феврал 14, 2017 14:39 Asia/Tashkent

Ҳамшаҳри, Кайҳон ва Мардум Солори газеталари

Ҳамшаҳри газетаси шундай келтиради, Баҳрайнда эътирозчиларни бостириш ва эътирозлар бўҳронига олти йил бўлмоқда. Бу олти йилнинг ҳар бир куни ушбу мамлакатнинг халқи ва эътирозчилари учун турли қийинчилик ва муаммоларни вужудга келтирди. Бугунги кунларда эътирозлар бошлангани йиллигида хавфсизлик кучлари томонидан 3 нафар эътирозчилар ўлдирилиши билан ушбу ўлканинг фазоси бошқа вақтларга қараганда янада кискинлашиб қолган. Баҳрайнда эътирозли кўча намойишлар бошланишининг олти йилигида бу мамлакат Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғонни мизбонлик қилмоқда. Шунингдек кеча БМТ ташкилоти қошидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ташкилотининг олий коммисари Баҳрайн давлати ушбу идора билан ўзининг технологиялар бўйича ҳамкорликларини тўхтатилган деб эълон қилди.

Баҳрайн инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш марказининг берган маълумоти шундан далолат берадиким, ўтган бир йил давомида 1300 нафар эътирозчилар қулга олинишган ва уларнинг ўртасида 187 нафар бола ҳам бор. Ўтган бир йил давомида эътирозчиларга қарши  91-та абадий ҳибсга маҳкум этиш ва 14-та ўлим жазосига маҳкум этиш ҳукми содир этилган ва 204 нафар эътирозчи ҳам мамлакатдан ҳайдаб чиқарилган. Эътироз қилган фуқароларни фуқароликдан маҳрум этиш ва уларни мамлакатдан ҳайдаб чиқариш Баҳрайнда ушбу ўлка ҳукуматининг амалга ошираётган дунёда собиқаси бўлмаган сиёсат ҳисобланади.    

                                   *****

Кайҳон газетаси бир штат судяси томонидан мусалмон еттита мамлакат фуқароларини қабул қилмасликка тегишли Америка президентининг содир этган ҳукмини муаллақ ҳолатда қарор бериш ва кейин Америка олий судининг уч нафар аъзоси томонидан бу судянинг ҳукмини тасдиқлаш ҳақида шундай ёзади, ҳама биладиким, Америкада ҳукумат системаси “президент бошқаруви”-га боғлиқдир ва судянинг ҳукмлари ва парламент қарорларининг қонуний бўлиши кўпинча республика президентининг имзо қуйишига тегишлидир. Бундан олдин Американинг суд ва қонун чиқарувчи палатасининг расмийлари тез вақтнинг ичида президент сайъ-ҳаракатларининг қонун юзасидан эмаслигини баён этиш учун ўзларига рухсат бермасдилар. Аммо бу ҳодисада Дональд Трампнинг президентлик мансабида ўз ишини бошлашидан бир ой ўтгач ҳақиқатан ҳам Америка системаси президентнинг қудратини мағлубиятга  юзмаюз этди. Америка ичкарисида амалга оширган  бундай сайъ-ҳаракат халқаро миқёсда Трампга нисбатан ҳеч кимнинг жиддий муносибат қилмаслиги учун етарли эди. Агар Дональд Трампнинг дастурлари жиддий тарзда қабул қилинмаса, Америкага ҳам жиддий муносибат қилмаслик маъносини англатади.  

                                       ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Германия президенти этиб Франк Эштон Маернинг сайланиши яқин келажакда Европа раҳбарлиги симматига Германияни етаклайдиган бир шошув эди. Берлин “Умид таянчи” шиори остида Европанинг обрў-эътибори ва ўзлигини муҳофазат этишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Аммо Оқ Уй яшил қитъанинг мағлуб бўлишининг пайидадир. Трампнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари натижасида яқин келажакда Вашингтон ва Брюсель ўртасида жиддий тортишувлар вужудга келади. Европа Иттифоқи учун муҳим нуқта шундан иборатким, Шимолий Атлантика шартномасидан ҳам ўлим шарпасини сезаяпди ва Германия расмий равишда “Европа армиясини” ташкил этишни мақсад қилган. Яшил қитъанинг мутахассислари, Кремльнинг ғазабланишидан қурқиш сабаби ва Украина уруши таҳдидлари билан қарши кўраш олиб бориш жиҳатида ҳарбий соҳада ўз фаолиятларини кучайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Умумий қилиб айтиш мумкинким, европалик расмийларнинг аксуламал кўрсатишлари дунё муносибатларида мустақил Европанинг вужудга келиши сабабига айланидиким, Оқ Уйдан мустақил тарзда рол уйнайди.  Брюсель янги уйинчи ҳисобланадиким, узоқ Шарқ ёки Эрон каби мамлакатларнинг иқтисодий қудратлари билан бевосита муомала қилишга киради.