феврал 05, 2017 15:11 Asia/Tashkent

Ўзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда.Унда ушбу мамлакатга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. да февралдан бошлаб пенсия ва нафақа тўловлари фақат нақд пулда берилади;
  2. Ўзбекистон ва Россияўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини икки томонлама ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди;
  3. Тошкентда нуфузли ACIBADEM (Туркия) халқаро клиникаси консультатив марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди;
  4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ТожикистонЭлчиси   билан учрашув бўлиб ўтди;
  5.  Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча карра оширмоқчи.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Мирзиёевнинг қарорига асосан февралдан бошлаб пенсия ва нафақа тўловлари фақат нақд пулда берилади. Ўзбекистон Бош прокуратураси қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боради

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб пенсия ва нафақа тўловлари фақат нақд пулда берилади, бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралда эълон қилинган қарорида маълум қилинди.Ундан ташқари феврал ойидан бошлаб узоқ ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли ойлик маошлари, шунингдек олий таълим масканлари талабаларининг стипендияларининг 50%и нақд пулда тўланиши керак.

Мазкур Қарор "Ўзбекистон" телеканали орқали ўқиб эшиттирилди.Барча пенсия ва нафақалар келгуси ойнинг 20-санасига қадар тўланишини таъминлаш кераклиги таъкидланди. Қарорнинг амалда тадбиқ қилинишини Ўзбекистон Марказий Банки, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Почтаси зиммасига юклатилди. Ўзбекистон Бош прокуратураси қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боради. Қарорнинг қабул қилинишига фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар асос бўлгани айтилмоқда.

2 февраль куни Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ганиев билан ишчи учрашувни ўтказди, деб хабар қилган Россия Қишлоқ хўжалиги ахборот-хизмати.

Кун.ўз сайтига кўра, томонлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини икки томонлама ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганлар.

Хабарда айтилишича, Александр Ткачев Россия Ўзбекистонга дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, уруғлик картошка, шунингдек қандолатчилик маҳсулотлари етказилиши ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган.

"Россиялик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр", — деб маълум қилган Россия Қишлоқ хўжалиги вазири.

Учрашув якунида томонлар Россияга олиб кириладиган ўзбек мева-сабзавотлари фитосанитария нормаларига риоя этиши тўғрисида протоколни имзолаган.

Тошкентда нуфузли ACIBADEM (Туркия) халқаро клиникаси консультатив марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кун.ўз сайтига кўра, эндиликда Ўзбекистон аҳолиси жаҳонга машҳур, етакчи экспертларнинг тиббий хизматларидан фойдаланиш ёки масофавий консультация олиш имконига эга бўлади. 

Очилиш маросимидан аввал ўтказилган матбуот анжуманида ACIBADEM клиникалар тармоғининг МДҲ мамлакатларида инвестиция ва бизнесни ривожлантириш бўйича бўлим раҳбари Мурат Пекмезўғли, Туркиянинг етакчи гематологи, мия суягини кўчириб ўтказиш бўйича мутахассис Эржумент Овали, профессор Сирет Ратип, ACIBADEM'нинг Ўзбекистондаги расмий вакили Искандар Шамсиев сўзга чиқди. Шунингдек, халқаро мутахассислар ва клиника вакиллари янги ахборот марказининг мақсад ва вазифалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

ОАВ ходимлари эса ташкилотчиларга тўғридан-тўғри саволлар беришди.

2017 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кун.ўз сайтига кўра, суҳбат давомида икки томон кун тартибининг жорий масалалари, 2016 йилнинг 27-28-декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-мажлиси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. 

Учрашувда турли даражаларда бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча карра оширмоқчи. Бу ҳақда 3 февралда Беларусь президенти Александр Лукашенко жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.

"Бизда Ўзбекистон раҳбарияти билан яхши муносабатлар йўлга қўйилмоқда. Ислом Каримовнинг вафотигача мен у ерда бўлишим керак эди, бироқ у инсон кетди", деб айтган Лукашенко.

"Биз янги президент билан бироз тиним олдик. Биз бир-биримизни таниймиз. Фикримча, бизда барча параметрлар бўйича яхши муносабатлар бўлади. У жуда яхши инсон ва унинг жамоасига яхши одамлар келди, шунинг учун биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча карра оширишга умид қилмоқдамиз ва биз бунга тайёрмиз", деб айтган Лукашенко.

Ўз навбатида Беларусь бош вазири ўринбосари Михаил Русий Ўзбекистонда ҳам муносабатларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини айтиб ўтди. "Биз Ўзбекистон бош вазири, унинг ўринбосарлари билан учрашдик. Корхоналаримиз раҳбарлари, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг катта гуруҳи Ўзбекистонда бўлди. Барча йўналишлар бўйича жиддий одимлашлар бор. Самарқандда бўлдик. Ўзбеклар бундан жуда миннатдор бўлдилар", деб айтган Беларусь вакили.  

Қадрли тингловчилар, “Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.