Исломий инсон ҳуқуқлари
Аллоҳ таоло инсонга каромат ва шарофат бағишлагани билан бирга, унга ирода ҳам берган, то ӯзининг истеъдод ва қудратига таяниб, ахлоқий фазилатлар касб этсин ва инсоний камолотга эришсин. Барча инсонлар фитрий хилқат юзасидан тенг бӯлиб, турли кӯрсаткичларга кӯра, турли поғоналарда туриб, бири-иккисидан устун туришади.
Ислом дини таълимотларига кӯра ғайримусулмонлар мусулмонлар билан инсоний фитратда тенг бӯлганликлари сабабли, ҳатто агар дин ва мазҳаблари ӯзга бӯлса ҳам иззат-эҳтиром ва зотий кароматга эгалар.
Мусулмонларнинг бошқа бид намояндалари билан тинч-тотув яшашлари Қуръони карим оятларига биноан амалга оширилади.
Инсонлар муъмин, кофир ва мушрик бӯлишларига қарамай уларга каромат ва шарофат бағишлайдиган фитратга эгалар. Ривоят қилинишича бир куни севимли пайғамбаримиз, ёронлари билан бир яҳудийнинг жаназасини кӯришди.
Ул ҳазрат ӯлган эҳтиромига ӯринларидан туриб, бир неча қадам қӯйдилар, сӯнгра ӯринларига қайтиб ӯтирдилар. Ёронларидан бир деди. Расулуллоҳ! У одам бир яҳудий эди-ку! Ҳазрат буюрдилар: Одам эмасди-ми. Инсониятда бошқалар билан баравар эмасмиди?! Уни иззат-эҳтиром этиш учун шунинг ӯзи етарли!
Аммо муҳим нарса шуки, инсоннинг ички фитрати ва каромати булғанмаслиги озим. Инсон Аллоҳ таоло ато этган ақл-идрок билан ӯз инсоний қадр-қийматини янада юксалтира олади.
Қуръони карим Ҳужурот муборак сураси, 13 ояти каримада ӯқиймиз:
Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар !» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир — ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.)
Ҳазрат Али (а) инсоний қадр-қиймат ҳақида ӯз ёронлари Молик Аштарни Миср ҳокими таин этганда шундай ёзган: Халқини чин қалбидан севувчилардан бӯлгин. Уларни ғанимат деб билган йиртқич ҳайвондек бӯлма, чунки улар икки гуруҳга бӯлинадилар, ё сенинг диний биродарларинглар ё мусулмон бӯлмасалар ҳам яратилишда сен тенгинг бир инсонлар. Қадр-қиймат деганда, иззат-икром, шарофат пасткашликдан воз кечиш ва ҳурмат-эҳтиромни бажо келтириш тушунилади. Бу сӯзларнинг баъзи бири инсоннинг ижтимоий, сиёсий, диний ва ҳатто оиладаги ӯрнинии белгилайди.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Аллоҳ таоло инсонга каромат ва шарофат бағишлагани билан бирга, унга ирода ҳам берган, то ӯзининг истеъдод ва қудратига таяниб, ахлоқий фазилатлар касб этсин ва инсоний камолотга эришсин. Барча инсонлар фитрий хилқат юзасидан тенг бӯлиб, турли кӯрсаткичларга кӯра, турли поғоналарда туриб, бири-иккисидан устун туришади.
Аммо инсоннинг зотий, яъни унинг табиати ва фитратига хос қадриятлари бӯлиб, уларни то бир гуноҳ иш ё ӯз мақомига хиёнат қилиб қӯлдан бермаса то абад унинг шахсияти баробарида кетаверади.
Исломда эса инсоннинг зотий қадр-қиймати деб уннинг фитрати асосида берилган ҳақ, яъни унинг ақллилигидан қатъий назар берилган қадр-қийматга дейилади.
Исломда ҳатто она қорнидаги бола, унинг жисмига руҳ киритилгандан сӯнг инсоний кароматдан ақлли одамлардек баравар баҳраманд бӯлиши лозим. Шунинг учун ҳам болани олиб ташлаш бир оқил инсонни қатл этиш билан баравардир.
Инсон ҳақ-ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ёндашадиган бӯлсак, мусулмон ва ғайримусулмон орасида ҳеч фарқ бӯлмай, уларнинг ҳамаси баравар ҳуқуқлардан баҳраманд бӯлишлари лозим.
Ислом дини ва ягона Аллоҳга иймон келтириш инсоннинг камолтга эришиши учун ягона воситадир.