феврал 08, 2017 16:58 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман..

            

Азиз тингловчилар, ўтган бир неча дастурларимиз давомида Эрон Халқ оғзаки адабиёт жанрларидан бири ривоятчилик санъати ҳақидаги ўз сўҳбатимизни давом эттирамиз. Сўнгра “Тақдир” номли қиссамизни сиз билан биргаликда тинглаймиз.

Айтиб ўтганимиздек,  ривоятчилик достонлари кўпроқ тахайюлот жиҳатларига эга бўлиб достоннинг ривоятчиси ва мухотаб ўртасидаги алоқа шогирд ва устод орасидаги  бўлган алоқага ўхшайди ва ривоятчи доим достоннинг ўртасида бир панд-насиҳатни келтиради. Ҳамда айтиб ўтган эдикки,  бугунги кундаги ривоятчилар  қаҳвахона ва бошқа умумий маконларда одоб ва ўзига хос расм-русум билан қаҳрамонлик, полвонлик ва миллий достонларни ривоят этишган. Наққол ёки ривоятчи ўзи,  ҳам ҳунарманд ҳам наттоқ ва ҳам режиссёр ҳисобланади.

Тадқиқотчилар эътиқодларига кўра,  ривоятчилик қабила жамияти ўртасида, яъни гулхан атрофида оёқни ерга ўриб  рақсга тушишдан бошланган эди.

Улар шундай эътиқодга эга эдиларким,  ривоятчилик ибтидода бир киши намойиш кўрсатишининг бошланиши деб билишган эдилар.

 Қабилалар пешволари сўзлаган нутқлари ва манбаларига асосланиб айтиш мумкинки,  ибтидода қабила аъзолари ёки бир гуруҳ бир жойда тўпланишарди ва қабила раисининг айтган сўзларига қулоқ солишарди. Баён этилган воқеа-ҳодислар жодули ёки мифологик достонлардан иборат эди.

Қисса ва достон кўпинча башарият  жамиятидаги халқни ўзига жалб этарди ва турли шаклларда уларнинг орасида ривож-равнақ топарди.

Ибн Надим “Ал-феҳраст унвонли ўз китобида достонлар ривоятчилигининг қадимлигини аввалги эронийларга тегишли деб билади. Эртакни нақл этувчилар одамлар тўпланишган маҳал ва маконларда эртакларни турли шаклларда нақл этишарди.   

Ривоятчилик ҳунари ҳозирги шаклда қамарий 10-чи асрда кенг ривожланди ва кўпроқ “Шоҳнома” қиссаларига ихтисос берилган. Ривоятчиликнинг асосий мухотаблари халқ ҳисобланишади. Эронда Шоҳномахонлик  миллий ва умумий театрдек оддий халқдан ташкил топган ва ҳеч қайси гуруҳ ёки тизимга таалуқли эмас. Ривоятчиликда саҳнани безатиш каби нарсалар мавжуд эмас. Ривоятчи ҳаттоки ўз кийимини алмаштирмайди. Фақат ўз қўлида бўлган таёқчасини ҳаяжонга келган пайтларида ҳаракат беради. У ўз ишини ва баён этиш тарзини ўз қўллари ва таёқчаси билан баён этади. Ривоятчи ҳамиша мухотабга қараб хитоб айлайди ва мухотаблар унга ишонишлари учун сайъ-ҳаракат қилади. Ривоятчининг турадиган жойи тамошачилар маконидан баландроқ жойда қарор олади. Аммо гоҳида пулни тамошачилардан олиш учун улар томонларига боради. Ривоятчининг иш ҳаққини қаҳвахонанинг хўжаини беради. Гоҳида эса муштарийлар ҳам унга пул беришади.

Ривоятчи ҳар қаердаки ўз ҳунарини намойиш этсин унинг иш воситаси уша бир оддий пештахта ва қўлидаги таёқчаси ҳисобланади.

Одатан ривоятчининг олдида бир ёш бола  ёки келажакка ривоятчи бўладиган шахс туради ва ривоятчи эса ўтирган ҳолда достонни нақл этади ва пештахта устида туради. Агар очиқ фазода пештахта бўлмаганида у одамлар орасида турарди. Ривоятчи дастлаб дуо ўқийди, сўнг салавот айтиб ўз қўлида бўлган махсус таёқчаси билан достоннинг ривоят этишни  бошлайди. У достонни ривоят этиш вақтида ўз таёқчасини достоннинг ритмига қараб  ҳаракат  беради.   

Азиз дўстлар, сўҳбатимизни келаси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса, “Тақдир” номли қиссамизнинг давомини биргаликда эшитамиз.

Азизлар, ўтган дастуримизда айтган эдикки тўрт нафар киши йўлда  бир-бирлари билан танишган эдилар. Улардан бири хатти-ҳаракати ва сўзлашишдан шоҳзода эканлиги кўриниб турарди. Иккинчиси эса ақл ва заковатдан бой бўлган  савдогарнинг ўғли эди. Учинчи киши жуда қад-қомати келишган чиройли йигит эдиким уни кўрган ҳар бир шахс ҳайратланиб қоларди. Ва тўртинчи шахс деҳқоннинг куч-қудратли ўғли эди.. Ҳаётнинг тақозоси билан улар қашшоқ ва муҳтож эдилар ва кийган кийимларидан бошқа нарсалари йўқ эди. Улардан ҳар бири ризқ-рўзи топиш масаласида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этган эдилар. Бу дўстлар  бир шаҳарга етиб келишди ва  у ерда яшаш қарорига келишди. Улар  ҳар куни ўз таърифлаган касб –ҳунари асосида ҳар куни шаҳарга бориб бирон пул ва ризқ-рузи топиш учун сайъ-ҳаракат қилишарди. Биринчи кунида ризқни топиши учун меҳнат ва сайъ-ҳаракат  қилиши лозим деб билган деҳқоннинг ўғли шаҳарнинг ташқарига бориб ўтин жамлади ва бозорга олиб бориб бир дирамга сотди. Шунингдек у ўз дўстларига бу пуллар билан овқат сотиб олди. У шаҳар дарвозасининг устида шундай ёзди: “Бир кунлик сайъ-ҳаракат ва меҳнат қилиш бир дирамга тенгдир.”

Тўртинчи кун ҳам етиб келди ва шоҳзоданинг навбати  бўлди. Дўстлари унга дедилар: “Сен, барча нарса тақдирга боғлиқ деб айтган эдинг. Шундай экан, шаҳрга  бориб ўз тақдирингни синаб кўргин! “

Шоҳзода ўз дўстлари билан хайрлашиб  шаҳарга қараб йўл олди. Тақдир тақозоси билан эрталаб шаҳарнинг подшоси вафот этган эди ва халқ аскарлар билан бирга подшоҳни дафн этиш учун махсус қабристон томон борардилар. Ёш шоҳзода бирон бир мақсадга эга бўлмасдан улар орқаларидан борди. Уша жойда тўпланган барча одамлар йиғлардилар. Аммо шоҳзода бу вазъиятга аҳамият бермасди ва унга подшоҳнинг вафот этгани муҳим эмасди. У қандай қилиб овқат топиш мақсадида эди. Аскарларнинг бошлиғи шоҳзоданинг бу эътиборсизлигини кўриб асабийлашди ва унинг олдига келиб деди: “Эй ёш йигит! Сен кимсан? Нима учун бундай ғам-қайғули кунда сен йиғламаяпсан ва подшоҳизга эҳтиромсизлик қилаяпсан? Албатта, сен жосуссан! У бир неча маъмурларга унинг қўлларини боғлаб зиндонга ташлашини буюрди.