Исломий инсон ҳуқуқлари
Ҳаётда ӯртада бӯлиш дегани ялқовлик ва шунингдек ҳаддан ортиқ хаста бӯлишдан чекиниш деб тушунилади. Чунки буларнинг иккиси ҳам инсон жисмоний ва руҳий саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин. Ислом дини ҳам эътидол дини бӯлиб, одамларни дунё неъматларидан баҳраманд бӯлишда ӯртача бӯлишларига такидлайди.
Ислом таълимотлари ва Қуръони карим инсонни тӯғри йӯлда юриш ва турмуш юмушларида ӯртача бӯлишга ундайди. Инсон гирифтор бӯлиб қолган вақтда Парвардигори карим раҳматидан ноумид бӯлмаслиги лозим. Иши юришган ва омади келган пайтда эса Худони эсдан чиқармаслиги ва берган неъматларга шукроналар қилиши лозим. Яъни инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам мудом Аллоҳ зикрини бажо келтириши исломий эътиқодларга мувофиқдир.
Бугунги кунда шундай бир дунёда яшаймизки унда ҳар хил ҳолатлар вужудга келиши мумкин. Баъзида ғам-ғусса бирин-кетин кишини ӯз гирдобига тортади. Баъзида эса инсон ҳаёти қувонч ва бахт-саодатга тӯлиб, киши хурсандчиликдан ӯз терисига сиғмай қолади.
Ҳаётда ӯртада бӯлиш дегани ялқовлик ва шунингдек ҳаддан ортиқ хаста бӯлишдан чекиниш деб тушунилади. Чунки буларнинг иккиси ҳам инсон жисмоний ва руҳий саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин. Ислом дини ҳам эътидол дини бӯлиб, одамларни дунё неъматларидан баҳраманд бӯлишда ӯртача бӯлишларига такидлайди.
Аммо ачинарлиси шуки кӯпчилик ӯз ҳаётларида ӯртача бӯлишни исташмайди. Улар ҳаётнинг кӯп жиҳатларида ҳаддан ортиқ таважжуҳ қилишади. Эътидолни ҳис эимаслик инсонни оила ва жамиятда кӯплаб мушкулотга учратади. Шунинг учун ҳам моддий ва маънавий масалаларда ӯртача бӯлиш инсонни шахсий камолотгга эришиши учун муносиб шароит яратади.
Одамизод қўлига пул-мол келиб, иши юришиб турса, хурсанд, хотиржам бўлади. «Омадим келди, Худо мени суйгани учун мол-дунёни беҳисоб бериб қўйди», дея хаёл суради. Сал пули камайиб қолса, ёки келиши тўхтаса тушкунликка тушади, ваҳима босади: «Худога қайсидир ишим ёқмапти, шунинг учун мени бойликдан қисиб қўйди, ризқимни камайтириб қўйди», деган ўй-фикрларга боради.
Қуръони карим Бақара муборак сураси 177 ояти каримасида бу мавзуда келган:
“Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига буришингиз (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ... сабр қилувчилар яхшилик (аҳли)дир. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар”.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Яхшилик йўлида тотаётган азиятларга сабр қилиб, хайрли амалдан воз кечмаслигингиз даркор. Чунки баъзилар яхшилик қилишни хоҳлайди. Бироқ кариҳ кўрган бирор нарсага дуч келгач: бундай ишларга киришишим менга вожиб эмас, дейди-да, муаллим бўлса таълимни, даъватчи бўлса Аллоҳ йўлидаги даъватни, масжидда имом-хатиб бўлса имомлигу хутбани, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни тарк этади. Ушбу кимса тотган азиятларига сабр қилолмайди.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда сабр қилувчиларгакўплаб неъматлар ва яхшиликлар ваъда қилинган. Албатта, инсонга мусибат етган ондаёқ сабр қилиб, қазо-қадарга рози бўлиб, унга келган мусибат ўрнига Аллоҳ таолонинг ажри-савоби етишидан умид қилса, Аллоҳ таолонинг ўзи унга кифоя қилади ва унга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ирода қилади. Унинг гуноҳ ва хатоларини кечириб, жаннатига киргизади.
Албатта, ана шундай улар тўғри ва ҳақ йўлда юрадилар, бирор иш қилсалар ҳам фақат инсонларга фойдали иш қиладилар ва дунёда инсонларнинг ҳурматига, охиратда эса Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладилар.