Биз ва тингловчи
Эшиттиришлар шарҳи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Қадрли мухлислар, ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг ушбу сонида “Форсий қанд ҳаловати” рукни остидаги туркум эшиттиришлар ҳақида сўҳбат қилмоқчимиз.
Форс адабиётининг буюк шоирлари ва уларнинг жаҳон адабиётида тутган ўрни борасидаги туркум эшиттиришлар қарийб икки йил давомида радиомизнинг оқшомги дастурлари орқали эфирга узатилди. Мазкур эшиттиришларнинг охирги сони келаси шанба куни ҳукмингизга ҳавола этилади. “Форсий қанд ҳаловати” рукни остидаги эшиттиришларнинг режиссёри Умид Сафоиниё эди ва эшиттиришлар бошловчиси мен Куҳёр Аршадниё ушбу адабий суҳбатлар давомида улуғ форсийзабон шоирлар борасида қизиқарли маълумотлар беришга ҳаракат қилдим. Эшиттиришлар давомида эронлик, ўзбекистонлик ва тожикистонлик адабиётшуносларнинг илмий тадқиқотларидан ҳамда мустақил таҳлилчилар сўҳбатларидан кенг фойдаланилди. Эшиттиришлар тўғрисида мактублар ва телефон суҳбатлари орқали кўплаб мухлисларимиз ҳам қийматли фикрларини баён этишди. Биз уларга радиомиз эшиттиришларини мунтазам тарзда тинглаб бораётганликлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз. “Форсий қанд ҳаловати” рукни остидаги туркум эшиттиришлар ўрнига шунга ўхшаган янги эшиттиришларни эфирга узатишни назарда тутганмиз. Янги эшиттиришларни тайёрлашда сиз азизларнинг таклиф ва талабларингиз ҳам биз учун муҳим ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, сиз "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг янги интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, жаҳондаги халқларнинг адабиёти уларнинг ижтимоий ҳаётини кўрсатувчи йирик ойнадир.Зеро қиссалар, шеърлар, мақоллар ва бошқа санъатларда халқларнинг ҳаёти ўзгача жилва ва шукуҳга эгадир. Форс тили ва адабиёти ҳам жуда улкан маданий бойликларга эга бўлгани боис асрлар давомида илм, дин ва ирфон тили бўлиб келган ва ҳозир ҳам ушбу қоидадан чиққан эмас. Шу сабабдан Форс тили ва адабиёти тўғрисида суҳбат қилиш эскирмайди, ёдлардан кетмайди ва кишини чарчатмайди. Дунёда ахлоқ ва одоб ҳамда ишқ ва дўстлик бор экан ва ҳаммани маҳлиё этар экан, форс адабиёти ҳам мангу ва барҳаёт қолади.
Адабий алоқалар жаҳон халқлари маданияти тарихида ўзига хос ўрин тутадиган ҳодисалардан биридир. Узоқ тарихий илдизларга эга ушбу ҳодиса доимо инсониятни бир- биридан ўрганиш, бир -бирига ўргатиш, бир маданиятнинг бошқа бир маданият ютуқларидан унумли фойдаланишга ҳидоят этиб келган.
Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Ҳозир эса домий тингловчиларимиздан бири Маҳмулахонинг мазуга оид қилган сўҳбатларини биргаликда тинглаймиз.
Азиз тингловчимиз Маҳмулахоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.