феврал 16, 2017 12:57 Asia/Tashkent

Кирмоншоҳдаги Розий университети

Эрон исломий жумҳуриятининг ғарбий қисмида жойлашган тарихий Кирмоншоҳ вилояти ӯз бағрида қадимий Эрон маданияти ва мислсиз обидаларини асраб-авайлаб  келган. Археологлар қӯлга киритган қимматли маълумотларга кӯра бу минтақа инсониятнинг илк аждодлари яшаган мавзелар ҳисобланади.

Кирмоншоҳ вилоятида жуда кӯп тарихий, маданий ва табиий жозибали ёдгорликлар мавжуд. Кирмоншоҳ жомеъ масжиди, Давлатшоҳ масжиди, Бесутун тоғида бундан 40000 йил бурун бунёд этилган Овчи ғори, Дориюш катибалари, Геракл ҳайкали, Сафавийлар замонига тааллуқли Моҳидашт корвонсаройи, Кирмоншоҳ яқинидаги Сароб Нилуфар, Ҳашилон ботқоғи, Қури Қалъа ғори каби обидалар бу вилоятга сайёҳларни жалб қилувчи энг дилкаш маконлардир.

Розий университети Кирмоншоҳ вилоятининг маркази Кирмоншоҳ шаҳрида жойлашган. Бу олий таълим маскани 1973 йили марҳум доктор Абдулали Гуё ташаббуси билан физика, химия, табиатшунослик ва математика каби тӯрт факултетдан иборат институт шаклида таъсис этилиб, унинг номи 1975 йили университетга айлантирилди.

Хххххххххххххххххх

Исломий инқилоб ғалабасидан кейин Эронда олий таълим масканларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилди.  Розий университети ҳам анча кенгайди. Бугунги кунда бу улкан билим маскани табиий фанлар институти, адабиёт ва гуманитар фанлар институти, инженерлик институти, бадан тарбия институти, ижтимоий фанлар институти, химия институти, қишлоқ хӯжалиги ва табиий захиралар институти, ветеринария институти ҳамда  Қишлоқ хӯжалиги билимлари ва муҳандислиги институтларини ӯзида бирлаштирган. Шунингдек университетнинг   Исломобод ғарбдаги инженерлик институти, Жавонруддаги бошқарув ва ҳисобдорлик институти, Сунқурдаги қишлоқ хӯжалиги институти каби филиаллари мавжуд. Университетнинг хӯжалик ҳисобидаги бӯлимида эса бакалавр, магистр ва докторлик илмий даражалари бӯйича талабаларга таълим –тарбия берилади.

Кирмоншоҳдаги Розий университети қошида  зироаткорликда қурғоқчиликка қарши ӯсимликлар  биотехнологияси, ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ӯрганиш гуруҳлари, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт, нанатехнология тадқиқот маркази, қӯл ҳунармандчилиги ва миллий касбларни ривожлантириш тадқиқот маркази, доривор ӯсимликларнинг хоссаларини  ӯрганувчи учта тадқиқот маркази, геофизика ва химия муҳандислиги тадқиқот маркази каби илмий текшириш муассасалари фаолият кӯрсатмоқда.

Ххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Ххххххххххххххххх

Розий номидаги Кирмоншоҳ университетида химия бӯйича профессор Шамсипур ва профессор Худоий, химия муҳандислиги бӯйича профессор Мадоиний каби  ислом оламининг машҳур донишмандлари  талабаларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланишяпти. Бу салоҳиятли билим маскани Эрон университетлари  орасида ӯн биринчи жойдадир. Бу университет химия ва нанотехнологияни тадқиқ қилишга махсуслаштирилган.

Кирмоншоҳдаги Розий университетида 200 нафардан кӯпроқ  хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. Улар асосан Эронга  қӯшни мамлакатлардан бӯлиб,  таҳсил учун бу университетни танлашган. Хорижлик талабаларнинг аксарияти компютер  муҳандислиги факултетини танлашган.

35 ёшли ироқлик Аббос Али Ҳасан Розий университетида таҳсил кӯраётган хорижлик талабалардан биридир. У магистр илмий даражасини эгаллаш учун компютер муҳандислиги факултетида таҳсил қиляпти.  Ӯқиш учун Эронни танлаганининг сабабини  бу мамлакатнинг исломийлиги ва ӯз юртига яқинлиги, дея шарҳлайди.

Аббос Али Ҳасан Кирмоншоҳдаги Розий университетига келишидан олдин Россия олий ӯқув юртларидан бирига ӯқишга кирган, аммо йӯл узоқлиги сабабли  Россияда ӯқиш ниятидан қайтган.  У Кирмоншоҳдаги Розий университети, шунингдек, Эрон исломий жумҳуриятининг барча университетларини юксак илсмй салоҳиятли билим масканлари дея эътироф этади.