Қалбга яқин қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман. Ассалому алайкум азиз тингловчилар! Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Азиз мухлислар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Таъкидлаб ўтамизки, ўзбек тили радиоси Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига ўзатилади. Таҳририятимиз ходимлари мусиқий дастуримизнинг мазмунли ва ёқимли бўлишига сайъ-ҳаракат қилишади. Қайд этиш жоизким бугунги сизларга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқ радиомизнинг редактори томонидан танлаган , кайфиятни кутарувчи ва чиройли қўшиқ Эҳсон Хожа Амири ижросида " Оташе оташ" номли қўши ғидир.
Яхшиси келинг биргаликда ушбу чиройли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азиз мухлислар, мусиқий дастуримиз давом этади.
Инсон маънавий оламини бойитишда, унга руҳий озуқа беришда мусиқанинг ўрни катта. Кўнгилга етиб борадиган куй-қўшиқ кишига эстетик завқ бағишлаш билан бирга ҳордиқ манбаи ҳамдир. Дилрабо қўшиқларни тинглаганингизда қалбингиз ором олиб, ҳаёт ташвишларидан чалғиб, янграётган куйнинг сеҳрли оламига ғарқ бўлаётганингизни сезасиз.
Ҳозир эса, ана шундай дилрабо ўзбекча қўшиғини сизга тақдим этамиз.
Яна бир сен каби жанон
Борлигига ишонмасман
Сўзингдек сўзлари доно
Борлигига ишонмасман
Азиз мухлислар, мусиқали дастуримизнинг сўнгги лаҳзаларида Душанбедан Замона ва Нигора номли мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан Тожикистоннинг машҳур ва жуда севимли хонандаларидан бўлмиш Джурабек Назриев ижро этган “Майли мо надорад” номли чиройли қўшиғини сизларга тақдим этамиз.
Марҳамат тингланг!