август 02, 2016 14:31 Asia/Tashkent

Хайбар сарзамини Мадина шаҳридан ўзоқда жойлашган

Ўтган бир дастуримиз давомида Аҳзоб уруши ҳақида ривоят этганимизда, ушбу ғазот Хайбар яҳудийларнинг ҳимояти остида шаклангани ҳақида таъкидлаб ўтган эдик. Хайбар сарзамини Мадина шаҳридан ўзоқда жойлашган эди яҳудийлар бу шаҳарнинг аҳолийсини ташкил этарди. Бугун ҳам, ушбу сарзамин, унинг аҳолийси ва мусулмонлар ўртасида қандай ҳодиса-воқеалар юз берганини сиз азизларга ривоят қилиб берамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ҳабашийлик  қул айтди: Мени қора-ҳабаший деб  исмимни тилга олишарди. Исмим қора эмас эди, юзим қора эди. Шунинг учун Хайбар яҳудийлари таҳқирлаш учун исмимни қора деб айтишарди.

Бир неча вақт олдин Хайбар аҳолийсидан бўлган бир яҳудий мени сотиб олиб чўпонлик қилиш учун ўйига келтирган эди.

Қалъа атрофидаги экинзорларнинг  барчаси яҳудийларга тегишли эди. Ҳар қачонки қўйларни қалъадан ташқарига боқиш учун олиб  чиққанимда ночорликдан тоғ водийларни топиш учун ўзоқ-ўзоқларга борардим. Бундай маконни топганимда эса кечаю кундуз уша жойларда қолардим.

Хайбарликлар мусулмонларни ўз қалъалари атрофида кўрганларида мен ва қўйларим ўзоқда эдик. На меҳмонлар оёқ товушларини эшитардим ва на мизбонлар садосини.

Р) Деҳқонлар бошқа кунлардек бирин-кетин қалъанинг дарвозасидан ташқарига чиқиб тонг ботмагунича ўз экинзорларигача боришарди. Деҳқонлар хурсандчилик билан ёвоий гулларни тамоша қилиб бирданидан ўз қаршиларида бир гуруҳ эркакларни кўришди. Улар бу нотаниш ва йўловчиларга ўхшамайдиган эркаклардан қурқиб ўз келаётган йўлларидан шошилинч билан қайтишди. Йўлдан қайтган деҳқонларнинг товушлари қалъадагиларни ўйқудан ўйғотди ва улар қалъа майдонида тўпланишди.

Деҳқонларнинг бири айтди: Эй Хайбарнинг аҳолийси! Душман ўз қиличлари билан қалъа атрофига келиб сизларни қатл этишни мақсад қилган бир пайтда сизлар ётасизларми?

Хайбар Мадина шаҳридан 32 фарсанг, яъни 200 км ўзоқликда жойлашган эди. Хайбарликларнинг  Мадина аҳолийси ва мусулмонларга ишлари йўқ эди. Мадина атрофидан қочган ва Хайбарда сукунат олган яҳудийларнинг гижгижлантиришларидан сўнг ўз диндошларини муҳофазат қилиш учун бор кучларини сарфлашди. Улар мусулмонларга қарши юриш қилмадилар. Аммо ўз амборларида бўлган барча мол-мулкларини Аҳзоб урушида сарфладилар.

Охирги урушдан бир неча вақт ўтганидан сўнг  Қурайш ва бошқа қабилаларнинг бадкирдорликларидан  Пайғамбар (с) хотиржам бўлдилар. Хайбарликларни танбеҳ бериш вақти етиб келгани билан улар Пайғамбар (с) нинг душманларини ўз мол-мулклари билан ҳимоят этишарди. Кейин Пайғамбар (с)нинг саҳобалари ўртасидан айримлари савора ва айримлари пиёда бўлишиб бир қўшунни ташкил этдилар ва Хайбар томон йўл олишди.

Р) Яҳудийлар Пайғамбар(с)нинг мақсадларидан хабар топмасликлари ва яқин ва ўзоқлардан ўз тарафдорларни чақирмаслиги учун мусулмонлар Мадина ва Хайбар ўртасидаги масофани шошилинч билан босиб ўтишарди.

Мусулмонларнинг қўшунлари чўл-биёбоннинг исиқлигидан Хайбарга етиб келишди ва Пайғамбар (с) ушбу сарзаминнинг ободончилигини назарга келтириб айтдилар:  "Аллоҳим, сенинг даргоҳингдан ҳеч нарса хоҳламайман ва фақат бу макон ва унинг аҳолийсининг обод бўлишини истайман."

Р) Мусулмонлар Ободондан бир неча ўзоқликда ўз хаймаларини ўрнатишди.  Улар қаршиларида яҳудийлар қалъаларини куришди. Яҳудийларнинг бу қалъалари ўзоқдан кичик ва катта кўринарди. Пайғамбар (с) саҳобаларини кўриб яҳудийларнинг гина-кудурати янада ошди.

Ёрлиқ