феврал 11, 2017 11:03 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб ғалабасидан кейин мамлакатнинг ҳарбий-мудофаа ва хавфсизлик тизими батамом ӯзгарди.

Эрон армияси Исломий инқилобдан илгари Америкага қарам ва унинг таъсири остида бӯлиб, мамлакатнинг ҳарбий-мудофаа қудрати Ғарб манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган эди. Армияни жиҳозлаш учун керакли барча воситалар Ғарб мамлакатларидан келтириларди. Эрон армиясида минглаб Ғарблик ҳарбий маслаҳатчилар бор эди.

Исломий инқилоб ғалабасидан кейин мамлакатнинг ҳарбий-мудофаа ва хавфсизлик тизими батамом ӯзгарди. Исломий жумҳурият армияси билан бир қаторда сипоҳ, яъни исломий инқилоб соқчилар корпуси, басиж (оммавий сафарбарлик) ва Исломий инқилоб қӯмитаси каби янги тузилмалар ташкил қилинди.

Муқаддас мудофаа йиллари Эрон учун улкан тажриба мактаби бӯлди. Ана шу тажриба мактабидан ӯтган Эрон ислом жумҳурияти бугунги кунда мудофаа қудрати жиҳатидан ҳар қандай ташқи тажовузни қайтариш малакасига эга. Мамлакатнинг мудофаа саноати исломий инқилобдан кейин анчайин ривожланди.  Бугун Эрон мудофаа саноати мамлакат қуролли кучларини керакли воситалар билан таъминлашдан ташқари бошқа давлатларга ҳарбий тажҳизот сотиш қудратига ҳам эга. Ана шу ривожланиш сабабли Эронга қарши ҳарбий таҳдидлар бартараф этилди. Эндиликда дунёнинг бирор-бир мамлакати Эрон ислом жумҳуриятига ҳужум қилишга журъат этолмайди.

хххххххххххххххххх

 Енгил ва ӯртача оғирликдаги қуроллар, ӯрта  ва узоқ масофага мӯлжалланган,  ердан осмонни ва ердан ерни нишонга оладиган тӯплар, ҳаво ҳужумларига қарши гранатамётлар, зирҳли жанговар машиналар, зирҳли ҳарбий транспорт воситалари, танклар ва танкка қарши қурол турлари, турли ҳажмдаги ҳарбий кемалар, катта суръатда ҳаракатланувчи ҳамда учувчи қайиқлар,  қирғоқ-денгиз ва денгиз-денгиз торпедалари, турли русумдаги қирувчи самолётлар, учувчисиз учоқлар,  турли вертолётлар  каби жанговар воситаларнинг ишлаб чиқарилиши, электрон ва кибер  жангларда пешқадамлик, Турғун, ҳаркатланувчи ва ер ости ракета системалари,айниқса баллистик ракеталар, ҳаво ҳужумларига қарши  S200 га ӯхшаш энг замонавий ракета системалари ҳамда энг янги технологиялар воситасида яратилган радарларнинг ишлаб чиқарилиши Эронни  Ғарб мамлакатлари назарида қудратли ва енгилмас  давлатга айлантирди.

  Эроннинг ҳарбий мудофаа қудрати мамлакат миллий хавфсизлигини таъминловчи  восита бӯлиш билан бирга у минтақада қудратлар мувозанатини Эрон ислом жумҳуриятининг шериклари манфаатига ӯзгартирди.  Ҳарбий соҳада Эроннинг ривожланиши бевосита мазлум Фаластин халқининг тарафдорлари ва сионистик режим ӯртасидаги 33 кунлик, 22 кунлик ва 8 кунлик жангларда таъсир кӯрсатди. Бу ривожланишнинг асосий сабаби эса Эронда Муҳаммадий ислом таълимотининг амал қилишидир.

Эроннинг жасур ва фидоий фарзандлари исломий мамлакат ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш мақсадида  ҳарбий-мудофаа саноатини ривожлантириш учун бутун куч-ғайратларини сарфлаб, азиз ватанларини минтақадаги шубҳасиз, ягона қудратга айлантиришди.

ххххххххххххххх

Эрон ислом жумҳурияти мудофаа ва хавфсизлик саноатининг жадал суръатларда ривожланиши натижасида кӯпдан-кӯп муваффақиятлар қӯлга киритилди.  Ислом оламининг дунёвий қудрат сифатида тан олиниши, босқинчи сионистик режимга қарши кураш, исломий жумҳуриятнинг минтақадаги таъсирчан қудратга айланиши, Эроннинг дунёвий қудратлар таъсиридан чиқиши  шулар жумласидандир.

8 йиллик муқаддас мудофаа тажрибаси ҳамда кун сайин ривожланиш Эронни минтақага таъсир ӯтказа оладиган мамлакатга айлантирди. Бугунги кунда Эрон исломий жумҳурияти тажрибалари таъсирида Ироқ ва Суриядаги ӯзгаришлар бу мамлакатларнинг халқи ва ҳукумати фойдасига ҳал этилмоқда. 

Юқорида таъкидлаганимиздек, Эрон армияси Исломий инқилобдан илгани Америкага қарам ва унинг таъсири остида бӯлиб, мамлакатнинг ҳарбий-мудофаа қудрати Ғарб манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган эди. Армияни жиҳозлаш учун керакли барча воситалар Ғарб мамлакатларидан келтириларди. Эрон армиясида минглаб Ғарблик ҳарбий маслаҳатчилар бор эди. Исломий инқилоб ғалабасидан кейин ӯтган 38 йил давомида гарчи мамлакат юклатма уруш, сиёсий ва иқтисодий чекловларни бошдан кечирган бӯлсада,  унинг ҳарбий-мудофаа тизими мисли кӯрилмаган даражада ривожланди.