феврал 28, 2017 18:46 Asia/Tashkent

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

        Азиз дўстлар, ўтган дастуримизда айтган эдикки, Бани Тамим қабиласидан бир шахс пайғамбар қулидаги қийматли бундай ғаниматни қурайшийлар ва меҳмонларнинг насиби бўлишини мушоҳада этганида, ўз ихтиёри ва қарорини қулдан бой бериб, югуриб олдинга чиқди ва Пайғамбар (с)-га айтди: “Эй Расули Акрам (с) нима учун ғаниматни адолат юзасидан тақсимламайсиз?”

Р)Ул ҳазрат зудлик билан шундай жавоб бердилар: “Агар мен адолат билан тақсимламасам, адолат билан тақсимлайдиган бирон шахсни танийсизми?”

Р) Ансорийлар тилларидан чиққан сўзлар бошқа гуруҳларнинг кўнгилларига ёқди ва ғаниматни тақсимлаш кунидан бошлаб уларнинг вужудларида яширинган худпарастлик ҳис-туйғулари ҳаракатга келди. Ансорийлар якка тартибда ёки бирга бўлиб ўз пешволари Саъд Бин Ибоданинг дийдорига боришарди ва унинг олдида ўз эътирозлари ва норозийликларини баён этишарди.

Саъд айтди: Ҳаётнинг бевафолигидан чарчаган менинг дўстларим ва қариндошларим мен билан пайғамбарга нисбатан ансорларнинг ҳурмат-эҳтиромлари охирга етгани ҳақида сўҳбатлашардилар. Пайғамбарнинг Маккадаги қариндошлари ул ҳазратни ўртага олган эдилар ва ул ҳазрат уларга нисбатан бўлган ўз меҳр-муҳаббатини намоён этардилар. Гўё Пайғамбар(с) билан бўлган дўстлик ўртадан йўқ бўлганга ўхшарди. Уруш ғаниматларини тақсимлаш уларнинг дардларига дард қўшган эди. Ҳақиқатан ҳам уруш ғанимати жуда кўп эди. Бундан олдинги урушларда бундай ғаниматни қулга киритилганини кўрмаган ва эшитмаган эдик, аммо бу ғаниматлардан жуда  кам қисми ансорларга насиб бўлган эди. Ғаниматдан қурайш ва бошқа барча қабилаларга улуш берилди, фақатгина ансорларга ҳеч нарса тегмади. Бу нарса эса менинг ёронларимни хафа қилган эди. Қариндошлар ва дўстларимнинг ҳикоялари қурайшийларга нисбатан мендаги кина-кудурат янада кенг авж олди ва ғазабимни келтирди.

Энди нима ҳодиса-воқеалар юз берганини эшитинглар.

 Мен Пайғамбар (с)-нинг олдиларига бордим.

Р) Саъд ансорларнинг хафа бўлганлари ҳақида пайғамбар билан сўҳбатлашди.

Саъд деди: Эй Худонинг расули! Агар Худойинг уруш ғаниматини биз ва бошқаларнинг ўртасида шундай тақсимлашга буюрган бўлса ҳеч гап эмас. Аммо агар бундай бўлмаса, биз бу тақсимлашдан розий эмасмиз!

Р) Буни эшитган Пайғамбар (с) ансорлар зудлик билан жамъ бўлишлари ва ўзларидан бошқа ҳеч ким бу йиғилишда қатнашмаслигига буйруқ бердилар.

Р) Мадина аҳолиси Пайғамбар (с) -нинг фармони билан йиғилишди ва ул ҳазрат билан дийдор кўриш учун мажлис барпо этишди. Ансорларнинг кўзлари пайғамбарга қаратилган эди ва ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: "Эй ансорлар жамоаси, эшитишимча мендан норози бўлибсизлар. Илгари гумроҳ эдинглар, Оллоҳ мен туфайли сизларни ҳидоят қилмадими? Камбағал эдинглар, Оллоҳ мен орқали сизларга бойлик бермадими? Бир-бирингиз билан душман эдинглар. Худойингиз менинг вужудим билан сизларни қутқарган олов ёқасида тўрган эмас  эдингизларми? Худойингиз менинг вужудим билан меҳрубон этган бирбирларингизнинг қонига чанқоқ бўлган душманлар эмас эдингизларми ? Худойингиз менинг вужудим билан сизларни бирлаштирган кичик ва пароканда бир гуруҳ сизлар эмас эдингизларми?

Р) Пайғамбар бир лаҳза тўхтаганларида ансорлар сукут сақладилар. Пайғамбар (с) сўрадилар:

Нима учун жавоб бермайсизлар? Нима учун жим ўтирибсизлар?

Р) Вужудларини парешонлик ва шарм-ҳаё босган ансорлар гўё сукут сақлашлари билан эй Худонинг пайғамбари сенинг лутфу иноятингдан шармандамиз деб айтмоқчи бўлардилар.  

Расули Акрам (с) яна бир маротаба айтдилар: Нима учун биз сизни уйимизга даъват этдик ва бошпанаҳ бердик деб айтмайсизлар? Нима учун сенинг душманларингни ҳайдадик деб айтмайсизлар?

Бошқалар қуй ва туяларни уйларига олиб боришларини хоҳламайсизми ва сиз пайғамбар билан бирга ўз уйларингизга қайтишни хоҳламайсизми?  Бу тақсимлаш ва ҳиссага розий эмассизми?

Саъд: Биз Пайғамбар (с)-ни ўтмишнинг қаронғулигини ва келажакнинг ёруғлигини хотирасидан чиқариб юборадиган шахс деб ўзимизга ўхшатган эдик.

Пайғамбар (с) айтдилар: Худо ҳаққи, агар ҳижрат қилинмаса мен ансор бўлардим, агар ҳамма одамлар бир йўлга юриб ансорлар бошқа томонга кетишса, мен шубҳасиз уларга эргашардим. Эй роббим, ансорларга раҳмат қил! Уларнинг бола-чақаларидан раҳматингни дариғ тутма!"    

 

Ёрлиқ