Ҳаётий муаммолар калиди
Овқат ейишнинг ҳам одоблари бўлиб, хар бир инсон уларга амал қилишга тӯғри келади. Шунда унинг соғлиги яхшиланиб, танаси куч-қувватли бўлади. Овқатланиш одобларига риоя қилган кишининг ақли ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади.
Овқатланиш ва сув ичиш чоғида гигиеник қоидалар ва одобларини риоя этиш саломатлик гарови ва узоқ умр кӯриш асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Муқаддас Ислом динида инсоннинг фақатгина руҳий ҳолатига эмас, балки унинг жисмига, ейдиган таомига, унинг қандай йўллар билан топилаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Агар биз овқатланиш тўғрисидаги кўрсатмаларга амал қилсак, ўзимизни луқмамизни ҳалол бўлишига эътиборли ва турли касалликлардан ўзимизни асраган бўламиз. Мўмин киши энг аввало танаввул қиладиган таомини ҳалол йўллар билан топишга ҳаракат қилиши зарур. Яъни озиқ-овқатнинг ўзи ҳалол бўлиши билан бирга, улар учун ишлаб топиладиган касби ҳам ҳалол бўлиши лозим.
Овқат ейишнинг ҳам одоблари бўлиб, хар бир инсон уларга амал қилишга тӯғри келади. Шунда унинг соғлиги яхшиланиб, танаси куч-қувватли бўлади. Овқатланиш одобларига риоя қилган кишининг ақли ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади.
Овқат ейишнинг ҳам одоблари бўлиб, хар бир инсон уларга амал қилиши керак. Шунда унинг соғлиги яхшиланиб, танаси куч-қувватли бўлади. Овқатланиш одобларига риоя қилган кишининг ақли ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади.
Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) : “Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювиш ва ундан кейин (икки қўлни)ювишдир”деб марҳамат қилганлар.
Кӯпчлик шошилиб овқатланишади. Таомланишга махсус бир вақт ажратилмайди. Ишга кеч қолмай деб шошилиб оғизга солинган луқма баъзида бошимизга бало бӯлиши мумкин. Диққат билан таомни истеъмол қилиш, уни ошқозонда яхши ҳазм бӯлишига сабабдир.
Овқатланишнинг яна бир одобидан киши қорин очлигини яхши сезиб, овқатланиши лозим. Агар луқма катта олинса унинг бир миқдорини чайнаши қийинроқ бӯлиб, таом комил ҳазм бӯлмай қолиши мумкин.
Овқатни озиғда яхши чайнамасдан ейиш ошқозон фаолиятига зӯр беради. Ошқозон ӯз вазифасини яхши бажаради ва ҳар хил таомни яхши парчалагандан сӯнг келгуси узвга жӯнатади. Оғизда яхши чайналмаган овқат ошқозон фаолиятини шошилтиради. Натижада киши ошқозон касалликларига йӯлиқади.Соғлом овқатланиш инсоннинг узоқ умр кечиришини таъминловчи муҳим мезондир.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Овқатланиш деб истеъмол этиш, ҳазм этиш ва озиқ -овқатнинг ортиқча моддаларини чиқариб ташлаш жараёнига айтилади ва ушбу жараён давомида организм фаъолиятида лозим бӯлган эҳтиёжлар ва шунингдек унинг саломатлигининг давом этилиши таъминланади. Бинобарин аниқ овқатланиш режимига эга бӯлиш, соғликни мустаҳкамлаш ва касалликлар вужудга келишининг олдини олиш пойдивори саналади. Агарчи ҳозирги кунда озиқ -овқат маҳсулотлари ва овқатланиш намуналари ҳақида жамиятнинг огоҳлиги ва билими юқорий даражада қарор олган бӯлсада, аммо айрим вақтларда кенг билим ва илмга эга бӯлиш албатта солеҳ амални ижро этиш сабабига айланмайди. Ва зарарли озиқ -овқатлар ҳақида инсонлар огоҳ бӯла туриб уларни истеъмол этишади.
Амалга оширилган охирги тадқиқотларга кӯра,жамиятнинг оғир вазн ва семизликка дуч келган қатламининг сони тобора ортиб бормоқда.
Бугунги кунда ҳам ҳаракатсиз ҳаёт тарзи бошқа йилларга қараганда инсонларни тӯрли касалликларга гирифтор бӯлишларига олиб келмоқда. Қовурилган, тузли музлатилган овқатлар, турли консервалар,жуда ширин овқатлар, тайёрланган озиқ -овқат маҳсулотлари, газланган ширин ичимликлар,табииӣ бўлмаган мева шарбатлари, чарвиси кӯп бӯлган гӯштли овқатлар ва бошқа турли озиқ -овқатлар организмнинг муқовимат кӯрсатишини камайтириб уни турли касалликларга гирифтор этади.
Аммо комил саломатликка эришиш талаб даражасига жавоб берадиган овқатланиш режимига эҳтиёж сезади.