март 01, 2017 15:44 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Фотимаи Заҳро салломуллоҳи алайҳо шаҳодат шаҳодат топган кунлари
    Ҳазрат Фотимаи Заҳро салломуллоҳи алайҳо шаҳодат шаҳодат топган кунлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Аллоҳнинг ҳабиби, севимли пайғамбаримиз ҳазрат  Муҳаммад Мустафо  саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг  пок руҳларига  салому салавот йўллаб, “Ҳазрат Фотимаи Заҳро салломуллоҳи алайҳо шаҳодат кунларига”  бағишланган   махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Аллоҳнинг ҳабиби, севимли пайғамбаримиз ҳазрат  Муҳаммад Мустафо  саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг  пок руҳларига  салому салавот йўллаб, “Ҳазрат Фотимаи Заҳро салломуллоҳи алайҳо шаҳодат кунларига”  бағишланган   махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!

  Жумодиюс соний ойининг учинчи куни пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг ёдгорликлари, Амиралмўъминин Али (алайҳис салом) нинг фидокор рафиқалари, имом Ҳасан ва имом Ҳусейн (алайҳимас салом) ларнинг меҳрибон оналари ҳазрати Заҳрои Марзия

(саломуллоҳи алайҳо) нинг шаҳид бўлган саналари ҳисобланади. Ул буюк аёл ўзларининг қисқагина умрлари давомида Ислом ва мусулмонлар учун фаровон баракотлар келтирганлар. Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо)га ўхшаган шахсиятларнинг ҳаётини ўрганган кишилар ушбу йўл орқали ўзлари учун катта ижобий таъсир ва ибратларни касб этишлари мумкин. Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг шаҳодат кунлари муносабати билан барчангизга чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, ул зоти покнинг ҳаётларига таалуқли айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

  Фотима Аллоҳнинг расули ва ҳабиби бўлмиш Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг энг кенжа ва суюкли қизлари эдилар ва Пайғамбаримизнинг фақат ушбу қизларидан тоҳир ва маъсум авлодлар қолган. Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нубувват ва рисолат масканида вояга етганлар. Ул ҳазрат Қуръон тиловатини Пайғамбаримиз тилларидан эшитиб ёдлаганлар. Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо)ўзларининг руҳ ва жонларини ушбу илоҳий китоб мафҳумлари билан поклаб, ҳаётларини мазкур таълимотлар асосида ўтказганлар.َ

  Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг фазилатлари, фақат ул ҳазрат Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг қизлари эканликлариклари билан изоҳланмайди. Ул ҳазратни ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ этган нарса, баркамол руҳий ва ахлоқий хусусиятларидир. Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) шахсиятларининг шаклланишида, Қуръони Каримнинг юксак маорифи ва қиблагоҳлари ҳазрати Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг таълимотлари, асосий рол ўйнаган. Ушбу ролга батафсилроқ тўхталиб ўтишдан олдин, Қуръони Каримда бу оқила аёл ва ул ҳазратнинг хонадонлари тўғрисида оятлар нозил бўлганлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Мисол учун, ҳазрат Фотима(саломуллоҳи алайҳо) дунёга келганларида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га нозил бўлган Кавсар сурасининг оятларида, Парвардигор ушбу таваллудни Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) учун, «чексиз хайр» сифатида баҳолаган. Шунингдек, Аҳзоб сурасининг 33 ояти каримасида, Парвардигори карим Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Аҳли- Байтлари барча гуноҳ ва ифлосликлардан пок эканлиги баён этилади. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ушбу оят нозил бўлганлигидан кейин, анча вақт давомида намоз учун масжидга отланганларида, Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг уйи олдига бориб: «Эй Аҳли- Байт намоз вақти бўлди» деб, хитоб қилар ва сўнгра эса, Аҳзоб сурасининг 33 оятини тиловат қилардилар.

  Қуръонга яқин бўлганликлари, ҳазрат Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг муҳим хусусиятларидан бири эди. Фотима (саломуллоҳи алайҳо) Қуръони Каримнинг маърифат денгизидан бебаҳо дурдоналарни олиб, улар билан ўз руҳу жонларини безагандилар. Ул ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) реҳлатларидан сўнг, масжидда ўқиган илк хутбаларида, Қуръони Карим Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг мерослари ва халқ билан Парвардигор ўртасидаги ҳужжат эканлигини айтиб шундай буюрадилар: «Парвардигор сизларга Ўз аҳдини қолдирган Ҳазрат Фотима(саломуллоҳи алайҳо) яна бир жойда Қуръони Каримда бирор бир ботил ва ҳақиқатга хилоф нарса йўқлигини таъкидлайдилар. Қуръон нури барча маконларга етади ва ёруғлик бағишлайди. Бу китобдаги ҳужжатлар ва далиллардан ҳамма фойдаланиши мумкин. Ҳар инсон ўз тушунчасига яраша ундан озиқа олади. Ул ҳазрат Қуръони Карим азамати ва юксаклиги тўғрисида шундай буюрганлар: «Бу китоб шу даражада улуғ ва юксакки, агар инсон ҳақиқий маънода унга эргашса, унинг кўрсатмаларига амал қилса, шу даражадаги юксакликка эришади ва бошқалар эса, унга ҳавас қиладиларҲазрат Фотима (саломуллоҳи алайҳо) яна бир жойда Қуръони Каримни илоҳий маърифат ва аҳкомлар сарчашмаси деб, билганлар.

  Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг шаънлари, фазилатлари ва камолотлари борасида кўплаб китоблар ёзилган ва ривоятлар нақл қилинган. Саҳобалар ва Ислом донишмандлари учун ҳазрати Садиқаи Кубро Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) юксак мартаба ва мавқега эга шахсият ҳисобланадилар.

  

  Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг ҳаётлари тўғрисида бошқа дин, мазҳаб ва миллатларга тааллуқли донишмандлар, шарқшунослар, ёзувчи ва шоирлар кўплаб китоблар ёзишган. Франциялик машҳур шарқшунос Луий Мосиниюн ҳазрати Фотима(саломуллоҳи алайҳо) ҳаётларига оид бир қатор тадқиқотлар ўтказган.

  Насроний бўлган ёзувчи, шоир ва тадқиқотчи Сулаймон Катоний ҳам ул ҳазрат борасида китоб ва мақолалар ёзган.

  У «Фотимаи Заҳро охирги занжир» номли китобида шундай ёзади: «Ҳазрати Фотима (с) тарихий ҳужжат ва ривоятларда келтирилган нақллардан ҳам анча юқори мақомга эгадир

  Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси имом Хумайний (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳам ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) нинг юксак шахсиятлари борасида буюрганлар: «Муслима аёллар ўзларининг шахсий, ижтимоий ва уйдаги ҳаётлари давомида донолик, ақл ва маърифатни Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) дан ўрганишлари лозим. Йирик ижтимоий масалаларда қарор қабул қилиш, уй ишлари, умр йўлдошга ғамхўр бўлиш ва солиҳ фарзандларни тарбиялашда Заҳрои Атҳар(саломуллоҳи алайҳо) га эргашишлари зарур. Зеро, исломнинг буюк бекаси ҳаёти кўрсатмоқдаки, ул ҳазратга эргашган муслима аёллар таҳсил олиш, ибодат қилиш, эрга ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялаш билан бирга, сиёсат саҳнасига кириб, улкан ишларни жамиятда фаол тарзда амалга оширмоқдалар. Аллоҳнинг буюк пайғамбарининг суюкли қизлари уларга ёрқин намуна бўлиши даркор

   Қадрли тингловчилар, ҳазрати Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) нинг шаҳид бўлган айёмлари муносабати билан, яна бир маротаба барчангизга чуқур ҳамдардлик билдириб, суҳбатимизни ул ҳазратнинг қуйдаги сўзлари билан якунламоқчимиз. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: «Парвардигорга ҳар ким қанчалик холис ибодат қилса, Аллоҳ ҳам унга шунчалик афзал маслаҳатларни насиб этажак 

 

 

Ёрлиқ