ҳисобланади.

хххххххххххххххххххххх   

Имом Хумайний ҳазратлари ва исломий инқилоб  муаззам раҳбарининг бу ҳаракатларга бевосита ишора қилишлари жиҳодий ҳаракатларнинг обру-эътибори ва  қадр-қийматини юксалтиради.

"Жиҳодчи ёшлар ҳар бир қишлоқ қалбига инқилоб уруғини қадашади. Қашшоқ минтақаларни ободонлаштириш жараёнида қашшоқ шаҳар ва қишлоқнинг ҳар бир фарзанди ӯзининг асил исломий инқилобининг шон-шарафини ҳимоя қилувчи аскарга айланади. Эътироф қилиш керакким, улар ӯзларига тегишли  исломий инқилобнинг обру-эътиборини юксакларга кӯтаришди. Улар исломга буйинсуниш ва Аллоҳ таъолога иймон келтириш йӯли билан бу йӯлда барча мусулмон ёшларнинг энг яхши ибрат намунасига айланишган".

Жиҳодий ҳаракатларни оммавийлаштириш ва Имом Хумайний ҳазратларининг  “Ободонлаштириш жиҳоди умумий оммавий бир вазифага айланиши лозим” дея таъкидлашларидан маълумки, Имом ҳазратлари ободонлаштириш ҳаракатлари,  яъни ободонлаштириш жиҳодларини миллатнинг ҳаёт тарзига айлантирмоқчи эдилар.  Маълум бир маданиятнинг яшовчанлиги халқ ва миллатларнинг унга қанчалик содиқлиги ва риоя этишларига боғлиқ. Исломий инқилоб ва унинг маданияти  яшовчанлигини таъминлашнинг асосий йӯли жамиятнинг камбағал қатламига эътибор қаратишдир. Фақат таважжуҳ билдиришнинг ӯзи кифоя қилмайди, исломий инқилоб маданиятини муҳофаза қилиш учун ана шу камбағал қатлам чеккан дардларнинг таъмини татиб кӯриш лозим.

Ххххххххххххххххххх

Жиҳодий ҳаракатлар жамиятнинг камтаъминланган қатлами муаммо ва оғриқларининг бевосита гувоҳи бӯлиш заминасини яратади, шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, бу ҳаракатлар инқилобий маданиятнинг давомийлиги ва яшовчанлигининг кафолатидир.

Эрон исломий инқилобининг энг муҳим хусусияти бу диний таблиғ ва даъват фаолиятидан ӯтиб,ҳар бир шахс ва жамиятнинг эҳтиёжларига махсус эътибор қаратадиган замонавий янги сиёсий тузумни вужудга келтириши бӯлди. Минтақадаги Ливан ва Фаластиндан ташқари Исломий инқилоб Кавказ минтақасига ҳам бевосита таъсир кӯрсатди.  Шунингдек, ҳар бир масалага ақл-идрок нуқтаи назаридан қараб, тавҳидга суяниш маданияти Эрон исломий инқилобининг масеҳийлик дунёсига ҳам таъсир ӯтказиши ҳамда динлар ӯртасидаги тоқатлилик мафкурасини вужудга келтиришига  сабаб бӯлди.

Совеи Иттифоқи парчаланиб кетгач, унга аъзо мамлакатларда идеологик бӯшлиқ вужудга келди. Ӯшанда эндигина мустақилликка эришган мусулмон жумҳуриятларидаги зиёлилар ӯз ватанларининг сиёсий тузумини Эрон ислом жумҳуриятига ӯхшатишни жуда-жуда исташарди.

Кейинги йилларда Эрон исломий инқилобининг таъсири Арабистон ярим орлида ҳам аниқ намоён бӯлди.

 

Ёрлиқ