феврал 11, 2017 17:03 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                                  

Масжиднинг жамоат намозида  ҳузур топиш билан умримиз давомида эҳтиёж сезадиган энг яхши дўстларни топишимиз мумкин бўлади. Бугунги дастуримизда масжиднинг бошқа ижтимоий ибодатларидан  бирини таҳлил этиш зимнида, яъни мўминлар билан танишиш ва дўстликни барқарор этиш, ҳамда “Раъс-ул Ҳусейн”  номли Қоҳиранинг катта масжиди  ҳақида сўҳбатлашамиз.

Азиз тингловчилар ўтган дастурларимизда айтганимиздек масжидлар  Парвардигорга сиғиниш ва унга тоат-ибодат қилиш макони ҳисобланишига қўшимча,  ижтимоий масалаларга ҳам эътибор қаратишни лозим деб билган.  Эркак ва аёллар бу маконда ҳузур топишлари ва турли масалалар ва ахборотлар билан фикр алмашиш, ҳамда бир-бирлари ва мусулмонлар ҳол-аҳволларидан бохавар бўлиш ва улардан хавар олиш масжиднинг энг буюк имкониятларидан бир қисмидир. Бу маконда мўминлар дин ва бандалик нуқтаи назаридан ўзларига тенг ва ўхшаш жамият билан ошно бўлишади ва инсоннинг энг муҳим  ижтимоий муносибати  ҳисобланмиш дўстлик  каби мувофиқ гурўҳларни ижод этиш учун фурсат топадилар. Ижтимоий ҳаётда ҳар бир шахс яхши дўстларга эҳтиёж сезади. Яхши инсон саодат йўлида инсоннинг ёру ҳамдами бўлиб  қийинчиликлар ва мушкулотларда меҳрибон ва ғамхор дўст саналади. Муносиб дўстларга эга бўлиш ижтимоий ўзлик ва руҳий саломатликка муносибдир. Ривоятлар яхши ва самимий дўстларга эга бўлиш учун бир аркон ҳисоблайдиган муҳим маконлардан бири бу масжиддир.  

Шунинг учун масжиднинг энг  ижтимоий хусусиятларидан бири шулким намозхонлар солеҳ ва бузург инсонлар билан бирга бўлишади.  Таълим-тарбия бериш уламоларнинг нуқтаи назарига кўра,  яхши дўст инсон саодатида муҳим рол уйнайди . Масжид солеҳ инсонлар ва мўминлар ўртасида ўзаро ошно бўлиш ва бирга бўлиш ҳамда муносибат ва алоқаларни вужудга келтиради ҳамда инсонни психологик, ахлоқий таълим-тарбия бериш учун муносиб макондир. Масжид мўмин намозхонлар борди келди қиладиган маданий ва диний макон ҳисобланади. Бундай шахслар билан дўстлик қилиш инсон ҳаётида катта таъсир етказади.                          

Мўминлар орасида ошнолик ва дўстликни ижод этиш билан инсоннинг руҳий таълим-тарбияси учун муносиб шароит вужудга келади. Масжидга тегишли бўлган ҳадислар ва ривоятларда, масжиднинг  ижтимоий жиҳатларига махсус урғу берилади. Жумладан, муминларнинг бир-бирлари билан ошно бўлишлари  ва ўзаро аҳволларидан бохавар бўлишлари ва шунингдек диний биродарларнинг қийинчилик ва мушкулотларини бартараф этишлари ва иймонли яқин дўстликнинг шаклланиши таъкидланган.

Али алаайҳисалом ривоятларидан бирида масжидга боришнинг фойидаси ҳақида фикр баён этиб, масжиднинг 8-та асосий фойдаси ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Биринчиси имон масаласида инсонга кўмак берадиган диний биродарликни пайдо этишдан иборатдир”.

Кимки яхши одамлар билан муносибат қилган бўлса, ҳатто агар Парвардигордан қўрқиши сабабли гуноҳ қилишдан қўл тортган бўлсада, камида диний биродарлик хижолат тортиши туфайли нотўғри йўлни танламайди. Масжид муминларга шундай инсонлар билан ошно бўлиш фурсатини яратадиким, тоат-ибодат ва дин нуқтаи назаридан улар билан бир хил бўлишади ва ўзаро ҳамжиҳат бўлган ижтимоий гуруҳларни ижод этиш қудратига эгалар. Бинобарин улар масжид аҳлининг ўртасидан муносиб опа-сингиллар ва биродарларни ўзлари учун танлаб олишади ва бу масала албатта исломий жамиятга яхши таъсир етказади.

Имом Содиқ алайҳисалом шундай марҳамат қилади: “Масжид аҳли учта ютуқдан бирини қўлга киритмасдан уўларига қайтишмайди. Улардан бири дўстлик ҳисобланадиким, Худо йўлида ундан фойдаланишади.

Азиз дўстлар, бугунги дастуримизда “ Машҳаду Раъсил- Ҳусейн” номи билан маълум бўлган Қоҳиранинг буюк масжидини  таништириш билан шуғулланамиз.

Қоҳира шаҳрининг буюк масжидларидан бири “Раъсул- Ҳусейн” масжиди ҳисобланадиким, мисрликлар орасида “Машҳаду Раъсил -Ҳусейн “ номи билан машҳурдир.

Тарихчиларнинг фикрларига кўра, Язид Бин Муовия Расули Акрам (с)-нинг азиз навералари Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг муборак бошини қушуни ғалаба қозонишининг рамзи , ҳамда турли шаҳарларда даҳшат ва қурқувни ижод этиш учун айлантиришларга дастур берган эди. Шом ва Миср орасида жойлашган Ақсалон шаҳри бу ҳаракатларнинг охирги макони эди. Ақсалон шаҳрининг амири  Имом Ҳусейн (а)-нинг бошини дафн этди. Кейин Мисрда Фотимийлар сулоласи қудрат бошига келишларидан  бир неча вақт ўтганидан сўнг бошни Ақсалондан Қоҳирага олиб келишди ва махсус маросимда уламолар, бузургворлар ва ҳарбийлар яланғоч аёқлар билан Зумрад қасри томон  олиб боришди. Сўнгра,  Қуббату Дайламда дафн этишди. Бу масжид мисрлик миллионлаб шиа ва сунний мусулмонларнинг ибодатгоҳи ва зиёратгоҳига айланган. Мазкур масжид Фотимийлар халифаларнинг ҳукмронлигидан кейин турли замонларда қайта қурилди ва кенгайди. Бу масжиднинг ҳозирги меҳроби қизил ва оқ тошлар билан 1303-чи йилда бино этилган. Унинг миноралари масжиднинг ғарбий томонида конус шаклида ва усмонийлар минораларига ўхшатиб қурилган.

Раъсул -Ҳусейн масжиди учта эшикдан иборат. Бири ғарб томон, бошқаси қибла томон ва охири эса, вузўъхона саҳнига қараб очилади.

 

Ёрлиқ