Исломий инсон ҳуқуқлари
Аллоҳ таоло ер юзидаги инсонларнинг ҳаммасини ҳар хил микдорда мол-мулк билан ризқлантирган. Одамларнинг турли қабила ва элатларга бўлиниши уларнинг бир-бирлари билан танишиб дўст бўлишлари учун бўлганидек, мол-дунёларнинг турли миқдорда бўлиши ҳам бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, ўзаро ёрдам беришлари учундир. Қайси кишига қандайдир одамларнинг ҳожати тушиб турган бўлса, Аллоҳ таоло унга кўп яхшиликларини хоҳлаган бўлади.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда бошқаларга кӯмаклашиш ва ҳожатларини чиқариш ҳақида суҳбатлашамиз. Бугунги кунда инсонлар бир-бирининг кӯмагига эҳтиёж сезиб, бири иккисининг кӯмаги билан мушкулотларини бартараф этишади.
мусулмон киши биродарининг обрўсини ғойибона, яъни унинг йўқлигида ҳимоя қилиши унинг биродарига бўлган муҳаббатининг чинлигига, биродарига нисбатан ўзининг зиммасидаги ҳақни чинакам риоя қилишига, Аллоҳ учун бажараётган ишида чин ихлосли эканига далолат қилади. Чунки мусулмон биродарнинг ҳурматини ғойибона ҳимоя қилиш ортида бирон дунёвий тамаъ яширинган бўлмайди. Шунингдек, мусулмон кишининг ҳурмати ўзи йўқлигида поймол қилинганда у ўзини ҳимоя қиладиган одамга муҳтожроқ бўлади. Аксинча, ўзи борлигида ҳурмати поймол қилинса, у ўзини ўзи ҳимоя қилишга қодир бўлиши ва ёрдамга у қадар муҳтож бўлмаслиги мумкин.
Аллоҳ таоло ер юзидаги инсонларнинг ҳаммасини ҳар хил микдорда мол-мулк билан ризқлантирган. Одамларнинг турли қабила ва элатларга бўлиниши уларнинг бир-бирлари билан танишиб дўст бўлишлари учун бўлганидек, мол-дунёларнинг турли миқдорда бўлиши ҳам бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, ўзаро ёрдам беришлари учундир. Қайси кишига қандайдир одамларнинг ҳожати тушиб турган бўлса, Аллоҳ таоло унга кўп яхшиликларини хоҳлаган бўлади.
Имон мўминларни бир-бирига шу қадар яқинлаштирадики, бу ҳолат туғишганларнинг яқинлигидан кам бўлмайди. Одатда туғишганлардан иккитаси ўртасида келишмовчилик, тортишиш рўй берса, қолганлари уларни келиштириб қўяди. Худди шу каби икки мусулмон ўзаро келишолмай қолса, бошқалар уларни яраштириб қўйиши лозим.
Аллоҳ таоло Бақара муборак сураси 245 ояти каримасида марҳамат қиладики:
“Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар”.
Ушбу оятда яхшилик йўлида, савоб ҳосил қилиш мақсадида сарф қилинадиган маблағ, мол-мулк Аллоҳ таолога қарз бериш сифатида баҳоланмоқда. Шу боис ҳам динимизга кўра садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқдир. Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат эҳтиёж соҳибларигагина берилади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Мусулмонлар, миллий бирлик ва баробарликка жиддий ахамият бериши, мамлакатларининг ривожланиши учун моддий ва маънавий сохада самарали ишлаши, дин билимларини яхши ўрганиши ва харомлардан сакланиши зарур. Улар Оллох, давлат ва Оллох бандалари олдидаги вазифаларини, бурчларини садокатли адо этмаклари лозим. Мусулмонлар, исломнинг гўзал ахлоки билан безаниб, хеч кимга зарар келтирмасликлари лозим.
Ислом ушбу восита орқали барча шахсларнинг боғлиқлигини ва бирдамлигини таъмин этиб, иxтилоф ва келишмовчиликларнинг занжирини узиб, бирдамлик ва якдиллик асосларини мустаҳкамлаш учун иймон аҳли бўлган барча мусулмонларни бир-бирларига нисбатан биродар деб, атаган. Биродарлик алоқаси инсонлар орасида энг мустаҳкам ва энг табиий алоқадир.
Бутун инсонлар; эркак ва аёл, оқ ва қора, бой ва камбағал, маданиятли ёки ёвойи бўлишидан қатъий назар, бир негиздан яралганлар ва инсонийлик жиҳатидан бир-бирлари билан баробар ва тенгдирлар.
Мусулмон киши, хар кимга яхшилик кўрсатиши, кўли ёки тили билан бирор кимсани хафа килмаслиги, унга зарар бермаслиги, хиёнат килмаслиги, хар кимга фойдали бўлиши, конунларга карши исён этмаслиги, хар кимнинг хакини ва зарурий солихларни вактида тўлаши лозимдир.