Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Мардум Солори ва Жумҳурии Исломи газеталари
Рисолат газетаси шундай келтиради, Туркияда асосий қонун бўйича жанжалли ижтимоий сўров зудлик билан ўтказилади. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Туркияда асосий қонунга ислоҳотлар киритишни тасдиқлаш жараёнида жумҳурийчилар партияси ҳамда адолат ва тараққиёт партиясининг тарафдорлари ўртасида Туркия парламентида жиддий тортишувлар вужудга келди. Туркиянинг асосий қонунига ислоҳотлар киритиш лойиҳаси адолат ва тараққиёт партияси таклифи билан парламентда кўриб чиқилди ва жиддий тортишувлардан кейин имзо қуйилиши учун президент идорасига жўнатилди. Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ҳам уни тасдиқлади. Туркия асосий қонунига ислоҳотлар киритишнинг асосий қисми бу ушбу ўлканинг ҳукумат системасини ўзгартириш ва уни парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтказишдан иборатдир. Янги қонунлар асосида президент вазирларни ишдан ҳайдаш ва ишга тайинлаш қудратига эга бўлади ҳамда бош вазирликнинг ўринбосарлиги ҳам президентнинг маслаҳатчилари бўлишади. Янги лойиҳа президентлик ва парламент сайловларини бир вақтнинг ўзида ўтказиш имконини яратади. Таҳлилчиларнинг айтишларича, бу лойиҳа Эрдуғонга милодий 2029 йилгача ва кетмакет икки даврга президент бўлиши учун имконият яратиб беради.
*****
Мардум Солори газетаси Украина тўқнашувлари ҳақида шундай ёзади, Украина давлати ва исёнчилар ўртасида келишилган ушбу келишув икки томоннинг бўзғинчилик қилишларига қарамасдан бир неча маротаба узайтирилди. Чунки халқаро қудратлар уни Украинада урушни охирга етказишнинг ягона йўли деб билишарди. Шундай ҳол билан бу тинчлик келишуви Украинадаги тўқнашувлар кўламини камайтирди. Киев Украинадаги уруш милодий 2008 йилда Грузияда икки минтақа Абхазия ва Жанубий Асетиядаги вазъият, яъни эълон қилишларида бир томонлама истиқлолга эга бўлишлари каби “музланган уруш”-га айланиб қолишидан хавотирга тушмоқда. Грузия ҳалигача бу минтақани ўзиники деб билади ва ушбу минтақани ҳарбий ҳужум орқали қайтариб олишни ваъда бермоқда. Киев шунингдек шундан хавотирланмоқдаким, Америка президенти Дональд Трампнинг давлатида Россияга қарши санкцияларнинг мизони камаяди.
******
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Трамнинг “Хитойга нисбатан икки стандартли муносибат қилиш ” сиёсатидан орқага чекиниши Америка ичкарисида халқнинг мухолифатларига юзмаюз бўлган муҳожирларнинг Америкага кириб келишига чеклов қуйишга хилоф тарзда Американинг ичкарисида жанжаллар вужудга келишининг натижаси эмасди. Бу орқага чекиниш ушбу мамлакатнинг хорижий сиёсатлари низомида мавжуд бўлган ҳақиқатлар билан Америка янги президентининг юзмаюз бўлиши ҳисобланадиким, кимки республика президенти бўлса, унга пайравлик қилишдан бошқа чораси йўқ. Дональд Трампнинг Оқ Уйга киришидан кейин унга бу масалани тушунтиришганким, “Хитойга нисбатан икки стандартли муносибат қилиш “ Американинг манфаатларига зарар келтиради ва у ушбу шиордан қул тортиши лозим. У ҳам бу дастурнинг баробарида муқовимат кўрсатмади ва зудлик билан ўз позициясини ўзгартирди. Бошқа мавзў Америкага муҳожирларнинг киришига тегишлидирким, ишнинг бошланишида озгина фарқ билан “Хитойга нисбатан икки стандартли муносибат қилиш ” сиёсати тақдирига қўшилиш ёки қўшилмаслик ҳолатида қарор олган. Америка элчихонасини байтул-Муқаддасга кўчириш шиори ҳам ана шу тақдирга юзмаюз бўлди.