феврал 12, 2017 15:06 Asia/Tashkent

Ўзбекистонга оид муҳим хабарлар

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда.Унда ушбу мамлакатга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. да  ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш  куни, деб эълон қилиш таклиф этилди;
  2. Ўзбекистонда Эрон Исломий Инқилобнинг 38-йиллик ғалабасига бағишланган маросим барпо бўлди;
  3. Ўзбекистон ва ва Нидерландия икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик бўйича давлатлараро Конвенцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги протоколни имзолади;

4. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қувайтга сафар қилган;

5. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Россия ТИВ раҳбари ўринбосари билан музокаралар ўтказди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Шавкат Мирзиёев ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди. Шу куни ҳудудлар прокурорлари ва ИИВ бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9-феврал куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммолар ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ИИВ ходимлари фаолиятини танқид қилиш билан бирга яна бир ташвишли ҳолат хорижга кетган Ўзбекистон фуқаролари масаласига ҳам эътибор қаратди.   "Яхшилик қил, юртингни яшнат" ёхуд ўзбек мигрантлари Ватанга қайтишга тайёрми? "Фуқароларимизнинг аксарияти ишлаш мақсадида юртимиздан кетган, лекин уларнинг айримлари турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмоқда. Чет элга иш қидириб кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш, маҳалла раислари, маънавият-маърифат марказлари, имом-хатиблар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда аҳоли орасида диний экстремизмнинг салбий оқибатларини тарғиб қилиш борасидаги ишлар замон талаби даражасида эмас", — деди Мирзиёев. Ўзбекистон президенти ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди. Шу куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатлар элчилари, халқаро  корпус намояндалари ва Ўзбекистон давлат масъуллари иштирокида Эрон Исломий Инқилоб ғалабасининг 38  йилик байрамига а бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрининг " Интернейшнл ҳотел” ида барпо этилган ушбу маросимда    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги муовини Ғайрат Фозилов, хорижий элчилар, Халқаро ташкилотлар намояндалари, университет устозлари ҳамда  тарих ва Эронзамин адабиёти тадқиқотчилари иштирокида Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг  38  йиллик байрами нишонланди.

Мазкур  маросимда Ўзбекистондаги Эрон элчиси сўзлаган нутқида деди:”Қувонарлиси шуки,  ўтган йиллар давомида икки мамлакат алоқалари  янада ривожланиб борган.  Транспорт, транзит ва иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари ҳам  икки мамлакат олдидаги муҳим  мавзулардан ҳисбланади.

У, шунингдек ,Эрон ислом жумҳурияти дунёнинг 18 чи энг  йирик  иқтисодий ўсишга эга бўлган мамлакат сифатида  халқаро ҳамжамияда  катта  илмий ва иқтисодий тармоқарда салмоқли  улушини қўшиши билан  илмий ва технологик потенсиалларидан фойдаланиб,  Ўбекистон мамлакати билан ҳамкорликларни янада  мустаҳкамлаштиришга тайёрдир, деб айтди.

2017 йил 6 февралда Ўзбекистон ва Нидерландия икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик бўйича давлатлараро Конвенцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги протоколни имзолади.

Кун.ўз сайтига кўра, Конвенция 2001 йил 18 октябрида имзоланган бўлиб, капитал ва даромадларга икки мамлакатда бараварига солиқ солмасликни кўзда тутади, деб ёзмоқда UzDaily.uz.

Ҳужжат Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев раҳбарлигидаги делегациянинг Нидерландияга ташрифи доирасида Ҳаагада имзоланган. Конвенцияга киритилаётган янги Протокол билан солиқ шаффофлиги бўйича халқаро меъёрларга мос келувчи янги тартиблар киритилмоқда.

Шу билан бирга, Зутермер шаҳрига уюштирилган сафар чоғида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестиция салоҳиятига доир махсус тақдимот ўтказилди ҳамда Ўзбекистонга сармоя киритаётган хорижий компанияларга тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари хусусида кенг ахборот берилди.

Ботир Парпиев тақдимотдан сўнг, Нидерландия компаниялари вакилларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берган. У, шунингдек, қўшимча саволлар пайдо бўлса, ДСҚнинг виртуал қабулхонаси орқали мурожаат қилиш имкони мавжудлигини ҳам ёдга олган.

Расмий ташриф билан Кувайтда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 8 февраль куни Кувайт бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабоҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Кун.ўз сайтига кўра,  Ўзбекистон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди доирасидаги музокараларда икки томонлама ва халқаро кун тартибдаги бир қатор масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилган.

«Абдулазиз Комилов Кувайт ТИВ раҳбарини ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди», — дейилади ТИВ ахборотида.

Учрашув якунларига кўра олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим, дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисида Битим ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ва Кувайтнинг араб иқтисодий тараққиёт фонди (КАИТФ) ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

«Мазкур Меморандум умумий қиймати 60 миллион доллар бўлган ижтимоий лойиҳаларни келгуси йилларда молиялаштиришда КАИТФнинг иштироки кўзда тутади», — дейилади ТИВ ахборотида.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидкарим Ниёзхўжаев Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, Статс-секретар Григорий Карасин билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидкарим Ниёзхўжаев Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, Статс-секретар Григорий Карасин билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Россия вакиллари ўртасидаги музокаралар яқинда  Москва шаҳрида бўлиб ўтган.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия муносабатлари кун тартибида турган долзарб мавзулар, шунингдек, Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилишган.

Қадрли тингловчилар, “Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.