март 01, 2017 15:35 Asia/Tashkent

Хуросон, Мардум Солори ва Жумҳурии Исломи газеталари

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Россиянинг етакчи сиёсий таҳлилчиси Трамп билан Путиннинг алоқаларининг келажаги ҳақида шундай ёзди. Бу кунларда айниқса Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Майк Фелиннинг истеъфога чиқишидан кейин Россия ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги алоқалар учун осон бўлмади.  Америка президенти Масква баробарида унинг мамлакати ўз хорижий сиёсатларида ўзгартиришлар киритиши ҳақида сўҳбат қилган қисқа бир муддатда Россия ҳозирги кунда иккинчи маротаба ушбу ўлка оммавий ахборот воситаларининг танқид остига қарор олган. Масква аста-секинлик билан Трампдан ўз умидини узмоқда. Сиёсатчилар, мухбирлар ва мутахассисларнинг нуқтаи назарларига кўра, Трамп давлатида Фелин камида Кремлнинг муҳим лобийчиси унвонида баҳс-мунозаралар марказида қарор олган эди. Аммо у зудлик билан истеъфо беришга мажбур бўлди. Трамп Россиядан ўзини узоқлаштиришга ҳаракат қилаётган бўлса ҳамда бугунги кунда Масква баробарида жиддий позиция олаётган бўлса ажабланадиган томони йўқ. Чунки бу масала унинг сиёсий боқий қолишига тегишлидир. Бунга қўшимча оммавий ахборот воситаларида нашр этилган фарзияларга кўра, Путиннинг давлати рус расмийлари ва журналистларига Трамп ҳақида сўҳбатлашишни тўхтатишга дастур берган.

                                    ******

Мардум Солори газетаси президентнинг биринчи ўринбосари Эронга қарши Саъудия Арабистони расмийларининг айрим изҳоротларига аксуламал кўрсатишда Эрон Ислом Жумҳурияти бу изҳоротлар четидан бузургворлик билан ўтади деб таъкидлаб, “Муносибатимиз янада мураккабланиши шарт эмас, бу заминада улар ҳам тушуниб етишлари лозим ва қуллаётган ўз хатти-ҳаракатларидан қул тортишларига умид қиламиз”,-деб айтди.

 Исна ахборот агентлигига кўра, президентнинг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий президентнинг Кувайт ва Уммон мамлакатларига қилган охирги сафарининг жузъиётлари ҳақида телевизион дастурида “Бу сафар чоғида икки томон ўртасида яхши иқтисодий ва сиёсий баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди,-деб фикр билдириш зимнида, Эроннинг қизиқишига қарор олган муҳим масала шундан иборатким, қўшни мамлакатлар, айниқса минтақанинг мусалмон мамлакатлари билан алоқаларимиз олий даражада бўлиши лозим, -деб таъкидлади.  У ўз сўҳбатининг давомида, афсўски, Форс кўрфазидаги мамлакатларнинг алоқалари совуқлашиб қолган ва биз истайдиган даражада эмас,-деб қўшимча қилди.  Шунингдек у минтақадаги айрим мамлакатлар раҳбарлари томонидан баён этилган изҳоротларининг айрим лойиҳалари  ҳақида шундай фикр изҳор этди: “Арабистон ва бошқа мамлакатлар минтақада Эрон билан кескинликларни кучайтиришга ҳаракат қимасликлари керак, Эрон ҳам бу масалага қизиқмайди, балки Эрон минтақа мамлакатлари билан алоқамиз яхшиланиши учун қизиқади. Минтақа мамлакатлари ҳам Эрон ҳеч қачон ҳеч қайси мамлакатга тажовуз қилмаганини яхши билишади.”

                                      *****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Германия ахборот агентлигига таяниб, Қудс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Иордания ташқи ишлар вазири Эйман Ас-Сафадий  БМТ қошидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш кенгаши 34-чи йиғилишининг очилиш маросимида фаластинликларга қарши сионистик режим томонидан бир томонлама сайъ-ҳаракатларнинг ижро этилиши ҳақида огоҳлантириш берди.  У икки давлатчиликни ҳал этиш йўлига тегишли Фаластин ҳақида Иорданиянинг назарида бўлган фаолиятни таъкидлаш зимнида, аммо охирги йиллар давомида сионистик томон унга ҳеч қандай аҳамият қаратмаётганини эслатиб ўтиб, Фаластин масаласи Ўрта Шарқнинг асосий масаласидир ва уни ҳал этмасдан  минтақанинг халқлари ҳеч қачон осойишталик ва тинчликка эришмайдилар,-деб қўшимча қилди. Сафадий ўз сўҳбатининг давомида, Фаластинликлар учун давлат ва озодлик ҳаққига эга эканликларини инкор этиш ва уларни ўз тақдирларини ўзлари белгилашдан маҳрум этиш халқаро қонунларни поймол этиш ва инсон ҳуқуқларига ошкора тарзда тажовуз қилиш ҳисобланади, -деб таъкидлади.