август 03, 2016 08:51 Asia/Tashkent

Шивий шаршараси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Луристон мусиқасининг ҳалигача кўплаб очилмаган қирралари  мавжудлиги борасида сизга маълумот бериб ўтган эдик. Ушбу мусиқа жанговарлик, диний,  шўх ва муҳаббатга бўялган мавзуларни ўз ичига олади. Луристон мусиқасининг ошкор ва пинҳон ҳошияларида лур қавмининг  ботирликлари , жанглардаги қаҳрамонликлари, муҳаббатлари, ғайратлари, ғамлари ва шодликлари  ифода этилган. Шак-шубҳасиз, Луристон мусиқаси мазкур минтақанинг хос табиати ҳамда лур халқининг табиат, душман ва рақиблари билан бўлган курашлардан илҳом олган.

Луристон минтақасида шеър ва мусиқа ёки шоир ва созанда ўртасида яқин ҳамкорлик  ва  уйғунлик   мавжуд бўлган. Лур куйчиси ё созандаси баъзида ўзи шоир бўлган ва ёки шоирнинг ўзи баъзан чолғувчи бўлган.

Луристон созларини ҳам тўйларда ва  ҳам азадорлик маросимларда ишлатилади. Азадорлик маросимларида соз ва дуҳул,  яъни ноғора билан ижро этиладиган  мотам куйи чамари деб аталади. Ушбу куй одатда муҳаррам ойида азадор гуруҳларни  тўплаш учун  шаҳар майдон ва кўчаларида ижро этилиши сабабли  эпик руҳиятига эгадир. Луристон шаҳарлари, туманлари ва қишлоқларида барпо этиладиган тўй ва шодлик маросимларида ҳам соз ва дуҳулдан фойдаланишади. Мазкур маҳаллий созлар тўй маросимларига ўзгача файз бахш этишади ва ушбу маросимлар бир неча кун ва кеча давом этади.

Азизлар, олдинги эшиттиришларимизда Луристон вилояти турли об-ҳавога эга бўлгани борасида ишора қилиб ўтган эдик. Турли бўлган ушбу иқлимни минтақанинг шимолидан жанубигача, шарқидан ғарбигача  яққол сезиш мумкин. Қиш фаслида Луристони вилоятининг шимолида тўфонлар бўлиб, қор ёғса, унинг жанубий қисмида салқин ва ёмғирли ҳавони кузатиш мумкин. Мазкур вилоятнинг Сафедкуҳга ўхшаб ғарбий  қисмлари  унинг шарқий қисмлари, яъни Дуруд ва Алигударзга  нисбатан қуйи атмосферага эгадир. Муносиб иқлимнинг мавжудлиги Эрон юртининг ушбу қисмида табиат севувчиларига  жозибали манзараларни бахш  этган.

Луристон вилоятида 33тадан кўпроқ доимий сувларга эга дарёлар мавжуд ва сув тўкиладиган асосий  уч  ҳавзага бўлинади. Даз  ва Карха ҳавзалари  дарёлари  умуман вилоят миқёсининг 96 фоизини ташкил этади ва марказий ҳавза дарёлари вилоятнинг энг шарқий қисмларининг кичик миқёсини ўз ичига олган.

Луристон вилоятида йирик ва сувдан тўла дарёларнинг мавжудлиги уларнинг жараёнлари йўлида  ва вилоят қоялари қўйнида  ўзига хос бўлган кўплаб шаршараларни яратган.

Ҳозирги вақтда Луристон вилояти кенглигида 50тадан кўпроқ катта ва кичик шаршаралар мавжуд ва уларнинг асосийлари мазкур вилоят дарёларининг  йўлида жойлашган. Ҳатто айтиш мумкинки, ушбу шаршараларни Эроннинг  бошқа жойларида кўриб бўлмайди. Бу ўртада “Шивий” шаршараси, олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, Эроннинг энг гўзал шаршараси номини олган. “Шивий” ё  “Таларанг” шаршараси  Дуруд туманининг жанубида ва Шивий қишлоғининг атрофида жойлашган. “Шивий” гўзал ва кўнгилочар шаршара бўлиб,  ғордан чиқиб, баланд тоғ сатҳидан пастга оқади. Мазкур шаршаранинг баландлиги 100 метрни ва кенглиги эса 40 метрни ташкил этади ва ўзининг атрофида беназир бўлган табиат манзараларини яратган. Бошқа томондан, ушбу чиройли шаршаранинг   атрофи бодом, дуб ва турли томоша қилишга арзирли ўсимликлар билан қопланган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir  ва янги сайтимиз Parstoday .com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Баҳор фаслида Эроннинг сайёҳатни  севувчи аҳолиси  мамлакатнинг турли жойларидан Луристон вилоятининг ягона бўлган ушбу шаршарасини кўриш учун келишади ва дам олиш кунларини унинг атрофида мавжуд гўзал табиат қўйнида ўтказишади.

Луристон вилоятининг ўзига хос бўлган табиати билан биргаликда  мазкур минтақада турли  ва ягона бўлган жонварларни ҳам кузатиш мумкин. Бунга кўрбалиқ ва бошқа ноёб жонварлар  мисол бўла олади. Кўрбалиқ на фақат Эронда, балки  бутун дунёда ҳам кам  учрайдиган мавжудотлардан ҳисобланади.  Бу жонвар Луристон вилоятида жойлашган  ғорда  яшайди ва дунёнинг биринчи ҳақиқий ғор балиғидир. Уни даниялик геолог биринчи бор 1937 йилда Эронга  қилган сафари чоғида кашф этган ва ушбу балиққа доир тадқиқотлар ўтказган. Балиқнинг ушбу тури фақат Эрон юртида мавжуд бўлиб, ушбу мамлакатнинг аҳамиятли захираларидан ҳисобланади. Кўрбалиқ яшайдиган ғор Луристон вилоятининг табиий мероси ҳисобланади. Мазкур ғорни  82 йилда миллий  мерос сифатида рўйхатга олишган.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Ёрлиқ