март 18, 2017 14:15 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

    Масжиднинг асосий фаъолиятларидан бири тоат -ибодат қилиш макони бӯлишига қӯшимча сиёсий,  маданий,  таълимий,  ҳарбий ва қазоват қилиш  заминаларида ӯзига хос  фаъолиятларга ҳам эгадир. Бугунги дастуримиз,"Ҳасон масжиди "-ни  таништириш зимнида  масжид  фазосида сиёсат масаласи устида  сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!

Азизлар,  ӯтган дастуримизда айтганимиздек агарчи масжиднинг асосий фаъолиятларидан бири тоат ибодат қилиш ҳисобланса ҳам,  аммо сиёсий, маданий,  таълимий,  ҳарбий ва қазоват қилиш заминаларида диққат -эътиборга сазовор бӯлган фаъолияти ҳам бор ва ӯзига жалб этадиган томони шундан иборатким бу фаъолиятларнинг миҳвар ва маркази  масжиднинг пешвоси ва имомати ҳисобланади. Чунончи Пайғамбар (с) -нинг Мадинада ҳузур топишлари замонида  эшон Масжидун Набий (с) -нинг идора қилиш ул ҳазрат зиммасига эди.

Чунки сиёсий ва диний масалаларнинг оғир ва маркази бӯлмиш масжидда бир шахс масжиднинг ижроия ишларини ҳам ӯз зиммасига олган эди. Шу тартиб билан масжиднинг сиёсий фаъолияти унинг тоат -ибодат қилиш фаъолиятидан сӯнг исломнинг зуҳур  топишида масжиднинг энг муҳим фаъолиятларига айланди.Қайд қилиш жойизким тоат ибодат қилиш бир маркази унвонида Каъба ислом зуҳур топишидан олдин махсус уринга эга бӯлган эди. Масалан,  Пайғамбари Акрам (с) -нинг биъсатларидан олдин Масжидул Ҳаром Ҳижознинг уша вақтдаги жамиятининг сиёсий маркази ҳисобланарди.

Шу сабабда Макканинг сиёсий гуруҳлари ва қабилалари Масжидул Ҳаром ва Каъбани бошқаришни қӯлга киритиш учун ӯзаро рақобат қилишарди.Гоҳида эса уларнинг ӯрталарида туқнашувлар ҳам вужудга келарди.
Масжид ислом зуҳур топишида сиёсат ва динни бирлаштирувчи энг муҳим намунаси эди ва ушбу икки асосий жиҳатнинг бир -биридан жудо эмаслиги биринчи маротаба Масжидун Набийда намоишга қӯйилди.

Мадинанинг оддий масжидида жамиятнинг раҳбари ва имоми унвонида Расули Акрам (с) -нинг доимий равишда ҳузур топишлари ва намоз фарзини бажо келтиришлари барчанинг диққат -эътиборини ӯзига жалб этарди. Халқнинг тӯпланиш маҳалли бӯлмиш масжидда Пайғамбар (с) -нинг сукунат қилишлари ва ҳузур топишлари ӯз йӯлдошларига халқнинг пешвоси ва раҳбари уларнинг  хидматкори эканлигини ӯргатардилар. Пайғамбар (с) -нинг ишлари фақат Худо учун амалга оширилган иш эди. Бу раҳбарликнинг мақсади мол -давлат йиғиш,  шӯҳратпарастлик ёки ӯзини кӯз -кӯз қилишдан иборат эмас эди.Балки  мусулмонлар жамияти ва ислом динига нисбатан меҳр -муҳаббатга эга бӯлишларининг ва фақат ухравий ва ажр -мукофотни касб этиш учун амалга оширилган вожиб иш эди.

        

Ислом зуҳур топишида масжид сиёсий бир марказ унвонида халқ билан раҳбарликнинг байъат қилиш маҳалли ва ҳукумат режаларини эълон қилиш жойи эди. Чунончи Мадинада Масжидун Набийни қуришдан сӯнг янги мусулмон бӯлганлар масжидда Пайғамбар (с)  билан байъат қилишарди ва ул ҳазратнинг вилоятини эътироф қилишарди. Биринчи халифа Абубакр даврида гарчи дастлабки байъат "Бани Соида сақифаси "маҳаллида амалга оширилган бӯлсада,  аммо умумий байъат у билан бир кундан кейин масжидда ӯтказилди. Уша вақти Абубакр минбарга бориб Пайғамбар (с)  жойгоҳидан бир зина пастроқда утирди. Сӯнгра Худони ҳамду сано айтишидан сӯнг деди:  Мен сизлардан яхши бӯлмасамда сизларга ҳукумат қилишга эришдим. Агар тӯгри бўлсам менга пайравлик қилинг ва агар нотӯғри бӯлсам мени ислоҳ этинг.

Имом Али (а)  ҳам халқнинг таъкидлашлари ва хилофатни қабул қилганларидан сӯнг масжидга бордилар ва умумий байъат қилишдан кейин хутба уқидилар. Ҳамда ӯз хилофатининг шакли ва ҳукуматларининг режаларини масжидда қатъийлик билан баён этдилар.
Бугунги дастуримиз давомида Марокко шаҳрида жойлашган "Ҳассон масжиди " ҳақида сӯҳбатлашамиз. Марокашда жойлашган Ҳассон масжиди бу шаҳарнинг тарихий бинолардан бӯлиб ҳижрий 592 йили Муваҳидий хонадоннинг учинчи султони бӯлмиш Яъқуб Мансур Муваҳидий томонидан қурилди.
Ривоят этишларича у Кастил подшоси Саккизинчи Алфонс билан урушишда ғолиб чиққанидан сӯнг Испаниянинг Қартабе масжидига қараганда шукӯҳли бир масжиднинг қуришни ва ҳарбий мусулмонларнинг йиғилиш марказини мақсад  мақсад қилди.

Яъқуб Мансур Муваҳидий бу масжид учун кӯп лойиҳаларни назарга тутган эди ва унинг вафотидан сӯнг милодий 1199 йилда бу лойиҳаларнинг барчаси тӯхтатилди. Бу масжиднинг биноси кейинги даврларгача қурилиши охирга етказилмади.

 

Ёрлиқ