Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг 24-чиси, Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 15-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 14- кунидир.
Бундан 1402 йил бурун, яъни ҳижрий-қамарий 36- йил жумодиус соний ойининг 15-куни айрим тарихчиларнинг ривоят қилишларича ислом тарихидаги машҳур фитналардан бири -- Имом Али алайҳиссалом ва унга қарши гуруҳ ӯртасида Жамал жанги юз берди. Мухолиф гуруҳга Талҳа ва Зубайр раҳбарлик қилишарди. Ривоят қилишларича улар аввалига Ҳазрат Алига байъат қилишган, сӯнгра фитначи гуруҳларнинг қутқуси билан учинчи халифа хунини талаб қилиш баҳонасида ул ҳазратга қарши жангга отланишган.
Мухолиф гуруҳ бошлиқлари Макка шаҳрига бориб, айрим машҳур шахсиятларни ӯзларига қӯшиб олиб, қуролланиб, Басрага келишди. Имом Али ҳазратлари ҳам фитнанинг олдини олиш мақсадида уларнинг ортидан йӯл олди. Ҳозирги Ироқнинг жанубий қисмида жойлашган Басра шаҳрининг яқинида икки сипоҳ юзма-юз келишди.
Имом Али ҳазратлари иложи борича қон тӯкилишининг олдини олиш ва муаммони тинчлик-осойишталик йӯли билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилдилар. Шу сабабли бир неча кун музокаралар билан ӯтди. Аммо ислом душманларининг фитнаси ӯз ишини қилди. Жанг бошланиб кетди. Бу жангда Имом Али алайҳиссалом сипоҳи ғалаба қозонди.
Ххххххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 771 йил жумодиус соний ойининг 15-куни, яъни бундан 667 йил муқаддам Фахрул Муҳаққиқин лақаби билан машҳур ислом олими Муҳаммад бин Ҳасан Ҳили оламдан ӯтди.
Бу истеъдодли олим падари бузруквори ва замона донишмандларидан илм ӯрганиб, маънавий камолот касб этди.
Фахрул Муҳаққиқин ӯзидан арзирли маънавий мерос қолдирди. "Манбаул асрор", "Ҳошияи иршод" ва "Таҳсил ал нажот" асарлари унинг қаламига мансуб.
Хххххххххххххххххххххххххх
1879 йил март ойининг 14-куни, яъни бундан 138 йил илгари машҳур физик олим Алберт Эйнштейн Германияда дунёга келди.
У 1905 йили Шветсариянинг фуқаролигини қабул қилди ва ӯша йили учта салмоқли мақола чоп қилдирди. Бу мақолаларнинг ҳар бири физика фанида янги бӯлимларни бошлаб берди.
Эйнштейн 1916 йили умумий нисбийлик назариясини эълон қилди. Бу назария инсоният мафкурасида янги қарашларни вужудга келтирди. Олим физика соҳасида ӯтказган қатор тадқтқотлари учун 1921 йил халқаро Нобел мукофотини олишга муваффақ бӯлди.
Эйнштейннинг физика соҳасида олиб борган тадқиқотлари атом бомбасининг яратилишига сабаб бӯлди. Аммо унинг ихтироси асосида айрим мамлакатлар оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқариш тараддудида эканлигини эшитгач, анчайин афсусланди.
Олим 1955 йили оламдан ӯтди.