Тарихий саналар
Бугун чоршанба Хижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 13 -чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 3-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Хижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 13 -чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 29-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 3-чи кунидир.
Бундан 232 йил олдин ҳижрий-қамарий 1205 йил шаввол ойининг 29-чисида:
Шиа мусулмонларининг буюк фақеҳшуноси Оятуллоҳ Муҳаммад Боқир Ваҳид Беҳбаҳоний 90 ёшида вафот этди. Буюк аллома марҳум Оғо Муҳаммад Боқир исфаҳоний номи танилган ва машҳур фақеҳшуносларнинг бири ҳисобланадиким, бизнинг асримиздан 200 йил олдин ўзи ва шогирдлари фиқҳ илмининг буюк устунларидан бўлиб фиқҳ илмида буюк ўзгаришлар ва шиа мазҳабини ҳимоят этишнинг пешвоси эдилар. Бу олим усул илмини уша ибтидосидан қайта тиклади ва ижтиҳоддан ҳимоят этиш ва кўрашувчи руҳонийларни тарбиялашга сайъ-ҳаракат қилди ва бу масала сабаб бўлдиким, уни "Устодул-Кулли" деб аташди. Оятуллоҳ Беҳбаҳоний амалга оширган ишларнинг натижаларини икки босқичда қарор бериш мумкин. Биринчи ҳадислар ва ахбор ривоятларини комил тарзда таҳлил этиш, ижтиҳод бобининг ҳоким бўлиши, ахборий ва юзаки бобга тўсқинлик қилиш эди. Икинчиси эса М\Ижтиҳодий фиқҳнинг камолот йўлида қарор олишдан иборатдир. Уша асрда ушбу олимнинг ўзига хос завққа эга бўлиши ва фавқулодда истеъдодга ва илмий мавқеларга эга бўлиши туфайли халқ ўртасида машҳур бўлиб кетган эди. Ва бу олим ислом дунёсининг нодир истеъдодларидан ҳисобланарди. Бу фақеҳшунос олимнинг сайъ-ҳаракатлари ва хизматлари ижтиҳод ва усулий баҳс-мунозараларни ўзгартиришда энг муҳим нуқта ҳисобланади. "Ал-Ижтиҳод ва Ал-Ахбор", "Шарҳи Мафотиҳи файз ва бошқа асарлар ушбу олим ёзган асарлар жумласидандир."
Бундан 102 йил олдин шу куни, милодий 1914 йил 3 августда Панама каналидан биринчи кеманинг ўтиши билан мазкур канал очилди. Канал қурулиши франсуз муҳандислари томонидан бошланди, аммо америкалик қурувчилар канал қурулишини давом эттирдилар. Бу 68 метрлик каналнинг қурулиши билан Тинч ва Атлантика океанлари бир бирига боғланди.
Бундан 29 йил олдин ҳижрий шамсий 1366 йил мурдод ойининг 13 куни Кошиф тахаллуси билан машҳур бўлган Оятуллоҳ Саййид Али Акбар Бурқеий Қумий дунёдан кўз юмди. У ҳижрий шамсий 1278 йил Қум шаҳрида таваллуд топади. У бошланғич таълимни олганидан сўнг Нажафи Ашрафга йўл олади. У ерда улуғ устозларнинг илмларидан баҳраманд бўлади. Оятуллоҳ Бурқеий иккинчи жаҳон уруши йилларида урушда жабрланган инсонларга ёрдам бериш учун хайрия анжуманларини ташкил этишда ўзининг ҳимматини аямади. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг, кўплаб йиғилиш ва анжуманларга сўзга чиқиб маъруза ўқир эди. Бу илоҳиётчи олим илоҳий пешво сифатида Париж ва Венада ўтказилган халқаро тинчлик конгрессларининг бирида танқидий маъруза қилди. Оятуллоҳ Бурқи ушбу халқаро анжуманни тугатиб Европадан Эронга қайтиб келганидан кейин Эроннинг паҳлавий режими уни Широзга сўнгра эса Яздга сургун қилади. Ушбу сургун даври 14 йил давом этади. Бу олимнинг асарларидан уч жилдан иборат "Роҳнамои Донишварон", "Жилваи Ҳаққ", "Меҳри тобон", "Дар сирати Амирал-мўминин(а)" "Конуни Эҳсосот", "Пиромуни жунбиши имом Ҳусейн", "Бомдоди равшан", "Дар асрори сулҳи Имом Ҳасан", "Чаро аз марг битарсам", "Пиромуни воқеияти марг" ва "Саёҳатномаи ҳазрати Али" асарларни тилга олиш мумкин.