феврал 18, 2017 15:08 Asia/Tashkent

Агар одамлар нима истеъмол қилиш, қай пайтда овқатланиш ва қайси миқдорда овқатланишни билишса, кӯплаб касалликлар олдини олиш мумкин бӯлади. Овқатланиш ва сув ичиш чоғида гигиеник қоидалар ва одобларини риоя этиш саломатлик гарови ва узоқ умр кӯриш асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда барча руҳий ва жисмоний касалликларнинг келиб чиқиши кӯп емоқдан бӯлганини бугунги кун илм ва диний таълимотларда ҳам тасдинланмоқда. Ислом дини таълимотларига кӯра киши то очликни ҳис этмаса овқатланмаслиги маъқул. Диний таълимотларда келганидек, еб ичиб, исрофгарчиликка йӯл бермаслик лозим.

Овқат ейишнинг ҳам одоблари бўлиб, хар бир инсон уларга амал қилиши лозим. Шунда унинг соғлиги яхшиланиб, танаси куч-қувватли бўлади. Овқатланиш одобларига риоя қилган кишининг ақли ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади.

  Ҳамма биладики, инсон қорни очганда овқат егиси келади. Аммо баъзилар овқатни кўриб қолса бўлди – қорни очмаган бўлса ҳам ейверади. Бу тўғри эмас. Тўқ қоринга овқат ейиш соғлиққа зарар етказади. Қорин очган пайтда ейилган овқат баданга яхши ҳазм бўлади ва фойда келтиради.

Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бир ҳадисда буюрмишлар: Ҳар ким кам еса, жисми солим бӯлиб, қалби сафо топади.

  Агар одамлар нима истеъмол қилиш, қай пайтда овқатланиш ва қайси миқдорда овқатланишни билишса, кӯплаб касалликлар олдини олиш мумкин бӯлади. Овқатланиш ва сув ичиш чоғида гигиеник қоидалар ва одобларини риоя этиш саломатлик гарови ва узоқ умр кӯриш асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) кам ейиш, муносиб таомлар билан овқатланишда барча мусулмонлар учун намуна эдилар.

Таом ўнг қўл билан ейилади.Чунки нопок нарсалар чап қўлда кетказилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам барча ишларни ўнгдан бошлашни яхши кўрар, жумладан, таомни ҳам ўнг қўллари билан еганлар.

Таомдан кейин икки қўл ювилади. Расулуллоҳ (с) шундай қилганлар. Таомдан қолган юқларни ювиб, кетказиш юксак одоб намунасидир.Овқатланиш маданиятига кўра ҳар бир киши таомдан кейин оғзини яҳшилаб чайиши талаб қилинади. Бу ишни Набий (с) қилганлари ҳақида кўпгина ривоятлар келган. Мусулмон киши оғиз тозалигига доимо эътибор бериш керак. Чунки у инсон одамлар билан суҳбатлашади, Қуръони каримдан тиловатлар қилади, ибодат ва дуолар ўқийди. Шунинг учун инсоннинг оғзи доимий равишда тоза бўлиши, турли ҳидлардан холи бўлиши зарур.

Инсон саломатлигига зарар етказмаслиги учун хилма-хил таомни бирининг устига бирини бетартиб танавул қилинмайди.

Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Инсон соғлом бўлиши учун ҳар доим овқатланишнинг одоби ва тартиб қоидаларига доимий равишда амал қилиб бориши зарур. Тарбияли инсон ҳамма жойда, ҳар бир жабҳада ўзининг одоб-ахлоқи билан бошқаларга намуна бўлади.

Мусулмон одам ҳар қандай таомни тановул қилганда уни мақташи, айбламаслиги ва таом тайёрлаган шахсга ташаккур изҳор қилиши уни ҳақларига дуо қилиши ҳеч бўлмаса раҳмат айтиши лозим. Таом тайёрлаган шахс таом тановул қилган кишига яхшилик қилган шахсдир. Яхшилик қилган кишига эса ташаккур айтиш лозим.

Таомни борига шукр ва қаноат қилиш яхшисини ахтариб, ўзини овора қилмаслик мусулмон кишининг юксак одобларидан ҳисобланади. Мусулмон одам турмушдаги камчиликларни яхшилаш учун бор имкониятини ишга солиб ҳаракат қилади. Аммо ризқ Аллоҳ таоло томонидан берилишини унутмаслик лозим. Шунинг учун ўзига берилган насибани Аллоҳ таолонинг иродаси билан берилди деб билиш лозим.

Дарҳақиқат, мукаммал динимизда барча нарсага фасоҳат билан ёндашилади. Инсоннинг жамоат жойларида ўзини яхши тутиши, ҳар қандай одобларга эътибор бериши, унинг маданияти, инсонийлигидан далолатдир.