Нур диёридан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки
Саъд деди: Пайғамбар (с) етакчи қўшиннинг байроғини менга топширдилар. Мен етакчи қўшиннинг олдида тўриб Макка томон йўл олдим. Ҳолбуки уша хотиранинг хатарли лаҳзалари доим зеҳнимда боқий қолган эди ҳамда мени қайсар ва ёмон инсонлар қаршисида қарор берарди. Бу ранж-азобни йиллар давомида кўнглимда яширган эдим ва бирданидан у ошкор бўлди ва мени дилимдаги сўзларни айтишга ундади.
Саъд деди: “Эй одамлар, бугун қасос олиш куни етиб келди. Қон тўкиш ва иззат-эҳтиромларни оёқ ости қилиш ва қурайшийларни танбеҳ бериш кунидир. “
Саъд айтади: Етакчи гуруҳлар бошлиғининг товуши ёронларимни ҳужум қилишга ва уларни фатҳ келтирадиган юришга чорлади. Аммо ҳали бир дақиқа ўтмасдан Али алайҳисалом Пайғамбар буйруғи билан чопиб келиб байроғни қўлимдан олди. Гўёки, Пайғамбар (с) менинг сўзларимга жавоб бергандек туюлди. Ул ҳазрат айтдилар “ Бугун раҳмат кунидир. Бузургворлик ва кечириш ҳамда Қурайшнинг нажот топиш кунидир”.
Саъд деди: Мен бўш қўлим билан қўёш нури остида қолган эдим.
Энди ривоятимизнинг давомини эшитинглар!
Рови: Қурайш қабиласи Расули Акрам (с)-нинг қулларидан раҳматнинг ҳаёт бағишловчи шарбатини ичди ва мусалмонларга шармандалик ва мағлубиятни таққозо этадиган сўзларни баён этишни бошлашди. Аммо уларнинг кўнгилларида мавжуд бўлган нарсадан фақат Худо бохавар эди. Қурайшийларнинг кўнгилларида узоқ муддат давомида жой олган ширк келтиришнинг оғир тоши шундай осонлик билан эриб кетардими?
Шу сабабдан пайғамбар Хунайн уруши ва сонини ҳисоблаб бўлмайдиган ғаниматларни қулга киритишдан кейин исломни қабул қилган ва мағлуб бўлган қурайшийлар раҳбарлари, жумладан Абу Суфиён, Акрама, Ҳишом, Ҳорис, Муовия бошқаларга қараганда кўпроқ ҳисса тақсимлаб бердилар. Улардан юз нафари ғаниматга олинган туяларга эга бўлишди ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ушбу кароматлари уларни хушнуд этди. Кейин қурайшийларнинг ҳар бир гуруҳи ўз мартабаларига қараб туяларни ўз уйларига олиб боришди. Аммо бу ўртада қулга киритилган кўп ғаниматлардан оз қисми Ансорлар ва Мадина аҳлининг насиби бўлди. Пайғамбар (с) бундай тарзда қурайшийларга ғаниматларни тақсимлаб беришларидан Мадина аҳолиси ва Макканинг меҳмонлари бўлмиш Ансорлар хилватида ғавғо ва жанжал вужудга келди. Бу воқеадан кейин улар шикоят ва норозийлик қилишди.
Биринчи ансор деди: Пайғамбар ўз қариндошлари ва амакивачаларини топдилар ва бошқаларни эсдан чиқардилар.
Иккинчи Ансор айтди: Ҳа, ҳолбуки оғир вазъиятда бўлганларида биз ул ҳазрат билан бирга эдик.
Р) Бани Тамим қабиласидан бир шахс пайғамбар қулидаги қийматли бундай ғаниматни қурайшийлар ва меҳмонларнинг насиби бўлишини мушоҳада этганида, ўз ихтиёри ва қарорини қулдан бой бериб, югуриб олдинга чиқди ва Пайғамбар (с)-га айтди: “Эй Расули Акрам (с) нима учун ғаниматни адолат юзасидан тақсимламайсиз?”
Р)Ул ҳазрат зудлик билан шундай жавоб бердилар:”Агар мен адолат билан тақсимламасам, адолат билан тақсимлайдиган бирон шахсни танийсанми?”
Р) Ансорийлар тилларидан чиққан сўзлар бошқа гуруҳларнинг кўнгилларига ёқди ва ғаниматни тақсимлаш кунидан кейин уларнинг вужудларида яширинган худпарастлик ҳис-туйғулари ҳаракатга келди. Ансорийлар якка тартибда ёки бирга бўлиб ўз пешволари Саъд Бин Ибоданинг дийдорига боришарди ва унинг олдида ўз эътирозлари ва норозийликларини баён этишарди.
Саъд айтди: Ҳаётнинг бевафолигидан чарчаган менинг дўстларим ва қариндошларим мен билан пайғамбарга нисбатан ансорларнинг ҳурмат-эҳтиромлари охирга етгани ҳақида сўҳбатлашардилар. Пайғамбарнинг Маккадаги қариндошлари ул ҳазратни ўртага олган эдилар ва ул ҳазрат уларга нисбатан бўлган ўз меҳр-муҳаббатини намоён этардилар. Гўё Пайғамбар(с) билан бўлган дўстлик ўртадан йўқ бўлганга ўхшарди. Уруш ғаниматларини тақсимлаш уларнинг дардларига дард қўшган эди. Ҳақиқатан ҳам уруш ғанимати жуда кўп эди. Бундан олдинги урушларда бундай ғаниматни қулга киритилганини кўрмаган ва эшитмаган эдик, аммо бу ғаниматлардан жуда кам қисми ансорларга насиб бўлган эди. Ғаниматдан Қурайш ва бошқа барча қабилаларга улуш берилди, фақатгина ансорларга ҳеч нарса тегмади. Бу нарса эса менинг ёронларимни хафа қилган эди. Қариндошлар ва дўстларимнинг ҳикоялари Қурайшийларга нисбатан мендаги кина-кудурат янада кенг авж олди ва ғазабимни келтирди.