Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Эрон ва Хуросон газеталари
Жумҳурии Исломи шундай ёзади, Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан 38 йил ўтганидан сўнг кеча 22-чи баҳман ойида Эрон халқи мамлакат бўйлаб 39-чи эркинлик баҳорига кириш байрами учун ўтказилган кўча намойишларда кенг ҳузур топишлари билан яна бир маротаба Инқилобнинг ормонларига ўз вафодорликлари ва Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ҳимоят этишларини намойиш этишди. Кеча ўтказилган кўча намойишларнинг муҳим жиҳати шундан иборат эдиким, миллий ҳамдиллик тимсоли эди. Кеча ўтказилган кўча намойишлар Исломий Инқилоб душманларини хафа қилдиришига қўшимча, Эрон миллатига қарши ўз қарашларини ўзгартириш паёмини уларга етказди. Бу халқ нафақат таҳдидлардан қурқмайди ва душман баробарида орқага чекинмайди, балки ҳар қачонки таҳдид билан юзмаюз бўлса, янада кўраш майдонига ҳозир бўлиб, устувор азм-ирода билан ўз йўлини давом этади.
*****
Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, кеча Исломий Инқилобнинг ифтихорли китобида яна бир олтин саҳифа очилди ҳамда Эроннинг шужоатли ва қадршунос халқи Исломий Инқилоб ғалаба қозонган кунини нишонлаш учун ўлка бўйлаб ўтказилган кўча намойишларида миллионлаб бўлиб ҳузур топишлари билан ўзларининг ҳамжиҳатликлари ва ваҳдатларини ҳамдиллик билан намойиш этишди ва ушбу сарзаминнинг бой маданиятининг ҳаёт бағишловчи унсури “ҳамдиллик” эканлигини кўрсатишди. Бизнинг исломий-эроний маданият Исломий Инқилобда яна бир маротаба қайта тикланди ва уша замондан бошлаб ҳозиргача жамиятнинг маданий юксалиши ҳамиша ва абадий давом этиб келмоқда. Бошқача ифодалаганда, Исломий Жумҳурият асосчисининг сўзлаган нутқлари ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг изҳор этган баёнотларида зикр этиб ўтилган Инқилобнинг томирлари ва ушбу тизимнинг пойдивори миллий ва диний маданиятга боғлиқдир.
******
Хуросон газетаси шундай ёзади, Таҳлилчилар башорат этганларидек, президентлик сайловолди рақобатларида Трампнинг тутган позицияларининг аксарияти асосан таблиғотий шаклга эга эди. У эндиликда “Хитойнинг яклихтлиги”-га нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш учун Америка Қўшма Штатлари давлатининг қабул қилган қарорини ошкор этди. Ҳақиқат шундан иборатким, Трамп сиёсат оламига тегишли бўлишидан олдин тижоратчи ва муомила қилувчи бир шахс ҳисобланади. Трамп ўзининг сайловолди рақобатларида сўзлаган ўз нутқларида, бир неча маротаба Хитой тижорат масаласида Америка устидан ғалаба қозонади деб ишора этиб ўтган эди. Америкага экспорт қилиш мизонини кенгайтириш бўйича Хитойнинг молиявий сиёсати ва Америкада иқтисодий вазъиятни оғирлаштиришига тегишли масалаларни бир неча маротаба таъкидлаши ушбу ишоралар жумласидандир.
Аммо энди шундай назарга ташланадиким, Трамп Тайван президенти билан телефон орқали алоқа қилиши билан Хитойни муомала қилишга ундаган.
Трампнинг Хитойга тегишли айтган сўзлари ва икки кун олдин унинг Жин Пинг билан узоқ муддат сўҳбат қилгани ва Трампнинг бирданидан ўз позициясини ўзгартиргани шундай назарга ташланадиким, уша аввалидан бошлаб Тармнинг фикрида ушбу ўлка билан қарши кўраш олиб бориш ўрнига Хитой билан муомала қилиш бўлган. Абатта хитойлик томон муомала қилиш столи атрофида Трамп давлатидан нима имтиёзларни касб этишини кўтиш лозим бўлади. Трампнинг руҳияси ва Хитойнинг сиёсатларини эътиборга олган ҳолда айтиш мумкинким, Хитойнинг Америкадан оладиган имтиёзи бу иқтисод соҳасига ва Американинг Хитойдан оладиган имтиёзи эса сиёсий соҳага тегишли бўлади.